1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 1.8 Mb.
bet7/26
Sana19.04.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1363866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
1831 27.06.2008


Х А Б А Р Н О М А


_________________________________________ банки шуни маълум қиладики, Сиз томондан экспертизага топширилган пуллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса марказида кўриб чиқилди ва _____________ сўм миқдоридаги пуллар тўловга яроқсиз деб топилди. Шу муносабат билан уларни алмаштириб бериш мумкин эмас.

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага
2-ИЛОВА

Хўжалик юритувчи субъект ҳузуридаги банк
кассасини ташкил этиш юзасидан тузиладиган

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА



20___ йил «___» ___________

____________________ шаҳри

Кейинги ўринларда «Банк» деб аталувчи ______________________________________ ________________________________________________________________________

(банк номи)

__________________________________________________________________ орқали

(раҳбар ёки ўринбосарнинг Ф.И.Ш.)

ва кейинги ўринларда «Хўжалик юритувчи субъект» деб аталувчи __________________ ________________________________________________________________________

(хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг Ф.И.Ш.)

орқали иккинчи томондан, банк кассасини очиш учун қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:


1. Банк «Хўжалик юритувчи субъект» биносида пул тушумини қабул қилиш ва у билан ишлаш учун касса очади.
2. Банкнинг «Хўжалик юритувчи субъект» ҳузуридаги кассаси «Хўжалик юритувчи субъект» ходимларидан қиймати бўйича сараланган, шунингдек тўловга яроқли ва тўловга яроқсиз тоифасига ажратилган нақд пул ҳамда тангаларни қабул қилиб олади (инкассация қилади) ва ушбу қабул қилиб олинган тегишли кирим ҳужжатлари билан расмийлаштирилади.
3. Банк «Хўжалик юритувчи субъект» билан келишган ҳолда «Хўжалик юритувчи субъект»нинг айрим кассирлари учун тушумни банк кассасига инкассация халталарида топшириш тартибини белгилаб бериши мумкин. Бундай ҳолларда «Хўжалик юритувчи субъект» банк кассасига пулли халталарни пломбалайдиган пломбир намунасини беради. Банк кассасида халталарни очиш ва пул тушумини қайта санаш вақтида кузатиб туриш учун ўз вакилини ажратади.
4. Банк кассасида операцияларни амалга ошириш учун «Хўжалик юритувчи субъект» банкка тегишли бўлган жиҳозларни, яъни иситиладиган, ёритиладиган ва тозалаб туриладиган алоҳида хона билан бепул таъминлайди. Банк кассасини қўриқлаш ва техник муҳофаза қилиш воситалари (қўриқлаш, ёнғиндан ва хавфдан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари) билан жиҳозланишини ўз ҳисобидан таъминлайди. «Хўжалик юритувчи субъект» Банк кассаси хонасини таъмирлаш ишларини ҳам ўз ҳисобидан амалга оширади.
Инкассатор қимматликларни олиб кетаётган вақтда «Хўжалик юритувчи субъект» қўриқлаш хизмати ходимлари билан уни автомашинага қадар кузатиб қўйишини таъминлайди.
«Хўжалик юритувчи субъект» Банк кассасининг қўриқланмаслиги ёки қўриқлаш етарли даражада таъминланмаганлиги натижасида содир этилган ўғриликлар учун жавобгар ҳисобланади.
5. Банк «Хўжалик юритувчи субъект» ҳузуридаги банк кассасини пул санаш машиналари, пулни ўраб-боғлаш учун керак бўладиган ашёлар (бандероль, накладка, тизимча, пломба ва бошқалар) материаллар ва қоплар билан таъминлайди.
Банк кассасидан пулларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизматининг инкассаторлари орқали амалга оширилади.
Пул тушуми қабул қилиб олгани учун «Хўжалик юритувчи субъект» тузилган шартнома асосида ___________________________________________ сўм ҳақ тўлайди.
Банкка тегишли бўлган суммани, банк фармойишига асосан «Хўжалик юритувчи субъекти»нинг ҳисобварағидан чиқариб олинади.
6. «Хўжалик юритувчи субъект» ҳузуридаги банк кассаси ходимлари ўз амалиёт давридаги иш фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қоида ва йўриқномаларига амал қилган ҳолда юритадилар.
«Хўжалик юритувчи субъект» ҳузуридаги банк кассаси ходимларининг нотўғри, пала-партиш ишлашлари ёки жиноий хатти-ҳаракатлар оқибатида кўриладиган зарар учун банк моддий жавобгар ҳисобланади.
7. Банк кассаси «Хўжалик юритувчи субъект» билан келишилган соатларда ишлайди.
8. «Хўжалик юритувчи субъект» ўз ходимларини пул тушумини қабул қилиш ва қайта санаш бўйича банк томонидан белгиланган қоидалар, шунингдек «Хўжалик юритувчи субъект» ҳузуридаги банк кассасининг иш тартиби билан таништириши шарт.
9.Ушбу шартномани бажариш жараёнида банк билан «Хўжалик юритувчи субъект» ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган барча баҳс ва даъволар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
10.Ушбу шартнома номуайян муддатга тузилади ва ҳар бир томон бошқа томонни бир ой олдин огоҳлантирган ҳолда уни бекор қилишга ҳақли.

Шартнома 2 нусхада тузилди:


Биринчи нусхаси — банкка,
Иккинчи нусхаси — «Хўжалик юритувчи субъект»га берилади.
Томонларнинг манзиллари:

Банк манзили ________________________________________________________

«Хўжалик юритувчи субъект» манзили ____________________________________


Банк

«Хўжалик юритувчи субъект»

(имзо, фамилия)

(имзо, фамилия)

М.Ў.

М.Ў.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 6 майдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1831-4, 14.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 508-модда)
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага
3-ИЛОВА


Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling