1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисидаги Н А М У Н А В И Й Ш А Р Т Н О М А
Download 1.8 Mb.
|
1831 27.06.2008
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага 4-ИЛОВА Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага 5-ИЛОВА Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага 6-ИЛОВА Банкларда касса иши, инкассация ва қимматликларни ташишни ташкил этиш юзасидан текширув ўтказиш У С Л У Б И Текширувлар ҳар чоракда тузиладиган режага асосан ёки раҳбарият топшириғига биноан амалга оширилади. Текширув ўтказиш вазифаси топширилган ходим банкка боришидан аввал текшириладиган банкнинг касса иши аҳволини тавсифловчи олдинги текширув ва тафтиш материаллари билан танишиб чиқиши шарт. Текширув учун саволлар рўйхати текширилаётган банк бўлимидаги иш аҳволидан келиб чиққан ҳолда мазкур иш соҳасига бошчилик қилувчи раҳбар томонидан тасдиқланадиган режа-топшириқ асосида белгиланади. Текширув ўтказиш жараёнида биринчи навбатда касса ишининг қандай ташкил этилганлигига эътиборни қаратиш зарур. Чунки бунда бутун касса ишининг йўлга қўйилиши ва маблағлар ҳамда қимматликларнинг сақланишини таъминлаш масалаларининг шунга боғлиқлиги ва шу билан бир қаторда айланма ва қайта санаш кассаларининг қолдиғини олиб текшириш кераклигини кўзда тутиш лозим. Шунга кўра нақд пуллар мавжудлиги юзасидан тафтиш ўтказиб бўлинганидан сўнг, агар тафтиш ўтказувчи ходимга бир марталик гувоҳнома бериш кўзда тутилган бўлса, унда касса аппарати ва иш тартиби билан танишилгандан сўнг қуйидагилар аниқланади: касса операциялари бўлимининг штатлар жадвали, уларнинг тўлдирилганлиги, ходимлар ўртасида иш ҳажмининг тўғри тақсимланганлиги; улар бажараётган ишларига доир бўлган йўриқномаларни билишлари, ходимлар билан техник ўқув машғулотларининг ўтказилиши; касса ходимларининг шахсий йиғмажилдларини кўриб чиқиш орқали уларнинг тўғри ишга қабул қилинганлиги. Кейин қуйидагилар текширилади: пул маблағлари ва қимматликларни иш вақтида ва ишдан ташқари вақтларда сақланишининг таъминланганлиги; кирим, чиқим, пулни майдалаш, қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни бериш кассаларида, пулни қайта санаш кассасида, инкассаторлардан пул тушуми солинган халталарни қабул қилиб олувчи кечки касса, банкнинг хўжалик юритувчи субъектлари ҳузуридаги кассалари, кассирларни пул-ҳисоб ҳужжатларига имзо қўйиш ваколатига эга бўлган ходимларнинг имзо намуналари билан кассирлар таъминланганликлари, «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг Босма фабрикаси боғламидаги нақд пулларни мижозларга беришдан аввал уларни рўйхатга олиш дафтари борлигини; халталарни кечки кассадан пулни қайта санаш кассасига бериш ва уларнинг назоратчи кассирда сақланиши ҳамда халталарни қайта санаш учун кассирларга бериш тартиби; халталарнинг назорат қайдномаларда тўғри қайд этилиши, уни очиш ва жойланган қимматликларнинг тўғри саналишини амалга ошириш тартиби; касса тармоғи, пул сақлаш омборлари ва кассирлар иш жойининг тўлиқ жиҳозланганлиги, касса тармоғини лойиҳалаш ва уларнинг тузилиши бўйича техник талабларга жавоб бериши ва пулларнинг касса тармоғида ташилиши; банк раҳбари томонидан тузиладиган режага асосан пул ва қимматликларнинг тўғри тафтиш қилинганлиги, ойлик назорат қайта санаш ва ҳар чоракда касса ишининг тўғри ташкил этилганлигини текшириш; касса мудири ва кассирлар ўртасида назорат варақалари ва 155-шаклдаги китоб асосида пулларни қабул қилиш ва топшириш тартиби; айланма кассасига якун чиқариш тартиби; кунлик касса ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши ва уларни сақлаш тартиби; касса ишини механизациялаштириш ва автоматлаштириш тартиби; пул ва металл тангаларни ўраб-боғлаш, уларни санаб-саралаш ҳамда қимматликларни пул сақлаш омборида сақлаш тартиби; пул сақлаш омборини очиш, ёпиш, муҳрлаш ва уни қўриқлаш хизматига топшириш ҳамда қабул қилиб олиш қоидаларига риоя қилиш; пул сақлаш омборлари, сейфлар ва бошқаларнинг асосий ҳамда эҳтиёт калитларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва ҳисобга олиш тартиби; қўриқлаш хизмати, рухсатнома бериш тартиби, қўриқлаш-ёнғиндан хабар берувчи ва хавфдан огоҳлантирувчи қурилмаларнинг созлиги, сув ҳавзалари ва ёнғинга қарши жиҳозларнинг мавжудлиги; айланма кассанинг лимитига риоя қилиш; пломбир (клише)лар, муҳрлар ва калитларни ҳисобга олиш, улардан тўғри фойдаланиш ва сақлаш тартиби; касса хатоликларига йўл қўйиш сабаблари ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар; банк раҳбари билан биргаликда эшикларнинг мустаҳкамлиги, ички илгакларнинг мавжудлиги ва уларнинг мустаҳкамлиги, биринчи қаватнинг эшик ва деразаларида панжараларнинг мавжудлигини кўздан кечириш йўли билан текшириб чиқилади. Пул сақлаш омбори хонаси, брон эшикларнинг созлиги, жиҳозланган стеллажлар (пештахта)нинг мавжудлиги, эшикларнинг зич ёпилиши ва қулфларининг созлигини кўздан кечириш амалга оширилади. Худди шундай тартибда касса хоналарига ўрнатилган эшик ва деразаларда ички қулфларнинг мавжудлиги ва уларнинг созлиги, кассирлар иш столининг шахсий қулфлари мавжудлиги ва уларнинг созлиги текширилади. Кассирлар пул сақлаш учун зарур бўлган совуқ шкаф, сандиқча ва сейфлар билан таъминланганлиги ва уларнинг талабга мос келиши текширилади. Банк биносининг эшиклари, касса хонаси, касса кабиналарининг деразалари, пул сақлаш омборидаги стеллажларнинг эшиклари, шунингдек кассирлар столининг қулфланишини (зулфлари) кўздан кечириш йўли орқали ишонч ҳосил қилиш керак. Аниқланган камчиликлар бўйича касса ва бошқа ходимларга танбеҳ бериш қимматликларнинг бут сақланиши учун масъул бўлган мансабдор шахслардан бирининг иштирокида амалга ошириш тавсия этилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизматининг жойлардаги бошқармалари (бўлимлари) текширилганда: (ўттиз учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 6 майдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1831-4, 14.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 508-модда) қурол ва ўқ-дорилар ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ҳужжатлари, отиш машқларининг мунтазам ўтказиб турилиши, инкассаторларнинг шахсий йиғмажилдлари, савдо шохобчаларининг рўйхати, инкассация шартномаларининг тузилганлиги ва маршрутларнинг ҳимоя режаларига эътибор қаратилади; ташриф варақалари (муҳрлар, халталар рақами, манзили, ташриф вақти, хизмат усули)да қайд этилган инкассаторларнинг ташриф вақти билан жадвалдаги ташриф вақти солиштирилади; йўналишга чиқишда бериладиган қурол ва ўқ-дорилар, ташриф варақалари, ишончномалар, Давлат йўл хавфсизлик хизмати гувоҳномаси, йўналишга чиқиш учун бериладиган бўш халталар ва ташриф варақалари ҳақидаги маълумотнома ва бошқаларни ҳисобга олиш дафтарлари; қимматликларни ташиш ёки маршрутга чиқишдан олдин йўриқнома ўтказилиши, инкассаторларнинг махсус кийим-бош билан таъминланганлиги, шунингдек ҳайдовчилар билан техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома ўтказилиши, ёнилғи-мойлаш материаллари ва автотранспортлардан тўғри фойдаланиш; инкассация ходимларини пул сақлаш учун керак бўладиган совуқ шкаф ёки сейфлар билан таъминланганликлари ва уларнинг талабга мос келиши текширилади. Касса бўлимининг иши, бўлим Низомининг мавжудлиги, штатларнинг тўлдирилганлиги, иш вазифаларининг тақсимланиши, ўз вазифаларини бажариш, иш режаларини тузиш ва уларнинг бажарилиши текширилади. Иш якунлари бўйича жойида далолатнома тузилиб, унда ишга, ўтган даврга нисбатан юз берган ўзгаришларга тўла тавсиф берилади, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрсатилиб, бир вақтнинг ўзида мазкур текширувда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилади. Далолатномани текширувчи ва банк раҳбари (инкассация бошқармаси (бўлими) бошлиғи) имзолайди. Банк (инкассация)нинг юқори Бошқармаси камчиликларнинг бартараф этилиши юзасидан назорат ўрнатади. Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага 7-ИЛОВА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling