1. Молиявий таҳлилнинг моҳияти ва турлари. Молиявий рентабеллик таҳлили. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили
Корхона тўлов қобилиятини ифодаловчи кўрсаткичларга қуйидагилар киради
Download 189 Kb.
|
Молиявий таҳлил
Корхона тўлов қобилиятини ифодаловчи кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
ўзлик коэффициенти (Ko’); ўз маблағининг ҳукмронлик коэффициенти (Kh); барча маблағларнинг қарамлилик коэффициенти (Kbq); ўз маблағларининг қарамлилик коэффициенти (Kq); ўз маблағининг капиталлашганлик даражаси коэффициенти (Kkd); четдан жалб қилинган маблағларнинг қимматлилик коэффициенти (Kjmq). Ўзлик коэффициенти (Ko’) - мулкдорнинг, яъни инвесторнинг манфаатини ифода қилади. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун ўз маблағларини (O’m) барча мулкнинг миқдорига (Bm) бўлиш кифоя. Ko'= O'm Bm Ўз маблағларининг ҳукмронлик коэффициенти (Kh) - инвесторлар учун муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Ўз маблағининг ҳукмронлиги деганда корхона хўжалик фаолиятининт асосий қисмини ўз маблағлари ҳисобидан таъминланиши тушунилади. Бу учун ўз маблағларининг ҳиссаси четдан жалб қилинган маблағларга нисбатан 1,5 баробардан кам бўлмаслиги керак. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун корхонанинг ўз маблағларини (O’m) четдан жалб қилинган маблағларга (Chjm) бўлиш керак: Kh= ChjmO'm Барча маблағларнинг қарамлилик коэффициенти (Kbq) четдан жалб қилинган маблағларни (Chjm) корхонанинг барча маблағларига (Bm) нисбати билан аниқланади: Kbq= Chjm Bm Ўз маблағларининг қарамлилик коэффициенти (Kq)ни аниқлаш учун четдан жалб қилинган маблағлар (Chjm)ни ўз маблағлари (O’m)га бўлиш керак: Kq = Chjm O'm Ўз маблағларининг капиталлашганлик даражасини коэффициенти (Kkd) асосий воситалар ва оборотдан ташқари активларни (Av) ўз маблағларига (O’m) бўлиш йўли билан аниқланади: Kkd = OAv'm Четдан жалб қилинган маблағларнинг қимматлилик коэффициенти (Kjmq) инвестиция қўйиладиган вақтда давлатнинг кредит сиёсати қандай аҳволда, банклар билан бўладиган ҳисоб-китоблар қандай ҳолатда эканлигидан далолат беради. Ушбу кўрсаткичнн аниқлаш учун банк ва бошқа кредит берган, ташкилотларга тўланган фоиз суммасини (Ft) четдан жалб қилинган маблағларга (Chjm) бўлиш лозим, яъни: Kjmq= ChjmFt Умуман олганда, корхона тўлов қобилиятининг юқори бўлиши унинг инвестиция жозибадорлигини оширади, ҳамкорларни жалб қилади ва пировардида хўжалик фаолиятининг самарадорлигини янада оширади. Download 189 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling