1-модуль. Техник тизимларни ишлаб чиқаришда бошқариш 1-мавзу кириш. Техник тизимларни бошқариш фанининг


-аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш, йўловчи


Download 94.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana08.06.2023
Hajmi94.24 Kb.
#1464145
1   2   3
Bog'liq
1-маъруза

-аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш, йўловчи 
ташиш 
хавфсизлигини 
ошириш 
ва 
атмосферага 
зарарли 
ифлослантирувчи моддаларни қисқартириш, янги ҳар томонлама қулай 
автобусларни сотиб олиш, автовакзал ва автостанцияларни қуриш ҳамда 
реконструкция қилиш; 
-йўл инфраструктураси қурилиши ва реконструкция қилинишини жадал давом 
эттириш, энг аввало, минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш, 
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини қуриш, аҳоли пункти 
кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш; 
-янги электр ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва мавжудларини 
модернизация қилиш асосида аҳолини электр энергияси билан таъминлашни 
яхшилаш, паст кучланишли электр тармоқлари ва трансфарморматор 
пунктларини янгилаш, шунингдек, аҳолини бошқа ѐнилғи-энергия ресурслари 
билан таъминлашни яхшилаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан 


фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; 
-театр-тамоша, маданий-маърифий ташкилотлар ва музейлар фаолиятини 
ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш. 
4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш 
5. Ёшларга оид давлат сиѐсатини такомиллаштириш 
2-расм. Ҳаракатлар Стратегиясининг ижтимоий соҳани ривожлантириш режасида 
назарда тутилган устивор йўналишлари. 
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида вилоят 
автотранспорт корхоналарига жами 186 та, шундан 2017 йилда 104 та, 2018 
йилда 82 та ИСУЗУ русумли автобуслари келтирилиши режалаштирилган. 3 
та шоҳбекат янгидан барпо этилиши ва 2 та шоҳбекат реконструкция 
қилиниши назарда тутилган. Автостанция, тўхташ бекатлари енгил 
конструкциялардан ва асосан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаѐтган арзон 
материаллардан фойдаланилган ҳолда намунавий лойиҳалар бўйича 
қурилиши белгиланган. Бу эса шаҳар кўчаларининг қиѐфасини архитектура-
шаҳарсозлик талаблари асосида ўзгартиришни таъминлайди.
Жадал ва барқарор ривожланишга қаратилган бу сиѐсат бундан кейин хам 
сўзсиз давом эттирилади. 
Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир 
рахбарни – бу Бош вазир ѐки унинг ўринбосарлари бўладими, ҳукумат аьзоси 
ѐки ҳудудлар ҳокими бўладими, улар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб 
қолиши керак.  
Ҳар қандай ижтимоий меҳнат жараѐни у ҳох кичик доирада, ҳох катта 
доирада бўлсин, бошқарувни талаб қилади. Кимдир ходимлар олдига мақсад 
қўйиши, вазифаларни тақсимлаши, унинг бажарилишини назорат қилиши, 
кишиларни 
меҳнат 
қилишга 
ундаши, 
уларнинг 
ҳаракатини 
мувофиқлаштириши лозим. Халқимиз «ўн қўшчига бир бошчи», деган 
иборани бежиз яратмаган. 
Маъмурий буйруқбозлик усуллари соғлом фикрни, ташаббус ва 
тадбиркорликни йўққа чиқариб, тараққиѐтга тўғаноқ бўлгани ҳаммамизга 
аѐн.
Ҳозирги бозор иқтисодиѐти шароитида раҳбар ҳам, раҳбарлик 
усулларни ҳам ўзгарган. 
«...Бугунги куннинг энг муҳим вазифаси,-деб таъкидлайди биринчи 
Президент И.А.Каримов,- ҳаѐтимизнинг барча соҳаларида, айниқса, 
бошқарувда, республика миқѐсида, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ ва 
маҳаллаларни бошқаришда, тармоқ бўғинларини идора этишда янгича 
фикрлайдиган, қийин дамларда масъулиятни ўз зиммасига ола биладиган, 
ҳаѐт билан ҳамқадар юришга қодир, имони пок, билимдон, ишбилармон 
одамларни топиш, уларга ишонч билдиришдан иборатдир...». 
«Ҳозирги раҳбар ҳам аъло мутахассис, ҳам ҳақиқий тадбиркор, 
ташкилотчи, айни пайтда ўз ҳақ-ҳуқуқини таниган-билган киши бўлмоғи 
даркор. Шу ўринда бугунги ҳаѐтимиздаги муайян бир номутаносибликни 


очиқ эътироф этиб, биринчи Президентимиз қуйидагиларни куйиниб баѐн 
этади: 
«Бошқарувнинг қуйи қатламларида, айниқса, ишлаб чиқариш соҳасида 
янгиликка интилиш, янгиликни жорий этишга саъй-ҳаракатлар бор, лекин бу 
олижаноб майл ва ҳаракатлар ўрта ва юқори бўғинларда, хусусан, мамлакат 
вазирликлари ва идоралари даражасида ўтирган, тўрачиликни ўзларига касб 
этиб олган, лоқайд, эскича фикрлайдиган, ўзини хон, кўланкасини майдон 
ҳисоблайдиган, янгиликка йўл бермайдиган ношуд кимсаларнинг 
қаршилигига дуч келмоқда. Бизнинг қатъий фикримиз шуки, бундай 
кишилар ѐ танқиддан зарур хулоса чиқариб, тез орада ўз фикр ва 
савияларини ўзгартиради, ѐки биз уларнинг бутунлай баҳридан ўтамиз».
«Банкротликка учрамасликнинг яна бир муҳим омили, - деб 
таъкидлади биринчи Президент И.А.Каримов, - бу ўз бизнесини бошқаришни 
такомиллаштириш, бошқача айтганда бошқарув санъатини пухта 
эгаллашдир. Катта бизнесда нисбатан кичик бизнесда бошқаришнинг роли 
кўпроқ аҳамият касб этади, чунки кичик бизнес сохасида ишлаб 
чиқаришнинг тезкорлиги, мослашувчанлиги катта бизнесга нисбатан анча 
юқори бўлиши лозим». 

Download 94.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling