1-модуль. Техник тизимларни ишлаб чиқаришда бошқариш 1-мавзу кириш. Техник тизимларни бошқариш фанининг


 Техник тизимларни бошқариш фанининг асосий вазифалари


Download 94.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana08.06.2023
Hajmi94.24 Kb.
#1464145
1   2   3
Bog'liq
1-маъруза

1.2. Техник тизимларни бошқариш фанининг асосий вазифалари 
ва мақсади. 
Фаннинг асосий вазифаси - техник тизимни бошқаришнинг янги, 
замонавий услуб ва технологиялари, ахборот таъминоти, техник воситалари 
билан талабларни таништириш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва 
бошқаришнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда тармоқнинг 
белгиланган меъѐрий ҳужжатлар билан таништириш, техник тизимларни 
бошқариш тушунчасини ижтимоий ҳаѐт ва инсонпарварлик нуқтаи назардан 
ўргатиш. 
Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига қуйидаги 
талаблар қўйилади: 
а) ишлаб чиқариш жараѐнларини бошқариш усулларини чуқур 
ўзлаштириш. 
б) Янги замонавий бошқариш усулларини ўзлаштириш ва ишлаб 
чиқариш жараѐнларига тадбиқ этиш. 
Техник тизимларни бошқариш фанининг асосий мақсади 
автомобил транспорт воситаларининг техник эксплуатацияси ва уларга 
сервис усулида хизмат кўрсатиш бўйича билим ва махорат олиши, уларнинг 
ишлаш қобилиятини зарур даражада таъминлаш йўлларини ўзлаштириш, 
транспорт воситаларининг самарадорлигини ошириш, меҳнат-материал ва 
энергетик ресурсларни эксплуатация жараѐнида тежашини ўрганишдир. 
Автомобил транспорти воситалари ишончлилигини юқори даражада 
сақлаш, техник ҳолатини тиклашни таъминлайдиган техник хизмат кўрсатиш 
ва жорий таъмирлаш технологиясини барча автотранспорт воситалари 
турлари республикамиз шароитида эксплуатация қилишнинг ўзига хос 
хусусиятлари бўйича илмий-амалий билимларни ўзлаштиришдан иборатдир. 


1.3. Автомобил транспортини бошқаришнинг хозирги даврдаги ҳолати 
ва тараққиёти. 
Бутун дунѐ миқѐсида глобаллашув жараѐнлари туфайли мафкуравий 
манзара тубдан ўзгариб бораѐтган XXI аср ўз шакл-тамойили, моҳият 
мазмуни кенг қамровлилиги билан мураккаб даврдир. 
Республикамиз ўз ривожланиш стратегиясидан келиб чиққан ҳолда 
фаол инвестиция сиѐсатини юритиш ва таркибий ислоҳатларни ўтказиш 
йўлидан борди. Қисқа муддатларда автомобилсозлик, машинасозлик газ ва 
нефтни қайта ишлаш соҳасида янги ишлаб чиқариш қувватлари, жумладан 
чет эл сармояси иштирокидаги замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ишга 
туширилди, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари 
амалга оширилди. Қисқа муддат ичида Ўзбекистон ўзини етук сиѐсий 
иқтисодий, маънавий ва илмий салоҳиятига эга мустақил давлат сифатида 
жаҳонга танитибгина қолмай Жаҳон банки, Осиѐ тараққиѐт банки каби 
нуфузли халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли манфаатли ҳамкорига 
айланади ва улар республикамизнинг истиқболи ѐруғ эканлигини тўлиқ 
эътироф этдилар. 
Ўзбекистонга ташриф буюраѐтган кўпгина олимлар давлат арбоблари 
ва ва инвеститорлар бу мамлакатнинг келажаги буюк эканлигини 
айтишмоқда. Уларнинг фикрича, агар у хозирги йўлдан борса, 10-15 йилдан 
сўнг дунѐнинг юксак даражада ривожланган давлатлари қаторига қўшилади.
Ўзбекистоннинг кейинги 27 йил ичидаги ривожланиши шуни 
кўрсатадики, Президент Ш.М.Мирзиѐев ўтказаѐтган иқтисодий йўл энг 
мақбул йўлдир. 
Республикага хорижий инвестицияларнинг оқиб келиши ва экспортга 
йўналтирилган тармоқларнинг ривожлантирилиши Ўзбекистоннинг жаҳон 
иқтисодий тизимига қўшилишига ѐрдам беради. 
Мустақилликнинг дастлабки йигирма етти йиллигида (ўзини-ўзи 
эплайдиган) бадастир иқтисодиѐт асослари яратилди, бу асослар келгусида 
ҳам Ўзбекистон суверенитетини мустаҳкамлашга кўмаклашади. Ўзбекистон 
дунѐда автомобил ишлаб чиқарадиган 28 та ривожланган мамлакат орасидан 
муносиб ўрин олди. «ЎзДЭУавто» нинг қурилиши давлатнинг иқтисодий 
ҳаѐтидагина эмас, шахсий турмушида ҳам тарихий воқеа бўлди. 
Жаҳон 
тажрибасининг 
кўрсатишича 
автомобилсозликнинг 
ривожланиши иқтисодиѐт ѐндош тармоқларининг юксалишига ва аҳолининг 
иш билан таъминланганлигини яхшиланишига олиб боради. Асака 
заводининг ишга туширилиши туфайли Андижон вилоятидагина эмас, бутун 
Ўзбекистонда шунингдек, у билан яқин бўлган минтақаларда тегишли ишлаб 
чиқариш ва таъминот инфратузилмалари вужудга кела бошлади. Бош завод 
ва унинг теварагида пайдо бўлаѐтган янги корхона ва ташкилотлар 
Ўзбекистоннинг 
бутун 
иқтисодиѐтини 
юксалтиришга, 
иш 
билан 
таъминланган муаммосини ҳал этишга ва ички маҳсулот ҳажми тез ўсишига 
кўмаклашади. 
Автомобил ишлаб чиқаришидаги бир ишчи ўрни ѐндош тармоқларда 7-
ўринни вужудга келтиради. Энг муҳими – автомобилсозлик Ўзбекистоннинг 


бутун индустриясини Янги изга ўтказиш лозим бўлган ўзига хос 
харакатлантирувчи кучдир. 
«ЎзДЭУ 
авто» 
қўшма 
корхонасида 
ишлаб 
чиқаришни 
маҳаллийлаштириш даражасини 40 фоизга етказиш имкони берди. 
Хозирги вақтда республика автомобилсозлигига қўшимча равишда яна 
500 млн. доллар жалб этилмоқда. яқин 2 йил ичида бутлаш деталларини 
маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш тармоқ дастурига 120 млн. доллар 
сарфлашни режалаштирмоқда. Бу маблағнинг асосий қисми хозирнинг 
ўзидаѐқ давлатнинг инвестиция дастурига қўшилади. Бу маблағ асосан учта 
лойиҳани амалга оширишга ишлатилади, Американинг Exide компанияси 
иштирокида аккумуляторлар ишлаб чиқарадиган корхона бу лойиҳаларнинг 
энг каттасидир (лойиҳанинг қиймати 7818 млн. доллар). Exide компанияси 
билан «Ўзавтосаноат» уюшмаси устав фонди 14,7 млн. доллар бўлган 
«Жиззахаккумулятор» акциядорлик жамияти тизимида стартерли қўрғошин – 
кислотали аккумулятор батареялари ишлаб чиқариш учун «ЎзЭксайд» қўшма 
корхонаси барпо этилди. 
Транспорт воситаси ҳаѐтимиз ва хўжалигимизнинг «қон томири» га 
ўхшатилиши бежиз эмас. У йўл ва ҳайдовчиларсиз, уларни таъминловчи 
корхоналарсиз самарали транспорт хизмати кўрсата олмайди. АТК юқори 
суръатлар билан ўсиб бормоқда. Кореянинг ДЭУ Паблик Мотори заводи 
билан ҳамкорликда қўшма корхоналар «Ўзавтосозлаш» ассоциацияси эса 
Асака, Дўстлик, Самарқанд, Тошкент, Урганч, Наманган ва бошқа 
шаҳарларнинг автомобил ишлаб чиқариш заводларида янги техника билан 
жиҳозланмоқдалар. 
Мамлакатни автомобиллаштириш жараѐни автомобиллар саройининг 
кўпайиши билангина чегараланмай балки кўчаларнинг автомобилларни 
ўтказа олиш қобилиятини ошириш зарурлиги, йўл қурилиши ва уларнинг 
қўлайлиги, тўхтаб туриш ва сақлаш жойларини ташкил этиш, автомобил, 
эҳтиѐт қисмлар сотиш бўйича савдо корхоналари ҳаракат хавфсизлиги ва 
атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, аҳоли автомобилларига 
ТХКК омборхоналари автомобилларга ѐнилғи қуйиш шаҳобчалари қуриш 
кабиларни қамраб олади. 
1996 йилдан бошлаб МДҲ мамлакатларида кенг савдо тармоғи вужудга 
келтирилмоқда ва ривожлантирилмоқда. 
Хозирда Ўзбек автомобилининг бир неча млн. АҚШ долларлик 
маҳсулоти экспорт қилинди. 
Ўзбек автомобили Россияда хорижий русумли машиналар сотилиши 
ҳажми жиҳатидан биринчи ўринни эгаллаб турибди. 
«ЎзДЭУ 
авто» 
корхонаси 
маҳсулоти 
экспорт 
қилинишини 
рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг фармонига биноан 
шу автомобил заводи учун қулай солиқ тартиби белгиланди. 
Фармон Ўзбекистондан қайта экспорт тартибида олиб чиқиладиган ва 
«ЎзДЭУ авто» заводида ишлаб чиқарилган асбоб-ускуна, анжом, эҳтиѐт 
қисмларни акциз солиғи тўлашдан озод қилади. Республикада автомобил 


саноатининг вужудга келиши шу саноат билан боғлиқ бўлган қатор бошқа 
тармоқлар ташкил топишига ҳам олиб келмоқда. 
Ўзбекистон дунѐда автомобил ишлаб чиқарадиган 28 та ривожланган 
мамлакат орасидан муносиб ўрин олди. 
«ЎзДЭУ авто» нинг қурилиши давлатнинг иқтисодий ҳаѐтидагна эмас, 
сиѐсий турмушида ҳам тарихий воқеа бўлди. Хозирги вақтда «ЎзДЭУ авто» 
корхонасида 3800 киши меҳнат қилишади. 
Ўзбекистон автомобил тармоғида 14 мингга яқин киши меҳнат 
қилмоқда. республикада автомобил тармоғини ривожлантириш мақсадида 
тегишли инфратузилмани барпо этиш ва бутловчи деталларни ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. 
Маҳаллий бутлаш деталларини ишлаб чиқиши учун 150 млн. АҚШ 
доллари миқдоридаги инвестициялар жалб этилди. 
Хозир ўзбек автомобилсозлари ишлаб чиқарилаѐтган машиналарнинг 
модел қаторини янгилаш устида ишламоқдалар. 
Daewoo worthing нинг Англиядаги техника марказида «Нексия» нинг 
янгиланган модели ишлаб чиқилди. 
Лойиҳага мувофиқ йилига 1 млн. дона аккумулятор ишлаб чиқарадиган 
асбоб ускуналар ўрнатилган. Лойиҳа Американинг Bank of Nev York банки 
кредити ҳисобдан АҚШ эксимбанки кафолати билан таъминланади. 
Автомобил двигателлари ишлаб чиқаришга оид лойиҳа 250 млн. 
долларга баҳоланган, корхонанинг лойиҳа қуввати эса йилига 260 минг 
двигателни ташкил этади. Бу лойиҳа Жанубий Кореянинг «ДЭУ» компанияси 
билан биргаликда амалга оширилади. 
«СамКочавто» қўшма корхонасини ривожлантириш лойиҳасининг 
умумий қиймати 70 млн. долларни ташкил этади, шундан 21,7 млн. доллари 
Туркия Эксим банкининг кредитидир. Заводнинг лойиҳадаги қуввати йилига 
3500 автобус ва 1400 юк автомобилини ташкил этади. Дастлабки 48 та 
автобус МДҲ мамлакатларига экспорт қилинди. 2006 йилда «СамКочавто» да 
382 киши меҳнат қилмоқда, уларнинг 150 дан зиѐди Туркиядаги «Коч» 
гуруҳи компанияларида тажриба ўрганиб келган. Дунѐда фақат икки давлат 
АҚШ ва Ўзбекистон пахта терими комбайнлари ишлаб чиқаради. Тошкент 
трактор заводи «Ўзқишлоқмаш-холдинг» ва Американинг Case Carporation 
компанияси трактор ишлаб чиқарадиган «Ўзкейстрактор» ўзбек-америка 
қўшма корхонасини барпо этдилар. Унинг устав сармояси 15 млн. долларни 
ташкил этади. 
Тинчлик ва барқарорлик, изчил ривожланишга интилиш, йигирма тўрт 
йилдан бери Президент И.А. Каримов раҳбарлигида ошириб келинаѐтган 
ижтимоий йўналтирилган иқтисодий ва сиѐсий ислоҳатлар ўз самарасини 
бера бошлади. 
Хозир Ўзбекистон Ўрта Осиѐнинг саноати ривожланган давлатига 
айланди. Сўнгги йилларда республика аҳолисининг турмуши даражаси анча 
яхшиланаѐтганлиги кузатилмоқда. 
Хозир Ўзбекистон минтақанинг энг ривожланган жуда катта 
имкониятга эга бўлган мамлакати сифатида қўшни давлатлар: Қозоғистон, 


Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистонни бир-бири билан боғлаб 
турувчи халқадир. 
Ўзбекистон 
аста-секин 
давлат 
ўртасида 
ўзаро 
манфаатни 
ҳамкорликнинг, товарлар ва сармоя транзитининг транспорт ва молия 
хизматларининг ўзига хос минтақавий марказига айланиб бормоқда. 
Республиканинг тўхтовсиз ривожланиб бораѐтган иқтисодиѐтини 
заминида катта заҳиралари мавжудлигини кўп миқдордаги меҳнат 
ресурсларини Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ўсиб бораѐтган обрў-
эътиборини, минтақада хавфсизликни таъминлайдиган етакчи ролини 
инобатга олиб мамлакатни минтақавий давлат деб атамоқдалар.
Назорат саволлари: 
1.Бошқарув деганда нимани тушунасиз? 
2.Республикамизда техник тизимларни бошқаришга доир қандай 
қарорлардан хабардорсиз? 
3.Фаннинг асосий мақсади ва вазифалари нималардан иборат? 
4.Автомобил транспортининг хозирги ҳолати тўғрисида нима дея 
оласиз? 

Download 94.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling