1. Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва


Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва уларнинг таҳлили


Download 68.03 Kb.
bet2/16
Sana19.04.2023
Hajmi68.03 Kb.
#1366516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Moliyaviy hisobotlarda moliyaviy koeffitsiyentlardan foydalanish

Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва уларнинг таҳлили

Мазкур гуруҳ коэффициентларни таҳлил қилишдан олдин айрим назарий ва амлий хулосаларни қилиб олиш мақсадга мувофиқдир. Фирма ва компанияларнинг ликвидлиги деганда уларнинг қарзлар бўйича ўз жорий мажбуриятларини бажариш қобилиятини ўлчаш тушинилади.


Фирма ва компанияларнинг ликвидлигини ифодаловчи кўрсаткичларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- фаол айланма маблағлар;
- жорий ликвидлик коэффициенти;
- тез ликвидлик коэффициенти;
- соф тез ликвидли активлар;
- соф тез ликвидлик коэффициенти.
Фирма ва компанияларнинг фаол айланма маблағларини ҳисоблаш, унинг ликвидлигини таҳлил қилишнинг бошланиши бўлиб ҳисобланади. Чунки соф айланма маблағлари бўлмаган фирма ва компанияларнинг ликвидлиги тўғрисида гап юритишнинг ўзи ортиқча.
Фаол (соф) айланма маблағлар деганда жорий активларнинг жорий мажбуриятлардан ортиб қолган қисми тушинилади. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун жорий активларни жорий мажбуриятлар билан солиштириш етарли бўлади. Буни аниқлаш учун қуйидаги боғлиқликни келтириш мумкин:

Фаол айланма маблағлар

=

Жорий активлар

-

Жорий мажбуриятлар

Энди қисқа муддатли ёки жорий активлар ва жорий мажбуриятлар нималигини аниқлаб олайлик. Жорий активлар дейилганда шу ҳисобот даврида (бир йил мобайнида) ишлатилиши мумкин бўлган активлар тушинилади. Булар бухгалтерия балансининг актив томонида алоҳида иккинчи бўлимда кўрсатилади. Жорий мажбуриятлар дейилганда фирма ва компанияларнинг бухгалтерия баланси санасидан бошлаб 1 йил давомида тўланиши лозим бўлган қарздорлик тушинилади. Бу кўрсаткич бухгалтерия балансининг пассив қисмидаги иккинчи бўлимда кўрсатилади. Бундай қарздорларга тўланадиган манба – жорий активлар бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли улар бир бири билан узвий боғлиқликда.
Шундай қилиб, фаол айланма маблағлар ҳамма жорий қарзлар тўлангандан кейинги қоладиган жорий активлар суммасидан иборат бўлади. Буни «Турон” кўптормоқли хуссий корхона мисолида кўрадиган бўлсак қуйидаги миқдорга эга бўламиз:
Жорий активлар 251457,6
Минус: жорий мажбуриятлар (187304,4)
Фаол (соф) айланма маблағлар 64153,2.
Кўриниб турибдики, мазкур корхонада соф айланма маблағлар мавжуд экан. Шундай ҳолда таҳлилни давом эттириш ва ликвидликни ифодаловчи коэффициентларни аниқлашга киришиш мумкин.
Фирма ва компаниялар ликвидлигини ифодаловчи навбатдаги кўрсаткич жорий ликвидлик коэффициентидир. Ушбу коэффициентни аниқлаш учун жорий активлар суммасини жорий мажбуриятлар суммасига бўлиш лозим.


Download 68.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling