2. Товар-моддий заҳираларни аудиторлик текширувидан ўтказиш кетма-кетлиги.
Товар-моддий заҳиралар билан боғлиқ хўжалик муомалаларини аудиторлик текширувидан қуйидаги кетма-кетликда ўтказиш мақсадга мувофиқ:
мазкур текширув участкасининг йўналишлари бўйича ҳисоб сиёсатининг қоидаларини ўрганиш;
товар-моддий заҳираларга доир ички назорат тизимининг ишончлилик даражасини баҳолаш. Бунинг учун омбор хўжалиги ва омборхоналарнинг ҳолатини текшириб чиқиш; моддий жавобгарлик ва моддий жавобгар шахслар ҳисоботларининг ташкил этилишини ўрганиш;
товар-моддий бойликларнинг ҳисобот санасига таркибини таҳлил қилиш;
танлаб инвентаризация қилинадиган объектларни ва инвентаризация ўтказиш позицияларини аниқлаш;
товар-моддий заҳиралар ҳаракатини таҳлил қилиш;
товар-моддий заҳираларни баҳолашнинг тўғрилиги;
товар-моддий заҳиралар синтетик ва аналитик ҳисобининг ташкил этилиши ҳамда ҳолатини текшириш.
Товар-моддий заҳираларни аудиторлик текширувидан ўтказиш бухгалтерия ҳисоботида катта хатоларга йўл қўйиш хавфини камайтиради. Шунинг учун, товар-моддий заҳираларни текширишни бошлашдан олдин аудитор энг кўп учрайдиган қоидабузарликларни аниқлаши ва шуни ҳисобга олган ҳолда зарур текширув амалларини танлаши керак.
Товар-моддий заҳиралар тўғрисидаги ахборотларнинг ишончлилиги бўйича аудитор фикрининг шаклланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
а) тўлиқ акс эттирилиш - корхонага тегишли барча товар-моддий заҳираларининг бухгалтерия ёзувларида акс эттирилганлиги ва бухгалтерия ҳисоботига киритилганлиги. Товар-моддий бойликлар билан боғлиқ муомалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг тўлиқлигидаги хатолар ҳисобот маълумотлари ҳаққонийлигининг пасайишига олиб келади. Бундай хатоларни топиш анча мураккаб. Бунинг учун аудитордан дастлабки ҳужжатларни ёки ҳисобга тааллуқли бўлмаган ахборотларни танлаб олиш талаб қилинади.
б) Товар-моддий заҳиралар билан боғлиқ муомалаларни етарли даражада асос бўлмаган ҳолларда ҳисобга олишнинг мавжудлиги. Масалан, корхона ўз балансига мулкий ҳуқуққа эга бўлмаган мулкларни - комиссия ёки консигнация шартномалари бўйича олинган моддий қийматликларни киритган. Бундай хатолар ҳисобот кўрсаткичларининг ошириб кўрсатилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |