1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Номоддий активларни ҳисобга оладиган счётлар
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
Номоддий активлар бухгалтерия баланси (1-шакл)нинг актив қисмидаги I- Узоқ муддатли активлар» бўлимида «Номоддий активлар» деган модда бўйича (бошланғич қиймати (020-сатр), эскириши (021-сатр), қолдиқ қиймат (022-сатр)) акс эттирилади. Ҳисоботга бериладиган тушунтиришларда қуйидаги ахборотларнинг моҳияти баён қилиниши лозим: номоддий активлар фойдали хизмат муддатлари тўғрисидаги (айрим гуруҳлари бўйича); қиймати қопланмайдиган (эскириш ҳисобланмайдиган) номоддий активлар тўғрисидаги; амортизация ажратмалари ҳисоблаш усуллари тўғрисидаги. Амалда номоддий активларга доир муомалалар камдан-кам содир бўлганлиги сабабли, мулкларни номоддий активлар қаторига олиб боришнинг тўғрилигини ёппасига текшириш мақсадга мувофиқ. Мулклар номоддий активлар қаторига олиб борилганлигининг тўғрилигини текшириш чоғида ҳуқуқлар ва шунга ўхшаш фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилиш натижасида сотиб олинади ва патент тўғрисида, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, муаллифлик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунлар билан тартибга солинади. Мавжуд номоддий активларни қуйидагилар асосида сотиб олиш мумкин: лицензион шартнома; «ноу-хоу»ни қабул қилиш-топшириш шартномаси; таъсис шартномаси. Номоддий активларни корхонанинг ўзида яратиш қуйидагилар доирасида амалга оширилади: асарни яратиш тўғрисидаги шартнома; илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш тўғрисида шартнома; илмий-техник маҳсулотни яратиш (бериш) тўғрисида шартнома. Экспертиза ўтказиш чоғида эътибор қаратиш зарур бўлган айрим шартномаларнинг хусусиятларини қисқача кўриб чиқамиз. Муаллифлик шартномасида асардан фойдаланиш усуллари мазкур шартномага мувофиқ бериладиган муайян ҳуқуқлар; фойдаланиш учун бериладиган ҳуқуқ муддати; мукофатлаш кўлами ёки уни аниқлаш тартиби, тўлаш тартиби ва муддатлари. Лицензион шартнома предмети бўлиб шундай номоддий активлар ҳисобланади-ки, улар тегишли органларда махсус рўйхатдан ўтказилади (кашфиёт, фойдали модел, саноат намунаси, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси). Лицензияловчи (барча зарур ҳужжатларни берувчи томон) ва лицензиат лицензион шартноманинг томонлари бўлиб ҳисобланади. Лицензион шартномада объектдан фойдаланиш усуллари (саноат мулки объектидан фойдаланишга доир муайян ҳуқуқлар); фойдаланиш учун бериладиган ҳуқуқ муддати; мукофатлаш кўлами ёки уни аниқлаш тартиби, тўлаш тартиби ва муддатлари. Мукофатлаш лицензиатнинг фойдасидан ажратма кўринишида ёки қатъий сумма кўринишда, ёки ушбу усулларни биргаликда қўшиб аниқланиши мумкин. Шартномада томонларнинг мажбуриятлари кўрсатилади. Лицензион шартнома патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим. «Ноу-хоу»ни бир-бировга ўтказиш шартномаси бўйича «ноу-хоу» (ахборот)дан фойдаланиш учун бериладиган ҳуқуқ эмас, балки унинг ўзи берилади. Шартномада «ноу-хоу»ни бериш тартиби тўғрисидаги асосий шартлар, шартноманинг амал қилиш муддати, баҳоси ва тўлов тартиби, махфийликни сақлаш бўйича томонларнинг мажбуриятлари кўрсатилади. Берилаётган «ноу-хоу»ни баён қилиш шартноманинг муҳим шартларидан ҳисобланади. Шартнома рўйхатдан ўтказилмайди. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш шартномасида ишларнинг номлари ва уларнинг ҳар бир босқичи; ишни бажариш учун асос (дастур, режа, техник топшириқлар ва шунга ўхшаш); бутун ишларни бажариш муддати ва ҳар бир босқични бажариш муддати; иш қиймати ва тўлов тартиби; ишни қабул қилиш тартиби; ишлар натижаларидан фойдаланиш шартлари; томонларнинг масъулиятлари кўрсатилади. Номоддий актив объектини ҳисобга қабул қилиш кучга кирган шартнома асосида амалга оширилади. Шартномаларни юридик экспертизадан ўтказиш учун аудиторлик фирмасининг юристи жалб қилиниши мумкин. Аудитор шартномаларни текшириш билан бир қаторда номоддий активларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (қабул қилиш далолатномаси) ва номоддий активларни ҳисобга олиш карточкаси (№1-НМА шакли)ни тўлғазишни текширади. (мажбурий реквизитларни тўлғазишнинг тўғрилиги, фойдали хизмат муддатининг кўрсатилиш, ҳисобга қабул қилиш саналари (фойдаланишга топшириш, объектни рўйхат қилиш; дастлабки ҳужжатларни ҳисоб регистрларида акс эттириш). Шартномалар ва дастлабки ҳужжатларнинг юридик расмийлаштирилиши текширилганидан сўнг аудитор номоддий активларнинг дастлабки қийматини арифметик текширувдан ўтказади (уларнинг баҳоланишини). «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун»нинг 12-моддаси ва «Номоддий активлар» номли №7 БҲМСнинг 22-23 бандларига мувофиқ номоддий активлар бухгалтерия ҳисобида пул ифодасида акс эттирилади. Номоддий активларни баҳолаш уларнинг тегишли шартнома қиймати ва режалаштирилган мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш харажатларини қўшиш тартибидан келиб чиқиб аниқланади. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling