1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий
Download 311.58 Kb.
|
Тарих
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-модуль. Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти. Режа
- 1. Иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши.
Тўртинчи босқич (2017 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган давр) миллий
тикланиш мамлакатимиз учун қийин бўлган геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий шароитларда содир бўлганлиги билан ажралиб туради. Шу даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармони, “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Шахсий маълумотлар тўғрисида”, “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида” ги қонунлар қабул қилинди ва “Аёлларни зулм ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"” Халқаро меҳнат ташкилотининг бир қатор конвенциялари ратификация қилинди. 3-модуль. Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти. Режа: 1. Иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши. 2. Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар. 3. Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт. 1. Иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши. Истиқлол йилларида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида туб ислоҳотлар юз берди. Республикамизнинг бой имкониятлари, геосиёсий шароитларидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни барпо этиш масаласи дастлабки кунларнинг энг муҳим вазифаси сифатида белгиланди. Бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бундай иқтисодиёт эркин товар-пул муносабатларига асосланиб, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, у иқтисодий монополизмни инкор этади. Бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг барча босқичлари – ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субъектларини қамраб олади. Бозор иқтисодиётига ўтиш – бу шунчаки мақсад эмас, балки иқтисодда бозор муносабатларини шакллантириш, жамиятни янгилаш йўлидир, яъни иқтисодий фаолият эркинлигига, мулкчиликнинг хилма-хиллигига, нарх эркинлигига, рақобат курашига, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг қарор топишига, даромаднинг чекланмаганлигига эришиш демакдир. Фақат бозор муносабатлари заминидагина ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш, кўплаб сифатли маҳсулотлар яратиш, уларга бўлган талабни қондириш, тежамли хўжалик юритиш, тўкинчилик яратиш, халқнинг фаровон турмушини таъминлаш, ҳалол ва самарали меҳнатни қадрлаш, адолат ўрнатиш мумкин. Бозор иқтисодиёти умумбашарий тизим бўлганидан ҳамма мамлакатлар шу йўлдан боради. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнларининг уч йўли мавжуд, хусусан: биринчиси, классик йўли; иккинчиси, ХХ асрнинг 60 – йилларидан бошлаб мустамлакачиликдан озод бўлган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг йўли; учинчиси, собиқ социалистик мамлакатлар ҳамда собиқ Иттифоқ республикалари. Ўзбекистонда ўта марказлаштирилган ва ягона бир марказдан бошқарилувчи иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш зарурлиги қуйидаги босқичларни амалга оширишни тақозо этди, хусусан: Download 311.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling