1. Молиявий таҳлилнинг моҳияти ва турлари. Молиявий рентабеллик таҳлили. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили


Корхона иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар таркибига қуйидагилар киради


Download 189 Kb.
bet6/8
Sana24.12.2022
Hajmi189 Kb.
#1051453
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Молиявий таҳлил

Корхона иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар таркибига қуйидагилар киради:

  • активлар самарадорлигини ифодаловчи коэффициент (Kas);

  • ўз маблағлари самарадорлигини ифодаловчи коэффициент (Ko’ms);

  • дебиторлик қарзларнинг айланувчанлик коэффициенти (Kdqa); • товар-моддий заҳираларнинг айланувчанлик коэффициенти (Ktmza).

Активлар самарадорлигини ифодаловчи коэффициент (Kas) - мазкур кўрсаткични аниқлаш учун барча сотилган маҳсулотлар ҳажмини (H) корхона активларининг ўртача йиллик қийматига (Q) бўлинади, яъни Kas = HQ
Ушбу коэффициент муҳим кўрсаткич бўлиб, у қуйидаги хулосаларни чиқаришга асос бўлади:
− активларнинг ҳар бир сўмига бир йилда қанча сотилган маҳсулот тўғри келганлиги;
− активларнинг самарадорлик даражаси қандай эканлигини;
− активларга қўйилган инвестициянинг бир йилда неча марта айланиши мумкинлиги.
Ўз маблағлари самарадорлигини ифодаловчи коэффициент (Ko’ms) ни аниқлаш учун сотилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини (H) ўз маблағларининг ўртача йиллик қийматига (Qo’z) бўлинади, яъни:

Ko'ms = QoH' z


Дебитор қарзларнинг айланувчанлик коэффициенти (Kdqa) - инвестиция лойиҳасини амалга оширишда аниқланади ва таҳлил қилинади. Ушбу коэффициентни ҳисоблаш учун сотилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини (H) дебиторлик қарзларнинг ўртача йиллик қийматига (Qdq) бўлиш орқали амалга оширилади:

Kdqa = QdqH


− Товар-моддий заҳираларнинг айланувчанлик коэффициенти (Ktmza) - бир йўла бир қанча хулоса қилиш имконини беради. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун сотилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини (H) товар-моддий заҳираларнинг ўртача йиллик қийматига (Qtmz) бўлинади, яъни:
Ktmza= QtmzH
Ушбу кўрсаткич ҳажмига қараб:
− товар ва моддий заҳираларга қўйилган маблағларнинг таҳлил қилинаётган даврда неча марта айланганлигини;
− ушбу маблағлар самарадорлиги қандай ҳолатда эканлигини; − сотилган маҳсулот (иш, хизмат)нинг сотилиш жадаллигини;
− айланма маблағларнинг ликвид қисмининг кўпаяётганлиги эвазига корхонада тўлов қобилиятининг яхшиланаётганлигини;
− товар-моддий заҳиралар ҳажмининг сотилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмига нисбатан жадал ўсаётганлиги кабиларни билиш мумкин.

Download 189 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling