1 modul: Turkiy tillarning umumiy xususiyatlari. Reja


Download 357.93 Kb.
bet4/53
Sana30.01.2024
Hajmi357.93 Kb.
#1817300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Turkiy tillarning qiyosiy-tarixiy grammatikasi-fayllar.org

Россияда туркий филология анъанасининг қарор топишида ХVIII асрнинг иккинчи ярмида яратилган асарлар мухим ўрин тутади. Бу асарларда туркий халқлар адабиёти, айниқса, тилларнинг ўрганишнинг чинакам илмий асосларини яратишга интилиш сезилади. Татар ва қисман бошқирд тилларини айрим гимназия, диний семинария ва мактабларда ўқитишнинг бошланиши ҳам мана шу даврга тўғри келади.
Туркий тилларни ХVIII аср давомида Россияда гимнастик планда ўрганиш натижалари И.А.Аделунгнинг ”Митридат” асарида жамланган. Бу асар 1806-1817 йилларда Берлинда нашр этилди. И.А.Аделунгнинг қариндошларидан Ф.Аделунг бу асарни қайта ишлаб, 1820 йилда “Барча маълум тиллар ва диалектларнинг обзори” номи билан бостириб чиқарди. Бу иш аслида “Барча тиллар ва шеваларнинг қиёсий луғатлари” асарининг грамматик изоҳи ҳисобланади. Унда туркий тиллар граматикаси ҳақида ҳам қимматли маълумотлар берилган.
Москва мактаби.
Туркий халқлар тиллари ва адабиётини ўрганишда Москва Давлат университети ва Шарқ тиллари Лазерв институти алоҳида ўрин тутади. Бу ўқув юртларда Ф.Е.Корн, А.Е.Кримский, В.А.Гордлевский каби етук турколог олимлар ишлаган. Уларнинг илмий ва педагогик фаолияти натижасида турк филологиясининг Москва мактаби юзага келди.
Федор Евгеневич Корш (1843-1915) Москва Давлат университетининг тарих-филология факультетида санскирт, араб ва форс тиллари бўйича тахсил олди, мустақил равишда туркий тилларини ўрганди. МосДУда доцент, профессор лавозимларида ишлади. Шарқ тиллари Лазерв институтида форс тилидан дарс берди. Рус тили ва адабиёти бўлими бўйича 1900 йилда академик бўлиб сайланди.
А.Е.Кримскийнинг украин тилида ёзган “Туркий халқлар, уларнинг тили ва адабиёти” номли асари туркий филологияга кириш буйича ажойиб қўлланма ҳисобланади.
Владимир Александрович Гордлевский (1876-1956) ҳам Шарқ тиллари Лазерв институти билан МосДУнинг тарих филология факультетини тамомлагач, икки йилча Туркия ва Сурияда командировкада бўлади: араб, форс ва усмонли турк тилини пухта эгаллайди.
В.А.Гордлевский усмонли турк филологияси сохасида илмий мактаб яратган олим ҳисобланади. Унинг кўп сонли шогирдлари ҳозиргача туркий тиллар устида илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.

Download 357.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling