1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


-модуль. Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган


Download 311.58 Kb.
bet19/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
Тарих

4-модуль. Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган
ислоҳотлар. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси. Ўзбекистон
ва жаҳон ҳамжамияти.
Режа:
1.Мустақиллик йилларида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар .
2. Қорақалпоғистон Республикаси сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва
маданий ҳаётида амалга оширилган ислоҳотлар .
3. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти.
1. Мустақиллик йилларида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар.
Маълумки, маданий-маънавий ривожланишнинг энг муҳим пойдевори – таълим
тизимидир. Чунки замон талабларига жавоб берадиган, илғор фан-техника,
технология ютуқларини эгаллаган кадрларни этиштирмасдан туриб жамиятни
юксалтириб бўлмайди. Шунинг учун Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга
киритгач, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари сингари таълим соҳасини ҳам тубдан
ислоҳ қилиш вазифаси жамият олдида кўндаланг бўлди. Чунки шўро ҳукумати
миллий кадрлар тайёрлаш масаласида риёкорона сиёсат олиб борарди. Энг нуфузли,
жаҳон мезонларига жавоб берадиган мутахассислар этиштирадиган ўқув
муассасаларининг аксарияти мамлакат марказида жойлашган бўлиб, Ўрта Осиё
минтақасидан бу даргоҳларга саноқли вакилларгина қабул қилинар, бундай
имкониятлар чегараланган эди. Ва натижада миллий республикаларда ноёб ихтисосга
эга мутахассислар этишмайди, деган муаммо сунъий равишда вужудга келтирилиб,
марказ томонидан бу юртларга минг-минглаб “ўз одамлари” жўнатилар эди.
Шу боис истиқболнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистонда халқ таълими
тизимини жадал ислоҳ қилишга қатъият билан киришилди. Республикада таълимнинг янги
тизимини амалга оширишда Ўзбекистон ҳукумати тарихдаги таълим жараёнларини
ўрганиб чиқиб, таълимни ислоҳ қилиш дастурини тайёрлади. 1992 йил 2 июлда
республикада “Таълим тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг
ижросини таъминлаш, бозор иқтисодиёти шароитида педагог ходимларни ижтимоий
жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида Республика Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг
30 дан зиёд Фармонлари ва қарорлари эълон қилинди.
1992-1997 йилларда таълимни ривожлантириш борасида кўрилган чора-тадбирлар
натижасида қатор ютуқларга эришилди, чунончи, 1993 йил Ўзбекистон Республикаси
биринчи Президентининг “Ўзбекистонда ўқувчи-ёшларни рағбатлантириш
чоралари тўғрисида”ги Фармонига биноан талаба ва аспирантлар учун махсус
стипендиялар белгиланиб, улар учун ривожланган давлатлардаги университетларда таълим
олиш, илмий марказларда ишлаш, малакаларини ошириш учун шароитлар яратиб
берилди. Мустақиллик давригача бўлмаган энг замонавий ва зарур ихтисосликлар
бўйича алоҳида университет ва институтлар, жумладан, Мудофаа вазирлиги қошида
Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги қошида Ички ишлар академияси, Банкмолия
академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент
авиация институти, Навоий тоғ-кончилик институти каби янги ўқув муассасалари
ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва жамият
қурилиши академиясининг ташкил этилиши эса республикада раҳбар кадрларни
тайёрлашда муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон таълим соҳасида АКСЕПС,
АЙРЕС, Америка Коллежлар Консорсиуми, САРЕ, Тинчлик Корпуси (АҚШ),
ДААД, Конрад Аденаур Фонди (Германия), Британия Кенгаши (Буюк
Британия), Сауд Ал-Баптин Фонди (Миср) каби халқаро ташкилотлар ва бошқа
ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Истиқлол йилларида Ўзбекистонда умумий ўрта таълим сифатини оширишга катта
эътибор берилди. “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 9-бандига мувофиқ республикада
умумий таълим уч босқичда: бошланғич таълим (И–ИВ синф); таянч таълим (В–
ИХ синф); ўрта таълим (Х-ХИ синф) амалга оширила бошланди. Таълим ҳақидаги давлат
сиёсатининг асосий моҳияти таянч таълимнинг (тўққиз йиллик) мажбурийлигида эди.
Бироқ, таълимда ислоҳотлар амалга ошаётгани билан унинг чуқурлашуви қийин
кечаётган, айрим умумтаълим ва ҳунар мактабларида ҳали ҳам эски қолипдаги
таълим-тарбия услублари давом этаётган эди. Бунинг устига бу Қонун таълим
тизимини ислоҳ қилишнинг амалий чора-тадбирлари, таълим-тарбия, ўқув
жараёнларининг таркибини, босқичларини бир-бири билан узвий боғлаш, яъни
узлуксизликни таъминлаш муаммоларини эча олмади. Таълим-тарбиянинг энг
муҳим бўғини бўлган 11 йиллик умумий ўрта таълимнинг уч босқичга бўлиниши
таълим тизими мазмунининг изчиллигини, узлуксизлигини, узвийлигини, дидактик
тамойилларини, ўқувчиларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш ҳолатларини ҳам
бузаётган, умумий ўрта таълимда мажбурий ўқув фанлари сони кўпайиб, бу фанлар
мазмуни демократик ва иқтисодий ўзгаришлар талабларига жавоб бермаётган,
ўқув режаларида ёшларга ахлоқ ва одоб, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар
асосларини ўргатадиган фанларга, хорижий тилларни ўрганишга этарли ўрин берилмаган
эди. Камчиликларнинг энг муҳими эса, ёшларни мустақил фикрлашга ўргатиш,
уларни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш ва меҳнат фаолиятига тайёрлаш
масалаларига кам эътибор қаратилаётганини ҳам айтиб ўтиш керак.
Бундай муаммоларнинг эчими фақат умуммиллий, давлат миқёсидаги дастур
асосидагина амалга ошиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам 1997 йил 29 август
куни бўлиб ўтган Олий Мажлис ИХ сессияси янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Унга биноан таълимнинг янги
тизими жорий этилди. Жумладан унинг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон
Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилиши белгиланди, хусусан:
мактабгача таълим; умумий ўрта таълим; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; олий
таълим; олий ўқув юртидан кейинги таълим; кадрлар малакасини ошириш ва уларни
қайта тайёрлаш; мактабдан ташқари таълим. Шунингдек, мазкур қонуннинг 12-
моддасида умумий ўрта таълимнинг бошланғич (И-ИВ синфлар) ва умумий ўрта
таълим (В-ИХ синфлар) босқичлари белгиланди.
Худди шу сессиясида Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳам қабул қилинди.
Миллий дастурнинг мақсади таълим тизимида кадрларнинг салоҳиятини ҳар томонлама
такомиллаштириш, ўқитувчи, устоз ҳамда илмий ходимларнинг профессионал нуфузини
ошириш, таълим тизимини таркибий қайта қуриш, таълим ва профессионал дастурларни
тубдан ўзгартириш, таълим, фан, технология, иқтисодиёт ва маданият соҳасидаги
жаҳон ютуқларига таяниш, мажбурий ўрта умумтаълим, ўрта махсус, профессионал
таълим ва тарбия тизимига ўтишни таъминлашдан иборат эди. Миллий дастурда таълим
ислоҳотларини уч босқичда амалга ошириш назарда тутилди. Хусусан:

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling