1. Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва


Download 68.03 Kb.
bet4/16
Sana19.04.2023
Hajmi68.03 Kb.
#1366516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Moliyaviy hisobotlarda moliyaviy koeffitsiyentlardan foydalanish

=

Жорий активлар

-

ТМЗ

-

Олдиндан тўланган харажатлар

Демак, тез ликвидли активлар, юқоридаги формулада кўрганимиздек, жорий активлар минус ТМЗ, олдиндан тўланган харажатлар ва бошқа ноликвид жорий активлардир. Буни қйидаги мисолларда ифодалаш мумкин:
Жорий активлар 251457,6
Минус: ТМЗ (86785)
Минус олдиндан тўланган харажатлар 14241,6
Тез ликвидли активлар 150431,0
Энди тез ликвидлик коэффициентини аниқлаш мумкин. Тез ликвидлик коэффициенти ликвидликнинг янада чуқурроқ кўрсаткичи ҳисобланади. Чунки, айланма маблағлар ёки жорий активлар миқдори янада тозаланиб, уларнинг тез ликвид бўладиган қисми ажратилиб олинади. Таъкидланганидек, тез ликвид активлар – бу шундай активларки, улар мавжуд ва шошилинч зарурат туғилганда фойдаланиши ва уларни жуда тез пул маблағларига айлантириш мумкин. Аммо зарурат пайдо бўлиб, олдиндан тўланган харажатлар ва тижорат фаолиятини таъминловчи товар-моддий заҳиралар ҳали тўлиқ пулга бирданига айланмайди. Чунки, уларни пул маблағларига тез айлантириш мумкин эмас. Шу туфайли тез ликвидлик коэффициентини аниқлаш учун тез ликвидли активларни жорий мажбуриятларга бўлиш кифоя.

Тез ликвидлилик коэффициенти

=

Тез ликвидли активлар

:

Жорий мажбуриятлар

Таҳлил қилинаётган корхона бўйича тез ликвидлилик коэффициенти, таъкидланганидек, тез ликвидли активларни жорий мажбуриятларга бўлиш орқали аниқланади.

Ушбу маълумотлар кўрсатмоқдаки, мазкур корхонанинг тез ликвидлилик коэффициенти бирдан кам.Тез ликвид бўладиган маблағлар мажбуриятларнинг 1 сўмига 0,80 сўм тўғри келади. Бу умуман олганда ижобий кўрсаткич. Мазкур корхона ҳар қандай вазиятда ўз мажбуриятларининг 80 фоизини тез ҳал қилиши, яъни тўлаши мумкин. Агарда корхонада тез ликвидлик коэффициенти 1 дан юқори бўлганда б борада кўрсаткич жуда яхши бўлган бўлар эди.

Download 68.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling