1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий
Download 311.58 Kb.
|
Тарих
- Bu sahifa navigatsiya:
- - тўртинчи йўналиш
- учинчи йўналиш, хўжалик юритиш ва таркибий ўзгаришларнинг бозор
шароитларига мос келадиган янги механизмини яратишдан иборат бўлди. Қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида”ги, “Кооперация тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг пул тизими тўғрисида”ги, “Суғурта тўғрисида”ги, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда иқтисодий манфаатдорлик, фойда ва ўз фаолиятининг натижалари учун моддий жавобгарлик масалалари аниқ белгилаб берилди; - тўртинчи йўналиш - Ўзбекистонни халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида эътироф этувчи ҳуқуқий нормаларни яратишдан иборат бўлди. Бу борада “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг этакчи халқаро ташкилотларга аъзолиги тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қабул қилинган қонунларда чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоялаш ва кафолатлаш кабилар ўз ифодасини топди; - бешинчи, энг муҳим йўналиш - инсоннинг ишончли конституцион ва юридик ҳуқуқларини, ижтимоий кафолатларни ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган қонунларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. “Иш билан бандлик тўғрисида”ги, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенция таъминоти асослари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Ёшларга доир давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунларда бозор иқтисодиётига ўтишнинг мураккаб шароитларида аҳолининг энг муҳтож табақалари манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш, одамларнинг маънавий, ижодий имкониятларини намоён қилиш, ислоҳотлар учун мустаҳкам ижтимоий замин яратиш масалалари белгилаб берилди. Бозор иқтисодиёти, турли хил мулк шаклларига ва кўп укладли иқтисодиётга асосланади. Шу боисдан Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, мулкдорлар табақасини шакллантириш иқтисодий ислоҳотда муҳим аҳамият касб этди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида иқтисодиёт хилма-хил мулк шаклларидан иборат бўлиши, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқли эканлиги, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат томонидан ҳимоя қилинади деб белгилаб қўйилган. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги (1991 йил 18 ноябрь) ва “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги (1993 йил 7 май) қонунлар ва 20 дан ортиқ махсус давлат дастурлари асосида амалга оширилди. Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида (1992–1993 йиллар) давлат ихтиёрида бўлган уй-жой фондининг 95 фоизидан ортиқроғи фуқароларга хусусий мулк сифатида бўлиб берилган бўлса, 2002 йилга келиб Республика уй-жой фондининг 98 фоизига яқини хусусийлаштирилди. Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичи “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (1994 йил 21 январь), “Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги (1994 йил 16 март) Президент фармонлари асосида олиб борилди. 1992-1994 йилларда 54 мингга яқин савдо, хизмат кўрсатиш, автомобиль транспорти, қурилиш, қишлоқ хўжалик корхона ва объектлари давлат тарарруфидан чиқарилди. Шулардан 18,4 мингтаси хусусий мулкка, 26,1 мингтаси акциядорлик, 8,7 мингтаси жамоа, 661 таси ижара корхоналарига айланди. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишда энг устувор масалаларпдан бири эрга мулкчилик масаласидир. Шунинг учун ҳам суғориладиган эрларнинг камлигини ҳисобга олиб, “Эр тўғрисида” (20 июнь 1990 йил) ва бошқа қонунлар асосида деҳқоннинг эрга эгалик ҳиссасини қайта тиклаш, эрни сотиш-олишга йўл қўймасдан, балки уни узоқ муддатларга (50 йилгача) мерос қилиш ҳуқуқи билан вақтинча ёки умрбод фойдаланишга бериш масалалари ҳал қилинди. Фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида уларнинг эр майдонлари миқдорини оптималлаштириш чоралари амалга оширилди. Натижада битта фермер хўжалигига ўрта ҳисобда илгариги 27 гектар ўрнига 56 гектар эр майдони тўғри келди. Бу эса фермер хўжаликларининг самарали фаолияти учун янги рағбатлантирувчи омилларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Фермерлик ҳаракатининг ривожлантириш натижасида 2017 йилнинг декабрига келиб 160 минг фермер хўжалиги 10 дан ортиқ йўналишда фаолият юритмоқда. Фермер хўжаликлари томонидан 2017 йилда мамлакатимизда 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 930 тоннадан зиёд пахта, 12 минг 450 тонна пилла, 318 минг тонна шоли, 23 миллион тонна мева-сабзавот, 13 миллион тонна гўшт ва сут маҳсулотлари этиштирилди. Қишлоқ хўжалигида кластер тизимига ўтиш жадал ривожланмоқда. Бугунги кунга келиб мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, бир миллиард долларлик мева-сабзавотлар ҳорижий мамлакатларга экспорт қилинди. Жаҳондаги ривожланган мамлакатларнинг тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга иқтисодий ислоҳотларнинг ҳал қилувчи, стратегик аҳамиятга эга бўлган устувор йўналишлардан бири сифатида эътибор берилди, уни шакллантириш ва ривожлантиришни таъминловчи зарурий ҳуқуқий асос яратилди. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида, Республика Президентининг фармонларида хусусий тадбиркорликдан солиқ олиш, унга молиявий ёрдам кўрсатиш борасида имтиёзлар бериш, имтиёзли кредитлар ажратиш, моддий техника ва хомашё ресурслари билан таъминлаш борасида кўмаклашиш назарда тутилди. Мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган алоҳида эътибор ҳам ўз натижаларини берди. Статистик маълумотларга кўра, 1992 йилда рўйхатга олинган тадбиркорлар сони 16,5 мингтани ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг охирига келиб бу кўрсаткич (фермер хўжаликларидан ташқари) 400 мингтага этди. Бугунги кунда 130 мингга яқин тадбиркорлик субъектларини хотинқизлар бошқармоқда. Жорий йилда 2500 аёлларнинг кичик бизнес лойиҳалари учун жами 52 млрд сўмга яқин маблағ ажратилди. Ҳозирги кунда ривожланган давлатларнинг ҳеч қайсиси хориж мамлакатларининг сармоясиз, инвестициясиз тараққий этмайди. Ўзбекистон ҳам ўзининг ижтимоийсиёсий ва иқтисодий барқарорлиги билан чет давлатларнинг инвестициясини ўзига жалб этди Чет эл сармоялари, айниқса, нефть ва газ тармоғида катта ўрин тутди. Бу соҳаларга 1994 йил атиги 10 млн. доллар хорижий сармоя жалб қилинган бўлса, бу кўрсаткич 1995 йил – 395, 1996 йил – 546, 1997 йил – 845, 1998 йили деярли 1145 млн. доллардан ошди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатнинг иқтисодий қудратини янада ошириш мақсадида 2009–2014 йилларга мўлжалланган иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кучайтириш, экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Унда умумий қиймати 42,5 миллиард доллардан иборат 852 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилди. Энг эътиборли жиҳати шундаки, мазкур дастурдан ўрин олган барча лойиҳалардан умумий қиймати 19,3 миллиард доллар ҳажмидаги 138 та лойиҳа инновацион лойиҳа эди. 2015 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 15 миллиард 800 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилди ва ўзлаштирилди. Бу 2014 йилга нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир. 2016 йилда жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300 миллион АҚШ долларидан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар бўлиб, Шунинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари улушига тўғри келди. Сўнгги 17 йил ичида тўғридан-тўғри жалб этилган хорижий инвестициялар миқдори 22 каррадан зиёд ўсди. Бу маблағлар асосан, замонавий корхоналар, инфратузилма объектларини бунёд этиш, намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш каби аниқ мақсадларга йўналтирилди. Бу эса мамлакат иқтисодиётининг яқин келажакда замонавий техника ва технологияларга, ишлаб чиқаришнинг илғор усулларига, фан-техника тараққиёти ютуқларига асосланган, рақобатдош иқтисодиётга айланишида муҳим ўрин тутди. Истиқлол даврида республикада янги нефть конлари, Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ конларининг ишга туширилиши, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг барпо этилиши натижасида мамлакатнинг ёнилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжи ўз ички маҳсулотлари ҳисобидан тўла таъминланди. Агар 1990 йилда мамлакатда 2810 минг тонна нефть ва газ конденсати ишлаб чиқарилган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 3700 минг тоннани ташкил этди. Табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли равишда ўсиб, 1990 йилдаги 40761 млн. куб метрдан 2017 йилда 56,5 миллиард. куб метр ҳажмига этди. Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг машинасозлик саноати билан ҳам ажралиб туради. 1992 йилнинг август ойида Жанубий Корея Республикаси билан Ўзбекистон ўртасида тузилган битим асосида “ЎзДЕУ авто” қўшма корхонаси ташкил этилди ва Асака шаҳрида энгил автомашиналар ишлаб чиқаришга киришилди. 1996 йилнинг март-июль ойларида бу корхона “Некция”, “Тико”, “Дамас” русумли энгил автомашиналарини чиқара бошлади. 1999 йилнинг 1 июнига қадар, уч йил давомида 87 мингдан кўпроқ “Некция”, 51 минг-дан кўпроқ “Тико”, 40 мингдан ортиқ “Дамас” автомашиналари ишлаб чиқарилиб, улар жаҳон бозорига чиқа бошлади. Фақат Россиянинг ўзида 18 мингдан ортиқ машиналар сотилди. Москва, Санкт- Петербург, Новосибирск, Саратов, Тюмен ва бошқа шаҳарларда Ўзбекистон автомашиналарига сервис хизматини кўрсатувчи тармоқлар қурила бошланди. Сўнгги йилларда Россияда хорижий автомашиналар ўртасида “Некция” машинаси этакчи ўринни эгаллаб турибди. Эндиликда “ДЕУ” корхонаси билан шартномага кўра бу машиналарнинг янги моделларини ишлаб чиқиш бошланди. 1993 йилда ГФРдаги “Мерседес-Бентс АГ” корпорацияси билан Хоразмда юк автомашинасини ишлаб чиқариш учун шартнома тузилиб, 1994 йили “Дўстлик” автомобиль заводида дастлабки юк автомобили ишлаб чиқилди. 1995 йили “Ўзавтосаноат” уюшмаси билан Туркиянинг машҳур “Кочхолдинг” компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида Самарқанднинг Суғдиёна мавзесида қад кўтарган автобус заводи 1999 йил март ойида ўз маҳсулотини бера бошлади. Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан аён бўладики, мамлакатнинг ўтган йиллар давомида қўлга киритган ютуқлари асосини тўғри танланган ва босқичма-босқич, изчил амалга оширилаётган мустақил тараққиёт йўли, оқилона ва самарали иқтисодий сиёсат, мамлакатнинг бой иқтисодий ресурс ва имкониятлари ҳамда халқнинг бунёдкорлик, яратувчилик йўлидаги фидокорона меҳнати, Шунинг дек, ҳар бир фуқаронинг эртанги кунга, келажакка бўлган қатъий ишончи ташкил этмоқда. Download 311.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling