Таҳлил қилинаётган кўптормоқли корхонада бир йилда 535000 сўмлик маҳсулот сотилган. ТМЗнинг айланиш тезлигини аниқлаш учун бу сумма ТМЗнинг ўртача йиллик миқдорига, яъни 182500 сўмга (ҳисобот йилининг бошида ТМЗ қолдиғи 185000 сўмга тенг бўлган, плюс ҳисобот йилининг охирида 180000 сўмга тенг бўлган, иккаласининг суммаси 2 га бўлинганда 182500 сўм аниқланган) бўлинади.
Шундай қилиб, ТМЗнинг айланиш коэффициенти 2,9 га тенг. Бунинг мазмуни шуки, йил давомида ТМЗ тахминан 3 марта сотилган ва сотиб олинган. Агар ишлаб чиқариш корхонаси бўлса, шу аниқланган рақамга нисбатан бир йилди уч марта кўп маҳслот ишлаб чиқарган.
ТМЗни таҳлил қилишда қўлланиладиган муҳим кўрсаткичлардан бири ТМЗнинг сотулгунча бўлган ўртача давомийлигидир. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун ҳисобот давридаги кунлар сонини ТМЗнинг айланувчанлик коэффициентига бўлиш кифоя. Ушбу кўрсаткични ҳисоблаш формуласи қуйидагича:
ТМЗнинг сотулгунча бўлган ўртача давомийлиги
|
=
|
Ҳисобот давридаги кунлар сони
|
:
|
ТМЗнинг айланувчанлик коэффициентии
|
Бунинг миқдори таҳлил қилинаётган корхонади қуйидаги миқдорга тенг бўлган.
Демак, “Турон» кўптормоқли хусусий корхонасида сотувгача ТМЗ ўртача 125,9 кун сақланган. Бунинг мазмуни шулки, ТМЗ га қўйилган пул маблағлари яна пул маблағи бўлиб келгунча ўртача 125,9 кун керак бўлган.
Таҳлил жараёнида аниқланган эдики, харидорларнинг қарзини тўлаш ўртача даври 72 кун кун эди. ТМЗни сотиб олиш, сотиш ва пул маблағларига айлантириш ўртасидаги даврларни ҳисобга оладиган бўлсак, бу давр янада узунроқ бўлади, яъни ўртача 197,9 кунни (125,9+72) ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |