1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудити


Download 1.78 Mb.
bet155/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

3. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудити.
4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар», 4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» ва 6970-«Ҳисобдор шахсларга тўланадиган қарзлар» счётларида накд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан амалга ошириб бўлмайдиган харажатларни тўлашга бўнак (аванс) бериш бўйича ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Булар маъмурий хўжалик, муомала харажатлари ва хизмат сафарлари учун бериладиган бўнаклардир.

Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудити мазкур объект бўйича ички назорат ва ҳисоб тизимининг ҳолатини ўрганишдан бошланади. Ички назорат тизимини баҳолашда аниқланган, унинг кучли томонлари ( назорат барча тест қилинадиган йўналишлар бўйича амалга оширилганлиги, муомалалар ҳаққонийлиги, тегишли тарзда рухсат этилганлиги ва ҳисобда акс эттирилганлиги), шунингдек, кучсиз томонлари ( ҳисобдор шахслар рўйхати, ҳисобдор суммалар бериладиган муддатлар ва бошқаларнинг буйруқ билан тасдиқланганлиги) ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни батафсил текширишда эътиборга олинади.


Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудитининг вазифалари:
  • хизмат сафари харажатларининг қопланиш тартибига риоя қилинишини аниқлаш;


  • ҳисобдор шахслар томонидан қилинган харажатларнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини аниқлаш;


  • хўжалик харажатларининг асослилигини аниқлаш;


  • хизмат сафари ва хўжалик харажатлари юзасидан корхона маъмурияти фармойишларининг қонунийлигини аниқлаш;


  • бўнак ҳисоботлари ва уларга илова қилинган ҳисобдор суммаларнинг сарфланганини исботловчи ҳужжатлар (транспорт чипталари, меҳмонхона ва алоқа ташкилотлари патталари (квитанциялар), олинган моддий бойликларнинг счётлари, ҳар хил ишлар нақд пул ҳисобидан бажарилган тақдирда-шартномалар) расмийлаштирилишини текшириш;


  • касса ҳужжатларининг ( кассир ҳисоботлари, касса кирим ва чиқим ордерлари ва уларни қайд қилиш дафтарлари) текшириш;


  • ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича аналитик ва синтетик ҳисоб регистрларининг маълумотлари (7-АСК журнал -ордер) ни текшириш;


  • ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни аудит қилишда бухгалтерия ҳисоби ҳолати билан танишиши, ҳужжатларнинг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши, хизмат сафарлари ва хўжалик харажатлари юзасидан корхона раҳбарининг фармойиши бор-йўқлиги, ходимни бу сафарга юбориш ва хўжалик харажатларининг асослилигини аниқлаш лозим.


Аудитор бухгалтерия ходимларининг ушбу соҳадаги қонунлар ва юқори ташкилотларнинг меъёрий ҳужжатларидан хабардорликларига ҳамда уларнинг нусхалари корхона бухгалтериясида мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши, шунингдек ушбу меъёрий ҳужжатларга амал қилиниш даражасини текшириши керак. Бунинг натижасида қуйидагилар аниқланиши мумкин:


  • илгари ҳисобдор пуллар юзасидан қарзи бўлган ёки бу пуллар юзасидан ҳисоблашмаган, ҳисобот топширмаган шахсларга, корхонада ҳақиқатда ишламайдиган шахсларга пул берилмаётганлиги; навбатдаги бир йўла меҳнат таътилига чиқариш ва хизмат сафарига юбориш ҳоллари; хизмат сафари вақтида меҳнат қобилиятини йўқотиб, касалхонада даволанишда бўлган ходимларга турар жой ва кундалик харажатлари тўлаш тартибига риоя қилинишини, бу муддатнинг 2 ойдан ошмаганлигини аниқлаш керак.


Ҳисобдор шахсларга бўнаклар берилишининг асослилигини аниқлаш хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисобдор сумма бериш талабларига риоя қилишни текширишдан иборат. Бунда аудитор ҳисобини бериш учун бўнак олган шахслар, ҳамда берилган бўнаклар суммаси ва муддатининг корхона раҳбари буйруғига мувофиқлигини аниқлайди.


Хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар учун нақд пул бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01. 02. 1998 йил 34 Ф сонли Фармойишига асосан, 19. 04. 1998 йилда чиққан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 28 сонли, Меҳнат вазирлигининг 497И 101 сонли ‘‘МДҲ ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида’’ ги йуриқномасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Бўнак бериш учун хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ ва хизмат сафари гувоҳномаси асос бўлади. Хизмат сафари учун ҳисобдор сумма берилганлигини тасдиқлайдиган касса чиқим ордерларини текшириш чоғида барча реквизитларининг тўлиқ тўлдирилганлигига, хусусан, бўнак бериш учун асоснинг акс эттирилганлигига эътибор берилади. Муайян ҳисобдор шахс томонидан олдинги олинган бўнак бўйича тўлиқ ҳисобот берилганидагина, унга бўнак берилади.
Ҳисоби бериладиган бўнак беришнинг асослилигини текшириш амаллари касса муомалаларини текшириш чоғида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда аниқланган тафовутлар тўғрисидаги ахборотлар ички ҳисоб-китоб муомалаларини текшираётган аудиторга берилади.
Ҳисобдор шахслар томонидан бўнак ҳисоботларининг ўз вақтида тақдим қилинишини текшириш, бўнак ҳисоботлари ҳақиқатда тақдим қилинган муддатларни, хизмат сафари тўғрисидаги буйруқда ёки хизмат сафари гувоҳномасида кўрсатилган муддатларга солиштириш йўли билан амалга оширилади.
Агар аудитор ушбу қоидага амал қилинмаётганлигини аниқласа, унда сўнгра №21 БҲМС нинг талабларига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилмаган ҳисобдор суммаларнинг 9430- «Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилиши (Дт 9430 Кт4220, 4230) ва кейинчалик ушбу суммаларнинг ҳисобдан ўчирилишини текшириш зарур.
Ҳисоби бериладиган суммалар ишлатилишининг асослилигини ҳужжатлар бўйича текшириш уларнинг сарфланишини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжудлигини ва тўғрилигини, уларнинг кейинчалик акс эттирилишини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Хўжалик муомала эҳтиёжлари учун қилинган сарфларнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги бўнак ҳисоботида акс эттирилган маълумотларни унга илова қилинган ҳужжатлар (чипталар, касса кирим ордери квитанциялари, материал( иш, хизмат)лар ҳақини тўлаш ҳақидаги чеклар ва б. ) маълумотларига таққослаш йўли билан амалга оширилади. Бунда нафақат исботловчи ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг бўнак ҳисоботларига мослиги билан бирга ушбу ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини ҳам аниқлаш зарур.
Аввало «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун» 9-моддасига мувофиқ ҳужжатларда мажбурий реквизитларнинг мавжудлиги аниқланади. Масалан, товар чекида дўкон штампаси, санаси, сотиб олинган товар номининг йўқлиги товарнинг дўкондан сотиб олинганлигини ёки ушбу сарфларнинг ишлаб чиқаришга мўлжалланганлигини аниқлашни қийинлаштиради.
Жисмоний шахслар томонидан қилинган харидлар учун тузилган далолатномаларда уларнинг тузилган жойи ва санаси, товарнинг номи, унинг миқдор кўрсаткичи, умумий қиймати, сотган шахс (хусусий тадбиркор)нинг фамилияси, исми-шарифи ва солиқ тўловчи хос рақами (ИНН), тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари ва яшаш жойи кўрсатилиши лозим.
Товарлар ҳисобдор шахслар томонидан чакана савдо корхоналарида нақд пулга сотиб олинганида пул маблағлари сарфланганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжудлигини аниқлаш зарур.
Товар бойликлар улгуржи савдо корхоналарида ёки ишлаб чиқарувчида нақд пулга сотиб олнганида касса кирим ордери квитанцияси, товар ҳужжати (счёт, накладной, товар-транспорт накладнойи) ва счёт-фактура тақдим этилиши лозим. Бу ҳужжатлар тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак. Шунингдек, барча ҳужжатларда ҚҚС алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилганлигига ва мослигига алоҳида эътибор берилади.
Аудитор ҳисобдор шахслар томонидан сотиб олинган буюмларнинг кирим қилинганлиги ва ушбу буюмларнинг ишлаб чиқаришга ёки фойдаланишга берилганлик факти тасдиқланмасдан бевосита харажат счётларига олиб бориш ҳоллари йўқлигини аниқлайди.
Масалан, Бўнак ҳисоботига 3 дона стол лампаси учун 3000 сўмдан жами 9000 сўмлик касса аппарати чеки илова қилинган. Ушбу суммага бўнак ҳисоботида Дт 9420 Кт 4230 – 9000 сўм деб счётлар алоқаси белгиланган. Бу сумманинг бевосита умуммаъмурий харажатларга олиб борилиши тўғрими?

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling