1 modul: Turkiy tillarning umumiy xususiyatlari. Reja


Download 357.93 Kb.
bet5/53
Sana30.01.2024
Hajmi357.93 Kb.
#1817300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Turkiy tillarning qiyosiy-tarixiy grammatikasi-fayllar.org

Қозон мактаби.
Қозон ХIХ асрда туркий халқлар тиллари ва адабиётини ўрганиш бўйича йирик марказлардан бирига айланди. Қозон ДУ ва Қозон гимназиясида туркий филологиянинг машҳур намоёндалари бу фан тараққиётига катта ҳисса қўшди.
Мирза Александр Казамбек (1802-1870) араб, форс, турк, инглиз, француз ва рус тилларини мукаммал билган етук филолог олим эди. У Қозон университетида ташкил этилган турк–татар тилшунослиги кафедрасини бошқарди. М.А.Казамбек Петербург университетида Шарқ тиллари факультетининг очилишида катта роль ўйнади.
М.А.Казамбек ўз асарига француз шарқшуноси А.Жобернинг грамматикасини асос қилиб олди. Лекин фонетик ва морфологик материал баёнида унинг асари А.Жобернинг грамматикасига ўхшаса ҳам, синтаксис материал баёнида у тамом ила оригинал ва мустақил концепцияга таянади.
М.А.Казамбекнинг асари уч қисмдан таркиб топган:
1.Алфавит, ҳарфлар талаффузи: исмлар: олмошлар.
2.Феъл: кўмакчилар: равишлар: боғловчилар: ундовлар.
3.Сўзлар бирикуви.
Бу асар усмонли турк тили грамматикасининг рус тилидаги биринчи тўлиқ таснифи бўлиб, унда туркий тиллар, хусусан татар тили материаллари ҳам берилган. ХIХ асринг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг бошларида Россия университетларида бу асардан усмонли турк тили бўйича асосий дарслик сифатида фойдаланилган.
М.А.Казамбек турк тили бўйича ёзган иккичи асариУчебний пособия для временного курса турецкого язқка”(1854)деб аталади. Бу асар ҳам уч қисмдан таркиб топган:1.Грамматика.2.Хрестоматия. 3.Русча-туркча луғат.
Николай Федорович Катанов (1862-1922)-хакаслар орасидан етишиб чиққан машҳур турколог-Петербург университети шарқ тиллари факультетининг араб-форс-усмонли турк-татар бўлимини тамомлагач Қозон университетининг турк-татар тиллари кафедрасида ишлади. Сибирь, Мўғулистон, Хитой Туркистонида бўлиб, бу жойларда яшовчи халқлар тили, этнографияси, фольклорига оид бой фактик материал тўплади. У туркологиянинг деярли барча соҳаларида катта муваффақият билан қалам тебратди. Туркий халқлар этнографияси ва фольклори бўйича қатор асарлар яратди: “Исторические песни казанских татар” (1899), Мусульманские легенди” (1894), ”О свадебних обичнаях татар” (1897), “Гадание у жителей Восточного Туркестана”(1894) ва бошқалар. Р.Ф.Катанов “Татарско-русский словарь” номли луғат яратди. Бу луғат 1912 йилда нашр этилди.
Н.Ф.Катанов туркологлар орасида “Опыт исследования урянхайского языка” номли асари билан шухрат қозонди. Бу асарда Н.Ф.Катанов уч йирик масалани ҳал қилди:
1. Урянхай (тува ) тили угор-фин тиллари оиласига эмас, балки туркий тиллар оиласига мансуб эканлигини исботлади:
2. Урянхай тилининг мукаммал грамматик тавсифини берди:
3. Урянхай тилининг туркий тиллар орасидаги ўрнини белгилаб берди, бунинг учун урянхай тили грамматик қурилишини бошқа туркий тиллар грамматик қурилишига қиёслаб чиқди.
Аслини олганда “Опыт иследования урянхайского языка” асари туркий тилларнинг биринчи ҳақиқий грамматикасидир.

Download 357.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling