1. Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва


Дебиторлик қарзларни ўндиришнинг ўртача даври


Download 68.03 Kb.
bet8/16
Sana19.04.2023
Hajmi68.03 Kb.
#1366516
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Moliyaviy hisobotlarda moliyaviy koeffitsiyentlardan foydalanish

Дебиторлик қарзларни ўндиришнинг ўртача даврини қанча қисқартирса шунча яхши. Қарзларимиз тез ўнадиган бўлади. Бозор муносабатлари шароитида бу муаммони ҳал қилиш ўта муҳим аҳамиятга эга. Буни аниқлаш учун йилдаги кунлар сонини дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициентига бўлиб оламиз. Бунинг учун қуйидаги формладан фойдаланишни тавсия қиламиз:

Қарзларни ўндиришнинг ўртача даври

=

Йил давоми-даги кунлар сони (365)

:

Дебиторлик қарз-ларининг айланиш коэффициенти

Буни амалий маълумотларни қўллаган ҳолда ҳисолаб чиққанимизда қуйидаги натижага эришдик.

Булардан кўриниб турибдики, ҳисобот йилида “Турон” кўптормоқли корхинаси дебиторлик қарзларни ўртача 5,08 марта ўндириб олган ёки мазкур корхона ўз қарзини ўндириши учун, ўрта ҳисчобда, 72 кун керак бўлган. Будан кўриниб турибдики, маҳсулотни сотиш санасидан кейин дебиторлик қарзларини ундириб олиш учун ўртача 72 кун керак бўлар экан.
Товар моддий-заҳираларининг (ТМЗ) айланиш коэффициенти. Корхонада ТМЗ миқдори қанча бўлиши керак? Бу нарса жуда кўп омиллар бирикмасига боғлиқ, шу жумладан, корхонанинг фаолият кўрсатаётган соҳаси ва йил мавсуми ҳам ушбу миқдорнинг ўзгаришига таъсир қилади. Масалан, автомобил сотиш билан шуғулланувчи ва заҳирасида талайгина миқдорда автомобили бор дилер мавсум пайтида ТМЗ бўйича кучли позицияда бўлади, яъни бу тадбиркор ўзининг ТМЗ жуда кўп бўлишини хоҳлайди. Талаб сусайган пайтда худди ушанча миқдордаги ТМЗнинг заҳирада бўлиши эса, дилернинг молиявий ҳолати сустлигидан дарак беради. Бунга бошқа мисолларни ҳам келтиришимиз мумкин.
ТМЗ қолдиғининг етарлилигини ўлчашни билиш учун ТМЗ айланувчанлигини аниқлаш кифоя. Бунинг учун уни йил давомидаги сотилган маҳсулот ҳажми билан ҳисоблаб олиш мумкин. Чиққан натижанинг турли давр кўрсаткичлари билан солиштирилиши биз таҳлил қилаётган масалага анча ойдинлик киритади. Мазкур кўрсаткични аниқлаш учун қйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:


Download 68.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling