1. Молия / Аудиторлик фаолияти]


Download 33.05 Kb.
Sana27.03.2023
Hajmi33.05 Kb.
#1300443
Bog'liq
1017 10.03.2001




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.07.00 Аудиторлик фаолиятининг бошқа масалалари]

[ТСЗ:

1.Молия / Аудиторлик фаолияти]

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИнинг
буйруғи
«Аудиторлик ташкилотларининг касбига доир хизматлари» Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (90-сон АФМС)ни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 10 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1017]
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 14 февраль,
19-сон
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2001 йил 14 февралда 19-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
90-сонли АФМС «Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари»
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти
Мазкур Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг ролини ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Миллий стандартнинг мақсади бўлиб:
аудиторлик ташкилотлари кўрсатадиган профессионал хизматлар рўйхатини;
профессионал хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузишда ҳал этиладиган махсус ўзига хос масалаларни;
профессионал хизматларни кўрсатиш натижалари тўғрисида аудитор ҳисоботининг мазмунини аниқлашдан иборат.
2. Мазкур стандарт талаблари профессионал хизматлар кўрсатишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
3. Аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида ва мазкур стандарт билан белгиланган ҳар қандай профессионал хизматларни кўрсатишга ҳақлидир.
2-§. ПРОФЕССИОНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИ
4. Профессионал хизматлар аудиторлик ташкилоти билан ушбу хизматлар буюртмачиси ўртасида тузиладиган профессионал хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади.
Аудитор шартномани бажараётганда аудитор билан хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) ва зарурат бўлганда исталган учинчи томонлар билан келишилган тартиб-таомилларни (амалларни) ўтказади ва кўрсатилган профессионал хизматлар натижалари тўғрисида асосланган хулосалар билан ҳисобот тақдим этади.
5. Аудитор кўрсатилган профессионал хизматлар натижалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
6. Хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) кўрсатилган профессионал хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари бўйича ўз хулосаларини чиқаришга ҳақлидир.
7. Ҳисобот, профессионал хизматлар кўрсатиш шартномасининг шартларига мувофиқ ҳажмда ва муддатларда профессионал хизматлар буюртмачисига тақдим этилади.
3-§. ПРОФЕССИОНАЛ ХИЗМАТЛАР РЎЙХАТИ
8. Аудиторлик ташкилоти қуйидаги профессионал хизматларни кўрсатиши мумкин:
а) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш:
бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритиш;
молиявий ҳисобни ташкил этиш, қайта тиклаш ва юритиш;
бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш (компьютерлаштириш);
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш билан боғлиқ бошқа хизматлар;
б) молиявий ҳисоботни тузиш;
в) миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига ўтказиш;
г) хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш:
молиявий ҳолатни таҳлил қилиш;
ликвидлиликни таҳлил қилиш;
тўлов қобилиятини таҳлил қилиш;
молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш билан боғлиқ бошқа хизматлар;
д) бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича консалтинг хизмати:
техник-иқтисодий асосланмаларни (ТИА) тайёрлаш, инвестиция лойиҳаларини ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва баҳолаш;
бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш масалалари бўйича маслаҳатлар;
молиявий менежмент бўйича маслаҳатлар;
аркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
унумдорлик ва самарадорликни баҳолаш мақсадларида хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг тартиб-таомиллари ва услубларини таҳлил қилиш;
молия-хўжалик фаолияти соҳасидаги бошқа консалтинг хизматлари;
е) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш:
солиқ ҳисобини ташкил этиш ва юритиш;
солиқ органларининг текширув далолатномалари бўйича эътирозлар тайёрлаш;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш;
солиқ ҳисоби ва солиқ солиш билан боғлиқ бошқа хизматлар;
г) бошқа хизматлар:
аудиторлик фаолияти билан боғлиқ соҳада тадқиқотлар, семинарлар, конференциялар, изланишлар ўтказиш ва уларнинг натижаларини, шу жумладан босма кўринишда, тарқатиш;
бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия-хўжалик фаолияти таҳлили ва солиқ солиш бўйича белгиланган тартибда ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий материалларни тайёрлаш.
4-§. ПРОФЕССИОНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИНИ БАЖАРИШНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ
9. Профессионал хизматлар кўрсатишда аудитор амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиши лозим.
5-§. ШАРТНОМА ТУЗИЛАЁТГАНДА ҲАЛ ҚИЛИНАДИГАН МАСАЛАЛАР
10. Профессионал хизматлар кўрсатиш шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайёрланади ва тузилади.
11. Аудиторлик ташкилоти шартномада қуйидаги масалаларни ҳам акс эттириши лозим:
профессионал хизматлар қамраб олинадиган молиявий ахборотлар ҳажми ва ҳисобот даврлари;
шартномада белгиланган предмет бўйича кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тузиш учун зарур бўлган далилларни олиш мақсадида бажариладиган тартиб-таомиллар;
профессионал хизматлар кўрсатиш жараёнида эришилган натижаларни расмийлаштириш тартиби, рўйхати ва шакллари;
ҳисоботни тарқатишга доир чекловлар.
6-§. ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАР ВА ДАЛИЛЛАР
12. Профессионал хизматлар кўрсатиш шартномасида келишилган тартиб-таомиллар миқдори ва ҳажми кўрсатилган профессионал хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш учун зарур миқдордаги далилларни олиш учун етарли бўлиши керак.
13. Келишилган тартиб-таомиллар ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:
сўровнома ва таҳлил;
такрорий санаш, қиёслаш ва бошқа математик ҳамда таҳлилий усуллар;
кузатув;
инвентаризациялаш;
исбот-далилларни олиш;
маълумотнома ва тавсияномалар тақдим этиш.
7-§. ПРОФЕССИОНАЛ ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ
14. Профессионал хизматларни кўрсатиш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) ҳисобот номи;
б) хўжалик юритувчи субъектнинг (буюртмачининг) номи ва манзили;
в) аудиторлик ташкилотининг номи ва манзили;
г) шартнома рақами ва санасига кўрсатма;
д) тартиб-таомиллар стандартларга (айнан қайсиларига) мувофиқ бажарилганлигига кўрсатма;
е) келишилган тартиб-таомилларни бажаришдан мақсад;
ж) аниқ бажарилган тартиб-таомиллар рўйхати;
з) тартиб-таомиллар натижаларининг баёни;
и) ҳисобот фақат молиявий ахборотнинг муайян элементларига, моддаларига тааллуқли эканлигига ва у хўжалик юритувчи субъектнинг барча молиявий ҳисоботига татбиқ этилмаслигига (имкони бўлган жойларда) кўрсатма;
к) ҳисобот тузилган сана;
л) профессионал хизматлар кўрсатган мутахассиснинг (аудиторнинг) фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси (ҳар бир саҳифада).
15. Хўжалик юритувчи субъектга (буюртмачига) кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этилганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади ва у аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 27-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1017-1, 25.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/1017-1/2818-сон)
8-§. ПРОФЕССИОНАЛ ХИЗМАТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
16. Профессионал хизматларни сифатсиз кўрсатганлиги учун аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
17. Кўрсатилган профессионал хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботда берилган ахборотлар махфий ҳисобланади. Буюртмачининг розилигисиз ушбу ахборотларни эълон қилган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Download 33.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling