Фирма ва компанияларнинг рентабеллик коэффициентлари, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари.
Бу коэффициент гуруҳи компания йилдан-йилга ўз фаолиятини фойдалилик нуқтаи назаридан қандай ташкил қилагнлигини кўрсатади. Мазкур гуруҳга қйидаги кўрсаткичларни киритиш мумкин:
- рентабеллик коэффициенти (маржина рентабеллик);
- активлар рентабеллиги;
- ўз маблағларининг даромадлилик коэффициенти;
Соф маржа ёки рентабеллик коэффициенти корхонанинг йил давомидаги фаолиятининг қай даражада мувоффақиятли эканлигини кўрсатади. Корхонада йилилк соф маржинал фойдаси 47750 сўмни ташкил қилган. Соф реализация 765050 сўмни ташкил қилган. Шундай қилиб, корхона даромади 47750 сўм 765050 сўмлик сотилган маҳсулотга тенг келган ёки бунинг нисбий миқдори 6,2 %ни ташкил қилади.
Бу жорий йилда ҳар 1 сўм сотилган товарларга компания натижада 0,062 сўм фойда олганлигини кўрсатади. Мазкур кўрсаткичнинг ўзгариши компаниянинг рентабеллик коэффициентининг йилдан-йилга ёки бошқа компания кўрсаткичига нисбатан қандай аҳволда эканлигини кўрсатади. Буларга кўрсаткичлар миқдорини солиштириш йўли билан эришилади.
Ўтган йили мазкур корхонанинг соф маржинал фойдаси ёки даромади 40500 сўмни ташкил қилган бир пайтда сотилган маҳсулот ҳажми 725000 сўмни ташкил қилган. Ўтган йилдаги рентабеллик коэффициенти 5,6 %ни ташкил қилган. Буни жорий йил билан солиштирадиган бўлсак, жорий йилда ўтган йилга нисбатан бир мунча (0,6 = 6,2 – 5,6) ўсганлигини кўрамиз.
Активлар рентабеллиги ҳам бозор муносабатлари шароитида мҳим аҳамиятга эга. Ушбу кўрсаткич ҳар бир сўм активлар бир йилда қанча фойда бераётганлигини ифодалайди. Ушбу кўрсаткич ўрганилаётган активлар ҳажми ва соф фойда ўртасидаги муносабатнинг қай аҳволда эканлигидан далолат беради. Активларнинг рентабеллиги коэффициентини ҳисоблаш йўлларидан бири соф фойдани активларнинг умумий ҳажмига бўлиш йўли билан ҳисобланади.
Ушбу кўрсаткичнинг миқдори шундан далолат берадики, мазкур корхонада ҳар 1 сўм активга 0,071 сўм соф фойда ишлаб топилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |