1 modul: Turkiy tillarning umumiy xususiyatlari. Reja
Download 357.93 Kb.
|
Turkiy tillarning qiyosiy-tarixiy grammatikasi-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-- модул. Туркий тилларнинг ўрганилиши Режа
- Таянч сўз ва иборалар
- А.Н.Кононовнинг
- Слово о полку Игореве” (ХI аср)
- Ўрта Осиё халқлари
- Николас Корнелиссон Витзон (1641-1717) ”Северная и Восточная Татария”
- Кер (1692-1740) Шарқ академияси лойихасини тузади.
- Шажараи турк”
Savol va topshiriqlar.
1. “Turkiy tillarning qiyosiy-tarixiy grammatikasi” kursining maqsad va vazifalari nimalardan iborat? 2.Tukriy tillarni qiyosiy-tarixiy metod asrsida o‘rgangan olimlar haqida so‘zlang 3.Turkiy tillarga qanday tillar kiradi? 4.Turkiy tillarni tasniflashda mukammal tasnif qaysi olimlarga tegishli? 5.Turkiy tillarni o‘rganishda qaysi olimlar ilmiy tadqiqot olib borganlar? 2-- модул. Туркий тилларнинг ўрганилиши Режа: 1.Россияда туркий филология масалаларини ўрганишнинг бошланиши. 2.Туркий филологиянинг Москва мактаби. 3.Туркий филологиянинг Қозон мактаби. 4.Туркий филологиянинг Петрбург мактаби. Таянч сўз ва иборалар: туркология., туркий филология, Москва мактаби, Қозон мактаби, Петербург мактаби.,туркий ёзма ёдгорликлар. Россияда туркий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишнинг кучайиб боришининг асосий сабаби Чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсати билан боғлиқдир. Босиб олиниши режалаштирилган халқлар тили ва урф-одатларини миллионлаб олтин тангаларини аямадилар ва мутахассислар учун барча шарт-шароитларни яратиб бердилар. Туркий тилларнинг ўрганишнинг алоҳида фан сифатида шакланиши ва ривожланишида рус турколог олимларнинг илмий фаолияти алоҳида ўрин тутади. Рус турколог олимларининг лингвистик тадқиқотлари натижасида туркий тилларнинг илмий грамматикаси юзага келди, туркий тилларининг қиёсий-тарихий планда ўрганишнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, туркий тилларнинг мукаммал классфикацияси яратилди. А.Н.Кононов, А.Н.Баскаков каби олимларнинг кўрсатишича, русларнинг туркий тилларни ўрганишига туркий халқлар вакиллари билан фикр алмашув заруратигина эмас, балки Олтин Ўрда хонларининг буйруқ ва фармонларини тушуниш, уларни рус тилига таржима қилиш зарурати ҳам сабаб бўлди. Туркий филология, хусусан, туркий тилшуносликнинг Россиядаги тараққиёти ҳақида бир қанча асарлар яратилди. Бу асарлар орасида акад. А.Н.Кононовнинг «История изучения тюрских языков в России. До октябрский период» номли асари ўзининг мукаммаллиги, фактларга бойлиги билан ажралиб туради. Бу асарда туркий тилларнинг Россияда ўрганишнинг асосий босқичлари, туркий филологиянинг етакчи мактаблари, туркий тилларни ўрганиш жамиятлари ва бу жамиятлар аъзоларининг илмий фаолияти атрофлича ёритилади. . Руслар билан туркий халқларнинг ўзаро муносабатлари жуда қадим замонларда бошланган. ”Слово о полку Игореве” (ХI аср) асаридаги туркийча сўзлар бу муносабатлар тилда ҳам ўз ифодасини топганлигидан далолат беради. Қозон (1552), Астрахан (1554) босиб олингандан кейин русларнинг Ўрта Осиё халқлари билан яқинлашувига йўл очилди. Кавказ ва Сибирь ерларини, бу ерларда яшайдиган халқларни ўрганишга имконият туғилди. Бу тарихий шарт-шароитлар Россияда туркологияга, шу жумладан, туркий филология масалаларига қизиқишнии кўчайтирди. Россияда туркий филология масалаларини ўрганиш анъанасининг вужудга келишини икки босқичга бўлиш мумкин: 1. Туркий халқлар тили ва адабиётига оид масалаларни тўплаш. 2.Туркий халқлар тили ва адабиётига оид материалларни илмий ўрганишнинг бошланиши. Туркий тиллар ҳақидаги дастлабки маълумотлар, асосан, лексик маълумотлар эди. Голландия элчилари орасида Россияга келган Николас Корнелиссон Витзон (1641-1717) ”Северная и Восточная Татария” номли асар ёзди. Бу асарда туркий халқлар топонимикаси ва ономастикасига оид қимматли маълумотлар бор. Ўз даврининг йирик туркологи Георгий Яковлевич Кер (1692-1740) Шарқ академияси лойихасини тузади. Бу лойиха ўз вақтида амалга ошмаган бўлса ҳам, Г.Я.Кер шарқий тиллар, хусусан, туркий тилларни ўрганиш бўйича анча иш қилди. У Абулғози Баходирхоннинг “Шажараи турк”асарини оригиналдан немис тилига таржима қилди. Download 357.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling