1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағлари синтетик ҳисобининг тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириш


Download 1.78 Mb.
bet149/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

6. Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағлари синтетик ҳисобининг тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириш.
Корхоналар банкда ҳисоб-китоб счёти, валюта счётидан ташқари махсус счётларга ҳам эга бўлишлари мумкин. Бундай счётлар мамлакатимиздаги ва чет эллардаги аккредитивларда, чек дафтарчаларида, бошқа тўлов ҳужжатларида (векселлардан ташқари), жорий, алоҳида ва бошқа махсус счётларда сақланаётган миллий ва хорижий валюталардаги пул маблағларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Банкда махсус счётларни очиш корхоналар ўртасида айрим ҳисоб-китобларни юритиш хусусиятларидан ҳам келиб чиқади. Аудиторлик текшируви ҳар бир махсус счёт бўйича ўтказилади.

Банкдаги махсус счётлар бўйича муомалаларни ҳисобга олиш учун 5510-«Аккредетивлар», 5520-«Чек дафтарчалари», 5530-«Бошқа махсус счётлар» тайинланган бўлиб, уларда пул маблағлари ҳаракати ҳам сўмда, ҳам валютада акс эттирилади.


Алоҳида сақлаш талаб қилинадиган пул маблағлари ҳаракатини назорат қилиш учун 5510, 5520 - счётлар маълумотлари текширилади. Пул маблағларининг мақсадли тайинлашига кўра 5530-«Бошқа махсус счётлар» счётига қуйидаги аналитик счётлар очилиши мумкин:
  • мақсадли (тадбирларни) маблағ билан таъминлашни (болалар боғчаси, яслиларни сақлаш ва бошқалар) ҳисобга олиш учун;


  • капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлашга маблағларни тўплаш учун;


  • банк карталаридан фойдаланиб ҳисоб-китобларни амалга оширишда пул маблағларини сақлаш учун мўлжалланган банкдаги махсус карточка счёти.


Аудитор 5510, 5520 ва 5530 - счётлар бўйича аналитик ҳисобнинг тузилиши пул маблағларининг мақсадли тайинланиш турлари бўйича мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар олиш имконининг таъминлашини текшириши лозим.


Махсус счётлар бўйича муомалаларни аудиторлик текширувидан ўтказиш юқорида баён қилинган умумий услубиёт бўйича амалга оширилади. 5510 - «Аккредитивлар» счётига доир муомалаларни текширишда қўшимча равишда ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклини қўллаш қоидаларига риоя қилинишини текшириш зарур:
  • ҳисоб-китобларнинг мазкур шакли шартномада кўзда тутилганлиги;


  • аккредитивларнинг амал қилиш муддатларига риоя қилиниши;


  • аккредитивдан нақд пул маблағларининг тўланмаганлиги;


  • аккредитивни ёпишни расмийлаштиришнинг тўғрилиги.


5530 - «Бошқа махсус счётлар» счёти «махсус карточка счёти» аналитик счёти бўйича муомалаларни текширишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:


  • махсус карточка счётини очиш учун шартнома мавжудлиги, корхона корпаратив картасига эга шахслар рўйхати, берилган банк картасининг типлари;


  • транс чегара тўловларини амалга ошириш чоғида амалдаги валюта қонунчилигига риоя қилиниши (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар);


  • нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан берилган рухсатнома мавжудлиги;


  • корпоратив карталар эгаларининг ҳисоботлари мавжудлиги;


  • иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш учун корпоратив карталар ишлатилмаганлиги;


  • курс фарқларини тўлиқ акс эттириш ва ҳисоб-китоб қилиш тўғрилиги.





Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling