1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар


Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган айрим молиявий операцияларни бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттириш


Download 1.58 Mb.
bet12/14
Sana15.07.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1660508
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Bank schotlar rejasi

Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган айрим молиявий операцияларни бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттириш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари
1. Асосий воситалар, бино (иншоотлар)ни қурилиши (реконструкцияси) билан боғлиқ бўлган лойиҳа-қидирув ишлари, қурилиш материаллари, меҳнат, харажатлар ҳамда асосий воситалар сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа капиталлаштириладиган харажатлар қийматини тўлиқ ёки қисман олдиндан тўлаш қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:

1)

Дт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун» ёки

Дт 19907

«Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар»;

Кт

Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз (мол етказиб берувчи)нинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи, агарда унга ушбу банк томонидан хизмат кўрсатилса;

2) сотиб олинган бино (иншоот) балансда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 16509

«Банкнинг иморатлари — Бинолар ва бошқа иншоотлар»;

Кт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун» ёки

Кт 19907

«Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар»;

3) сотиб олинган бошқа асосий воситалар қийматини балансда акс эттирилиши:

Дт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун» ёки

Кт 19907

«Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар»;

4) асосий воситаларни омборга кирим қилиш қуйидаги ўтказма билан расмийлаштирилади:

Дт 16561

«Омбордаги асосий воситалар»;

Кт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун» ёки

Кт 19907

«Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар»;

5) сотиб олинган, реконструкция қилиниши талаб қилинадиган бинолар реконструкция тугаллангунга қадар 16505 — «Тугалланмаган қурилишлар» ҳисобварағида алоҳида шахсий ҳисобварақ бўйича ҳисобга олинади. Бунда бино (иншоотлар)ни қурилиши (реконструкцияси) билан боғлиқ бўлган лойиҳа-қидирув ишлари, қурилиш материаллари, меҳнат, харажатлар қиймати қабул қилиш далолатномаларига асосан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан ҳисобварақларда акс эттирилади:

Дт 16505

«Тугалланмаган қурилишлар»;

Кт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун» ёки

Кт 19907

«Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар»;

6) агар кейинги харажатлар хорижий ҳамкор билан тузилган контрактларга мувофиқ чет эл валютасида амалга оширилса, харажатлар ҳисоби 16505 — «Тугалланмаган қурилишлар» ҳисобварағида операция содир этилган санадаги Марказий банкнинг курси бўйича сўм эквивалентида амалга оширилади.
Банкнинг йил охирида 16505 — «Тугалланмаган қурилишлар» ҳисобварағидаги қолдиқ Тугалланмаган қурилишлар ҳажмига мувофиқ келиши лозим ҳамда кейинги йилга ўтказилади;
7) бинолар (иншоотлар) фойдаланишга тайёр ҳолга келганда уларнинг қиймати тегишли қабул қилиш далолатномалари асосида 16509 — «Банкнинг иморатлари — Бинолар ва бошқа иншоотлар» ҳисобварағига кирим қилинади. Агар қурилиш ёки реконструкция харажатлари сметасида мебель ва жиҳозлар сотиб олиниши назарда тутилган бўлса, қабул қилиш далолатномаларида уларнинг қиймати умумий қийматдан ажратиб кўрсатилади ва тўлиқ рўйхати илова қилинади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари расмийлаштирилади:
а) бинолар қиймати суммасига:

Дт 16509

«Банкнинг иморатлари — Бинолар ва бошқа иншоотлар»;

Кт 16505

«Тугалланмаган қурилишлар»;

б) мебель ва жиҳозлар қиймати суммасига:

Дт 16535

«Мебель, мослама ва жиҳозлар»;

Кт 16505

«Тугалланмаган қурилишлар»;

2. Агар банк моддий активларни кирим қилгандан сўнг тўловни амалга оширса, кирим ҳужжатлари асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) моддий активлар келиб тушганда уларни балансда акс эттириш:
a) асосий воситалар келиб тушиши билан дарҳол фойдаланишга топширилган тақдирда:

Дт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи ёки

16505

«Тугалланмаган қурилишлар» (агар реконструкция қилиниши талаб этиладиган бинолар, Тугалланмаган қурилишлар ёки қурилиш учун материаллар харид қилинса (2);

Кт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

б) асосий воситаларни омборга кирим қилиш:

Дт 16561

«Омбордаги асосий воситалар»;

Кт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

2) активлар қиймати тўланганда:

Дт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

Кт

Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи;

3) асосий воситаларни омбордан фойдаланишга топшириш:

Дт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 16561

«Омбордаги асосий воситалар».

3. Асосий воситалар текинга олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси расмийлаштирилади. Текинга олинган асосий воситаларнинг ҳаққоний қийматига:

Дт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи ёки

Дт 16561

«Омбордаги асосий воситалар» (агар омборга кирим қилинса);

Кт 45994

«Бошқа фоизсиз даромадлар».

Бунда пайдо бўладиган бир йўла харажатлар жорий харажатларга ҳисобдан чиқарилади.
4. Асосий воситалар субсидия кўринишида олинганда қуйидаги ўтказма бажарилади:

Дт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 22896

«Бошқа муддати узайтирилган даромадлар».

5. Агар банклар (амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар тўлашдан озод қилинган) солиқ солишдан бўшатилган маблағлар ҳисобига банк инфратузилмасини ривожлантириш доирасида асосий воситаларни харид қилиб, уларнинг қийматини 30903 — «Умумий захира фонди» баланс ҳисобварағининг «Банк инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланган маблағлар» шахсий ҳисобварағига киритган бўлсалар, қуйидаги тескари ўтказма амалга оширилади:

Дт 30903

«Умумий захира фонди»
«Банк инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар» ш/ҳ;

Кт 30903

«Умумий захира фонди»
«Банк инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланган маблағлар» ш/ҳ.

6. Банк ундирилган мол-мулкни ўз асосий воситалари сифатида ишлатишга қарор қилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари акс эттирилади:

Дт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Дт 16799

«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Банкнинг бошқа хусусий мулклари (контр-актив)»;

Кт 16701

«Кредит ва лизинг бўйича гаров ҳисобидан ундирилган мулк».

7. Асосий воситаларни қайта баҳолашда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:
1) агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ошганда:

а)

Дт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

б) қайта баҳолашдан олдин ва ундан кейинги йиғилган эскириш суммалари ўртасидаги фарққа:

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

Кт 165ХХ

Йиғилган эскириш — Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

в) қайта баҳолаш натижасида асосий восита қийматининг кўпайиш суммаси харажат сифатида тан олинган ушбу актив қийматининг олдинги арзонлашиш суммасини қоплаши даражасидагина даромад сифатида тан олиниши лозим;
2) қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг ҳаққоний қийматининг камайиши харажат сифатида тан олинади. Ушбу сумма бевосита 30908 — «Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағининг тегишли моддасидан, бироқ худди ўша асосий воситага нисбатан олдинги қўшимча баҳолаш миқдори доирасида чегириб ташланиши лозим. Бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари бажарилади:
а) қайта баҳолашдан олдин ва ундан кейинги йиғилган эскириш суммалари ўртасидаги фарққа:

Дт 165ХХ

Йиғилган эскириш суммаси — Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

б) қайта баҳолаш натижасида аниқланган актив ҳаққоний қийматининг камайиши суммасига:

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» (қайта баҳолашдан олдинги кўпайиш доирасида);

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

в) 30908 — ҳисобварақда акс эттирилган олдинги қайта баҳолаш суммаси етарли бўлмаган тақдирда, арзонлашган сумма ва олдинги қайта баҳолаш суммаси ўртасидаги фарқ харажат сифатида тан олинганда:

Дт 55995

«Бошқа фоизсиз харажатлар»;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи.

8. 30908 — «Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағида акс эттирилган қайта баҳолашнинг ижобий натижаси ҳар ойда 31203 — Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Бунда қуйида бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

Кт 31203

«Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)».

Тегишли активни ҳисобдан чиқаришда 30908 — ҳисобварақдаги қайта баҳолаш натижаси тўлиғича 31203 — ҳисобвараққа ўтказилади.
9. Асосий воситалар амортизацияси қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан банк харажатларига олиб борилади:

Дт 566ХХ

Асосий воситалар тегишли гуруҳларининг эскириши харажатлари;

Кт 165ХХ

Йиғилган эскириш суммаси — Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи.

10. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати уларнинг чиқиб кетишида қуйидаги тарзда аниқланади:
1) эскириш суммасига:

Дт 165ХХ

«Йиғилган эскириш суммаси — Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи»;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

2) мазкур асосий воситалар объекти бўйича 30908 — ҳисобварақда бор бўлган қолдиқ суммасига:

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

Кт 31203

«Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)».

11. Ҳисобдан чиқариладиган асосий воситалар сотилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари бажарилади:
1) агар тўлов харидорлар томонидан асосий воситалар олингандан сўнг амалга оширилган ҳолда:

Дт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун»;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

2) тўлов келиб тушгандан кейинги бухгалтерия ёзувлари:
а) активни сотиш суммасига:

Дт

Банк вакиллик ҳисобварағи ёки харидор ҳисобварағи;

Кт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

б) агар сотиш нархи асосий воситаларнинг қолдиқ қийматидан катта бўлса:

Дт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун» — соф тушум суммасига;

Кт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун» — қолдиқ қиймати;

Кт 45909

«Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда» — «соф тушум» ва активнинг «қолдиқ қиймати» ўртасидаги фарқ;

в) агар сотиш нархи асосий воситаларнинг баланс қийматидан кичик бўлса:

Дт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун» — соф тушум суммасига;

Дт 55902

«Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар» — «соф тушум» ва активнинг «қолдиқ қиймати» ўртасидаги фарқ;

Кт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун» — қолдиқ қиймати;

3) олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолда:
а) активни сотиш суммасига:

Дт

Банк вакиллик ҳисобварағи ёки харидор ҳисобварағи;

Кт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

б) агар сотиш баҳоси асосий воситаларнинг қолдиқ қийматидан катта бўлса:

Дт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун» — соф тушум суммасига;

Кт 45909

«Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда» — «соф тушум» ва активнинг «қолдиқ қиймати» ўртасидаги фарқ;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи — қолдиқ қиймати;

в) агар сотиш баҳоси асосий воситаларнинг қолдиқ қийматидан кичик бўлса:

Дт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун» — соф тушум суммасига;

Дт 55902

«Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар» — «соф тушум» ва активнинг «қолдиқ қиймати» ўртасидаги фарқ;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи — қолдиқ қиймати.

12. Тўлиқ жисмонан ёки маънан эскирганлиги муносабати билан яроқсиз ҳолга келган, камомад ёки талафот аниқланганда (айбдор шахслар аниқланмаган ҳолда), форс-мажор ҳолатларида, текинга берилганда асосий воситаларнинг қиймати белгиланган тартибда зарарга ҳисобдан чиқарилганда:
қолдиқ қиймати суммасига:

Дт 55902

«Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар»;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи.

13. Асосий воситалар бош банкдан филиалга берилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари бажарилади:
1) бош банкда:

а)

Дт 16104

«Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар» — «қайта баҳолаш натижаси» айирилган ҳолда қолдиқ қиймати;

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» — қайта баҳолаш натижаси;

Дт 165ХХ

Йиғилган эскириш суммаси — Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи — ялпи баланс қиймати;

б) агар асосий воситалар омборда берилса:

Дт 16104

«Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар» — «қайта баҳолаш натижаси» айирилган ҳолда қолдиқ қиймати;

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» — қайта баҳолаш натижаси;

Дт 165ХХ

Йиғилган эскириш суммаси — Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 16561

«Омбордаги асосий воситалар» — ялпи баланс қиймати;

2) филиалда (асосий воситалар олинганда):

а)

Дт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи — ялпи баланс қиймати;

Кт 165ХХ

Йиғилган эскириш суммаси — Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» — қайта баҳолаш натижаси;

Кт 22205

«Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар» — «қайта баҳолаш натижаси» айирилган ҳолда қолдиқ қиймати;

б) агар асосий воситалар омборга кирим қилинса:

Дт 16561

«Омбордаги асосий воситалар» — ялпи баланс қиймати;

Кт 165ХХ

Йиғилган эскириш суммаси — Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 30908

««Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» — қайта баҳолаш натижаси;

Кт 22205

«Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар» — «қайта баҳолаш натижаси» айирилган ҳолда қолдиқ қиймати.

14. Ягона баланс ҳисоботида жамлашда ўзаро ҳисобварақлар (16104 ва 22205) чиқариб ташланади ва баланс ҳисоботида акс эттирилмайди.
15. Асосий воситаларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва уларнинг бутлигини назорат қилиш мақсадида банк томонидан ўтказилган инвентарлашда аниқланган ортиқча асосий воситалар балансга баҳоланган қиймати бўйича қуйидаги тарзда кирим қилинади:

Дт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 45994

«Бошқа фоизсиз даромадлар»;

16. Банк ходимининг айбига кўра яроқсиз ҳолга келган асосий воситаларнинг қиймати ёки камомад аниқланганда ушбу асосий воситаларнинг қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда айбдор ва моддий-жавобгар шахслардан ундирилади. Зарар миқдори, банк мулкига етказилган зарар учун ходимнинг моддий жавобгарлиги чегаралари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Бунда қуйидаги ёзув расмийлаштирилади:
1) йиғилган эскириш суммасига:

Дт 165ХХ

Йиғилган эскириш — Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

2) агар унидирилиши лозим бўлган сумма активнинг қолдиқ қийматидан катта бўлса:

Дт 19908

«Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар» — айбдор шахслардан ундирилиши лозим бўлган қийматга;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи — қолдиқ қиймати, ва/ёки

Кт 45994

«Бошқа фоизсиз даромадлар» — активнинг ундирилиши лозим бўлган ва қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ суммасига;

3) агар унидирилиши лозим бўлган сумма активнинг қолдиқ қийматидан кичик бўлса:

Дт 19908

«Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар» — ундирилиши лозим бўлган сумма;

Дт 55995

«Бошқа фоизсиз харажатлар» — активнинг қолдиқ қиймати ва ундирилиши лозим бўлган сумма ўртасидаги фарқ;

Кт 165ХХ

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи — қолдиқ қиймати;

4) маблағлар ундирилганда:

Дт 10101

«Айланма кассадаги нақд пуллар» ва/ёки

Дт 29803

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ходимлар билан ҳисоб-китоблар» (ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш);

Кт 19908

«Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар».


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling