1-модуль. Техник тизимларни ишлаб чиқаришда бошқариш 1-мавзу кириш. Техник тизимларни бошқариш фанининг


Download 94.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana08.06.2023
Hajmi94.24 Kb.
#1464145
  1   2   3
Bog'liq
1-маъруза



1-МОДУЛЬ.ТЕХНИК ТИЗИМЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА 
БОШҚАРИШ 
1-МАВЗУ
 КИРИШ. ТЕХНИК ТИЗИМЛАРНИ БОШҚАРИШ ФАНИНИНГ 
ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАСИ ВА МАНЪБАЛАРИ.
Режа: 
1. Республикамизда техник тизимларни бошқаришга доир қарорлар. 
2. Техник тизимларни бошқариш фанининг асосий вазифалари ва 
мақсади. 
3. Автомобил транспортини бошқаришнинг хозирги даврдаги ҳолати ва 
тараққиѐти. 
Тушунча ва таянч иборалар. 
Бошқарув, маъмурий буйруқбозлик усуллари, бозор иқтисодиѐти 
шароити, янги замонавий бошқариш усуллари. 
1.1 Республикамизда техник тизимларни бошқаришга доир қарорлар 
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил 
илгарилаб бориши, иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш, 
маҳсулот ишлаб чиқарувчи барча соҳаларни ривожлантириш техник-
технологик йўналишдаги қатор зарурий масалаларни кун тартибига 
қўймоқда. 
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиѐев “Танқидий таҳлил, қатъий 
тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг 
кундалик 
қоидаси 
бўлиши 
керак” 
асарида 
таъкидлаганидек, 
“Макраиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий 
ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, Давлат буюджети 
барча даражада мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси 
барқарор бўлишини таъминлаш-энг муҳим устивор вазифамиздир”
1

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ қабул 
қилинди (1-расм). 
Мазкур 
Ҳаракатлар 
Стратегиясининг 
Ижтимоий 
соҳани 
ривожлантиришнинг устивор йўналишларига аҳолининг бандлиги ва реал 
даромадларини боқичма-босқич ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш 
ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, арзон уй-жойлар қуриш 
бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, йўл-транспорт, муҳандислик-
коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, таълим ва фан 
соҳасини ривожлантириш, ѐшларга оид давлат сиѐсатини такомиллаштириш 
масалалари киритилди (2-расм). 
Ҳаракатлар Стратегиясида энг устивор вазифа сифатида мамлакатни 
модернизация қилиш ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган энг муҳим 
омил-ишлаб чиқриш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш 
масаласи кўзда тутилган.


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ 
1. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг 
устувор йўналишлари 
2. Қонун устиворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада 
ислоҳ қилишнинг устивор йўналишлари 
3. Иқтисодиѐтни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг 
устувор йўналишлари 
4. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устивор йўналишлари
5. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни 
таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий 
ташқи сиѐсат соҳасидаги устувор йўналишлари 
 
1-расм. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР 
СТРАТЕГИЯСИ. 
Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устивор йўналишлари 
режасида автотранспорт хизматлари билан таъминлаш соҳасини янада 
такомиллаштириш, 
ҳудудларни 
комплекс 
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришга эришиш ҳамда мамлакат шаҳар ва қишлоқларида аҳоли
бандлиги муаммоларини ҳал этишда автотранспорт хизматлари 
кўрсатишнинг ролини кучайтириш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини 
ошириш ва атмосферага зарарли ташламаларни қисқартиришни назарда 
тутади. Шу мақсадда 2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда 
автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш Дастури тасдиқланди.
Мазкур йиллар мобайнида Сурхондарѐ вилоятида 35 та янги йўловчи 
ташиш йўналиши очиш назарда тутилмоқда. Йўловчиларга сифатли хизмат 
кўрсатишни таъминлаш мақсадида автобус ва микроавтобусларнинг ишини 
масофадан онлайн режимида мунтазам кузатиб боришни, шунингдек 
йўлкирани нақд пулсиз тўлаш тизимини жорий этиш мўлжалланган бўлиб, бу 
тизим йўловчиларга қулайликлар яратади. 


Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устивор йўналишлари 
1. Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш
2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини 
такомиллаштириш
3. Арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш
аҳолининг ҳаѐт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, 
муҳандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
ҳамда модернизация қилиш; 
-аҳолининг энг аввало, ѐш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар ва 
фуқораларнинг 
уй-жой 
шароитларини 
яхшилашга 
муҳтож 
бошқа 
тоифаларнинг яшаш шарт-шароитларини имтиѐзли шартларда ипотека 
кредитлари ажратиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқ жойларда арзон уйларни 
қуриш орқали янада яхшилаш; 
-коммунал-маиший хизматлар билан таъминланганлик даражасиниошириш, 
энг аввало, янги сув ўтказиш тармоқларини қуриш, замонавий тежамкор ва 
самарали технологияларни босқичма-босқич жорий этиш орқали қишлоқ 
жойларда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланишини тубдан 
яхшилаш; 
-одамлар 
яшашининг экологик хавфсизлигини таъминлаш, маиший 
чиқиндиларни қайта ишлаш комплексларини қуриш ва модернизация қилиш, 
уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолини чиқинди йўқ 
қилишнинг замонавий объектлари билан таъминлаш; 

Download 94.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling