1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
а) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш. Бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш хизмати
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия ҳисобини қайта тиклаш
а) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш. Бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш хизмати кўплаб тадбирларни ва аввало узоқ муддатли ҳисоб сиёсатини аниқлаш, бухгалтерлик ҳисобининг шаклини танлаш, техник воситалар мажмуини танлаш, бухгалтерлик хизматининг тузулмасини шакллантириш, ҳужжатлар айланиш графигини ва бухгалтер ходимларнинг хизмат вазифаларини ишлаб чиқиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ушбу тадбирларни ўтказиш натижасида буюртмачи корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Мазкур хизмат турининг ўзи бир марталик хусусиятга эга бўлиб, янгидан ташкил этилаётган корхоналарда алоҳида аудиторлик ташкилотлари томонидан бухгалтерия (молиявий, бошқарув) ҳисобини ташкил этиш технологиясига талаб жуда катта. Бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш бўйича кўрсатиладиган профессионал хизматнинг давоми сифатида аудиторлик ташкилоти мижоз-корхона бухгалтерияси учун бўлим бухгалтерларидан тортиб то бош бухгалтер ва молия ишлари бўйича ходимларни танлаши ва ўқитиб бериши ҳам мумкин. Бухгалтерия ҳисобини қайта тиклаш хизмати ҳам маълум давр ичида бажарилади ва бир марталик хусусиятга эга. Ҳисобни қайта тиклаш – анча мураккаб иш бўлиб, у аудиторлик ташкилотининг энг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғриси-да» ги қонуннинг 7- моддасига мувофиқ ўзининг бухгалтерия хизматига эга бўлмаган ташкилотда бухгалтерия ҳисоби шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия маркази ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг ҳисобга олиш бўлими томонидан амалга оширилади. Шу муносабат билан аудиторлик ташкилотлари бундай ихтисослаштирилган ташкилот ролини муваффақият билан бажаришлари мумкин. Аудиторлик ташкилоти ўз мижозига ҳисоб юритиши учун ҳисоб сиёсатини ишлаб беради, бухгалтерлик ҳисобининг ишчи счётлар режасини тузади, аналитик счётлар ва ҳисоб регистрларининг таркибини лойиҳалаштиради, ҳисоб юритиш шаклини тавсия этади. Агар мижоз-корхона профессионал хизматлар учун шартнома тузилаётган пайтда зарур ташкилий техникалар – компьютерлар, принтерлар, алоқа воситаларига эга бўлмаса, у ҳолда аудиторлик ташкилоти ходимлари ўз мижози учун қулай техник воситаларни танлаш бўйича тавсия бериши ёки танлаб, ўрнатиб ва дастур таъминотини тузиб бериши, ҳамда маълумотлар базасини тўлдиришга доир ишларни бажариши мумкин. Аудиторлик ташкилотининг ходими (ходимлари) мижоз ҳоҳишига кўра бевосита буюртмачининг иш жойида ишлаб, у (буюртмачи) аудиторларни зарур ускуналар билан таъминлаш, иш жойини ташкил этиш ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Агар мижоз-корхона ташкилий техникаларни сотиб олиш учун етарли маблағга эга бўлмаса ёки уни сотиб олишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобласа, ҳамда аудиторлик ташкилоти ходимлари мижознинг иш жойида ишлашлари учун шарт-шароитлар бўлмаса, у ҳолда буюртмачи дастлабки ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича мажбуриятларни тўлиқ зиммасига олади. Дастлабки ҳужжатларни аудиторлик ташкилотига етказиб бериш, ҳужжатларнинг сақлани-шини таъминлаш, компьютер ёрдамида ҳужжатларга ишлов бериш, аналитик ва синтетик ҳисоб регистрларини юритиш, дастлабки ҳужжатлар ва тузулган бухгалтерия ҳисоби регистрларини мижозга етказиб бериш ва бошқаларга доир ишларни аудиторлик ташкилоти ўз зиммасига олади. Ҳисоб юритиш ҳисобнинг барча турлари ва участкалари (тўлиқ ҳисоб юритиш) каби, ҳисобнинг алоҳида участкалари ва бўлимлари бўйича ҳам (моддий бойликлар ҳаракатини ҳисобга олиш – агар буюртмачининг омбори унинг марказий офисидан узоқда жойлашган бўлса; меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқалар бўйича) амалга оширилиши мумкин. Ушбу профессионал хизмат баёнидан кўриниб турибдики, буюртмачи-корхонада, бухгалтерия хизмати йўқ, натижада ҳисобот тузиш, солиқ декларацияларини тўлғазиш, бухгалтерия ҳисоботлари ва солиқ декларацияларини давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) ва бошқа муассасаларда ҳимоя қилишни топшириш мумкин бўлган малакали ҳодими ҳам йўқ. Шунинг учун қоидага кўра, мижоз-корхона бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботни тузиш, бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботлар ва солиқ декларацияларини давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) да ҳимоя қилиш каби хизмат турларини ҳам шартномага киритиши мумкин. б) молиявий ҳисоботни тузиш. Профессионал хизматнинг ушбу тури асосан икки хил бўлиши мумкин. Биринчидан, аудиторлик ташкилоти томонидан бухгалтерлик ҳисобини юритишга доир бажарилган ишлар мажмуининг якунида ҳисобот ҳам тузиб берилиши мумкин. Иккинчи ҳолатда аудиторлик ташкилотининг мустақил иши сифатида яъни буюртмачи томонидан тақдим этилган бухгалтерлик регистрларининг маълумотлари асосида фақатгина ҳисоботнинг ўзи тузиб берилиши ҳам мумкин. Аудиторлик ташкилотлар мижоз-корхонага бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботни тузиб бериш билан бирга бюджетдан ташқари фондлар ва статистика органларига топшириладиган ҳисоботларни тузиш бўйича ҳам хизмат кўрсатиши мумкин. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling