1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


Download 311.58 Kb.
bet20/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
Тарих

- И босқич (кадрлар тайёрлаш дастурининг моддий-техник базасини яратиш
даври) 1997-2001 йилларни ўз ичига олиб, дастурни амалга ошириш учун зарур
бўлган ҳуқуқий-меёрий, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар
яратиш;
- ИИ босқич (кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг сифат босқичи) 2001-2005
йилларни ўз ичига олиб, миллий дастурни кенг миқёсда жорий этиш;
- ИИИ босқич (таълим тизимини модернизациялаш даври) 2005 йилдан бошланиб,
унда эришилган натижалар, тўпланган тажрибалар умумлаштирилиб, таҳлил этиш ҳамда
шу асосда юртимизда янги таълим тизими янада такомиллаштириш.
Бугунги кунда таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этиш борасида катта
натижаларга эришилди. Бу соҳанинг яхлит, узлуксиз тизими шаклланди ва
мустаҳкамланди. Умумий ўрта таълимдан бошлаб махсус, касб-ҳунар ҳамда
олий таълимгача бўлган барча босқичларда билимли ва малакали касб
тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш
ишлари изчил давом эттирилиб келинмоқда.
Шу даврда минглаб мактаб, лицей, коллежлар қурилди ва реконструкция
қилинди. Биргина 2004–2009 йилларга мўлжалланган Умуммиллий Давлат дастури
асосида 1 минг 957 мактаб, 214 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар
қурилди, 381 умумтаълим мактаби реконструкция қилинди ва капитал т аъмирланди,
160 дан ортиқ академик лицей ва касб ҳунар коллежлари бинолари тубдан
янгиланди. Таълимга муҳим эътиборнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки,
ундаги узлуксизлик ва узвийлик жамиятнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини
кенгайтириб, давлатнинг ижтимоий ва илмий техник тараққиётини такомиллаштириш
омили сифатида ишлаб чиқаришнинг барқарор ривожланишини таъминламоқда. Шу боис
ҳам, Ўзбекистонда ҳар йили таълим учун сарфланаётган харажатлар ялпи ички
маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич
3-5 фоиздан ошмайди. Жойлардаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун
Тошкент вилоятида Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этилди. Бундан
ташқари, 15 та олий таълим муассасасида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларда
ўрта махсус маълумотга эга бўлган 5 мингдан ортиқ педагоглар учун олий
маълумот олиш имконияти яратилди.
2012-2013 ўқув йилида мамлакатимизда 12 йиллик мажбурий таълимга
ўтилган бўлса, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб кўплаб ота-оналар, ўқитувчи
ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар асосида
юртимизда 11 йиллик таълим қайта тикланди.
2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёэвниннг
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Фармонда ижтимоий соҳа, хусусан, таълим ва
илм-фан соҳаларини такомиллаштириш борасида қатор вазифалар белгиланди. Ҳужжатда
таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги таълим
муассасалари қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш
баробарида уларни замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси,
ўқув методик қўлланмалар билан таъминлаш назарда тутилди.
Ҳаракатлар стратегияси асосида юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилди, хусусан: биринчидан, тўрт йил давомида мамлакатдаги боғчалар сони 3
баробарга ошиб (5200 тадан 14200 тага), болаларни қамраб олиш даражаси 54 фоизга
этди. Бу эса мактабгача таълим ёшидаги болаларимизнинг ҳар иккинчиси
боғчага боришига имкон яратди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, яқин
истиқболда мазкур кўрсаткични 80 фоиздан ошириш мақсад қилинган; иккинчидан,
мактаб таълими умуммиллий ҳаракатга айланди. Охирги икки йилда 77 та янги мактаб
қурилди, қарийб 2 мингтага яқин мактаб таъмирланди, хусусий таълим тизимига кенг
йўл очилди. Ўтган уч йилда хусусий мактаблар сони 6 мартага ошиб, унинг сони
140 га этди; учинчидан, Президент мактаблари ва ижод мактаблари барпо этиш
борасидаги ишлар фаол давом эттирилди. Математика, кимё-биология каби актуал
фанларга ихтисослашган 80 дан ортиқ мактаблар ташкил этилди. Бундан ташқари
мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги ижод мактаблари иш бошлади;

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling