1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар


-боб. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари


Download 1.58 Mb.
bet13/14
Sana15.07.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1660508
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Bank schotlar rejasi

2-боб. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари
17. Номоддий активлар қийматини олдиндан тўлаш орқали балансга кирим қилиш қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
1) Активлар қиймати тўланганда:

Дт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун»;

Кт

Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи;

2) Активлар келиб тушганда уларни балансда акс эттириш:

Дт 16601

«Номоддий активлар»;

Кт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун»;

18. Агар банк номоддий активлар келиб тушгандан кейин тўловни амалга оширса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари бажарилади:
1) Номоддий активлар келиб тушганда уларни балансда акс эттириш:

Дт 16601

«Номоддий активлар»;

Кт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

2) Активлар қиймати тўланганда:

Дт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

Кт

Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи;

19. Номоддий активлар текинга олинганда текинга олинган номоддий активларнинг реал қийматига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси расмийлаштирилади:

Дт 16601

«Номоддий активлар»;

Кт 45994

«Бошқа фоизсиз даромадлар».

20. Қайта баҳолашдан сўнг активларнинг ҳаққоний қиймати уларнинг баланс қиймати ва йиғилган эскириши билан таққосланади ва фарқ суммасига тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
1) Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ошса, бу ошиш 30908 — «Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан акс эттирилади:
а)

Дт 16601

«Номоддий активлар»;

Кт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

б) қайта баҳолашдан олдин ва ундан кейинги йиғилган эскириш суммалари ўртасидаги фарққа:

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

Кт 16605

«Йиғилган эскириш суммаси — Номоддий активлар (контр-актив)»;

2) қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар қийматининг кўпайиш суммаси илгари харажат сифатида тан олинган ушбу актив қийматининг камайиш суммасини қоплаши даражасидагина даромад сифатида тан олиниши лозим;
3) Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати баланс қийматидан кам бўлса, актив суммаси камаяди ва бу камайиш қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:
а) қайта баҳолашдан олдин ва ундан кейинги йиғилган эскириш суммалари ўртасидаги фарққа:

Дт 16605

«Йиғилган эскириш суммаси — Номоддий активлар (контр-актив)»;

Кт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

б) қайта баҳолаш натижасида аниқланган актив қийматининг камайиш суммасига:

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» (олдинги кўпайиш чегарасида);

Кт 16601

«Номоддий активлар»;

4) Агар 30908 — ҳисобварақ қолдиғи (айнан ушбу тоифадаги номоддий активларга тегишли бўлган) етарли бўлмаса, қайта баҳоланган актив қийматининг қўшимча камайиши қуйидаги тарзда акс эттирилади:

Дт 55995

«Бошқа фоизсиз харажатлар»;

Кт 16601

«Номоддий активлар».

21. 30908 — «Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағига киритилган қайта баҳолашнинг мусбат натижаси ҳар ойда 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассий)» ҳисобварағига бевосита ҳисобдан чиқарилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

Кт 31203

«Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)».

Ушбу ҳолда қайта баҳолаш мусбат натижасининг ҳар ойда ҳисобдан чиқариладиган суммаси тегишли актив тиклаш қийматининг эскириш суммаси ва бошланғич қийматининг эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг.
22. Номоддий активлар амортизация ажратмалари қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан банк харажатларига киритилади:

Дт 56618

«Эскириш — Номоддий активлар»;

Кт 16605

«Йиғилган эскириш суммаси — Номоддий активлар (контр-актив)».

23. Номоддий активлар чиқиб кетишида уларнинг қолдиқ қиймати қуйидаги тарзда аниқланади:
1) йиғилган эскириш суммасига:

Дт 16605

«Йиғилган эскириш суммаси — Номоддий активлар (контр-актив)»;

Кт 16601

«Номоддий активлар»;

2) мазкур номоддий актив бўйича 30908 — ҳисобварақда бор бўлган қолдиқ суммасига:

Дт 30908

«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;

Кт 31203

«Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)».

24. Ҳисобдан чиқариладиган номоддий активлар сотилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари бажарилади:
1) номоддий активлар етказиб берилгандан сўнг харидор томонидан тўлов амалга оширилган ҳолда:

Дт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун»;

Кт 16601

«Номоддий активлар»;

2) тўлов келиб тушгандан кейинги бухгалтерия ёзувлари:
а) агар сотиш нархи номоддий активларнинг қолдиқ қийматидан катта бўлса:

Дт

Банк вакиллик ҳисобварағи ёки харидор ҳисобварағи;

Кт 19909
Кт 45913

«Товар-моддий қимматликлари учун тўланган маблағлар» ёки
«Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда»;

б) агар сотиш нархи номоддий активларнинг қолдиқ қийматидан кичик бўлса:

Дт
Дт 55906

Банк вакиллик ҳисобварағи ёки харидор ҳисобварағи ёки
«Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар»;

Кт 19909

«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун;

3) олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолда:

Дт

Банк вакиллик ҳисобварағи ёки харидор ҳисобварағи;

Кт 29802

«Кўрсатилган хизматлар ва моддий товар қимматликлари учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби»;

а) агар сотиш нархи номоддий активларнинг қолдиқ қийматидан катта бўлса:

Дт 29802

«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;

Кт 45913
Кт 16601

«Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда»;
«Номоддий активлар»;

б) агар сотиш нархи номоддий активларнинг қолдиқ қийматидан кичик бўлса:

Дт 29802

«Кўрсатилган хизматлар ва моддий товар қимматликлари учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби»;

Дт 55906
Кт 16601

«Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар»;
«Номоддий активлар».

25. Тўлиқ эскирганлиги муносабати билан, форс-мажор ҳолатларида, текинга берилганда номоддий активларнинг қиймати белгиланган тартибда зарарга ҳисобдан чиқарилади ва қуйидаги ўтказма билан расмийлаштирилади:
қолдиқ қиймати суммасига:

Дт 55906

«Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар»;

Кт 16601

«Номоддий активлар».


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling