1. Молиявий таҳлилнинг моҳияти ва турлари. Молиявий рентабеллик таҳлили. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили


Download 189 Kb.
bet5/8
Sana24.12.2022
Hajmi189 Kb.
#1051453
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Молиявий таҳлил

Корхонанинг ликвидлиги деганда унинг маълум бир муддатда қисқа муддатли мажбуриятларини айланма маблағларининг турли қисми билан тўлашга қодирлик даражаси тушунилади.
Корхонанинг ликвидлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига қуйидагилар киради:

  • умумий ликвидлик коэффициенти;

  • оралиқ ликвидлик коэффициенти;

  • мутлоқ ликвидлик коэффициенти; • товар-моддий заҳиралари ликвидлилиги.

Умумий ликвидлик коэффициенти (Kul) - корхонанинг айланма маблағлари қисқа муддатли мажбуриятларни қай даражада қоплай олишини кўрсатади. Ушбу кўрсаткичини аниқлаш учун корхонанинг барча айланма маблағларини (Am) қисқа муддатли мажбуриятларга (Qmm) бўлинади, яъни:
Kul = QmmAm ёки Kul = Am1 + AmQmm2 + Am3 + Am4

бунда: Am – корхонанинг барча айланма маблағлари
Am1товар-моддий заҳиралар
Am2пул маблағлари
Am3 тез сотиладиган қимматбаҳо қоғозлар
Am4 дебиторлик қарзлар
Qmm– қисқа муддатли мажбуриятлар
Агар Кul=1 бўлса, корхонанинг айланма маблағлари барча қисқа муддатли мажбуриятларга тенг эканлигидан далолат беради. Агар Кul<1 бўлса, корхона ўз мажбуриятларини тўлашга қодир эмаслигини, агар Кul>1 бўлса тўловга қодир эканлигини кўрсатади.
Оралиқ ликвидлик коэффициенти (Кol) - айланма маблағларнинг тезроқ сотиладиган қисми билан қисқа муддатли мажбуриятларни қай даражада қоплай олишини ифодалайди. Уни аниқлаш учун айлама маблағларнинг товар-моддий заҳиралардан ташқари қисмини (Аm2, Аm3, Аm4) қисқа муддатли мажбуриятларга (Qmm) бўлинади, яъни:
Am2 + Am3 + Am4
Kol = Qmm
Ушбу кўрсаткич корхонанинг товар-моддий заҳираларисиз айланма маблағлари унинг қисқа муддатли мажбуриятларининг қанча қисмини қоплай олиш қобилиятига эга эканлигини ифодалайди. Агар ушбу кўрсаткичнинг миқдори 0,75 га тенг бўлса, бу корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятларининг 75 % ни тез ликвид бўладиган пул маблағлари, қимматбаҳо қоғозлари ва дебитор қарзлари ҳисобидан қоплаши мумкинлигини кўрсатади.
Мутлоқ ликвидлик коэффициенти (Кml) - ҳам корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятларининг қанча қисмини пул маблағлари ва қимматли қоғозлар билан қопланиши мумкинлигини кўрсатади. Мазкур кўрсаткични аниқлаш учун айланма маблағларнинг зудлик билан тўланадиган қисми (Аm2, Аm3) қисқа муддатли мажбуриятлар суммасига (Qmm) бўлинади, яъни:
K ml = AmQmm2 + Am3
Агар Кml=0,55 бўлса бу қисқа муддатли мажбуриятларнинг ярмидан кўпини зудлик билан ликвид бўладиган маблағлар эвазига қоплаш мумкинлигини кўрсатади.
Товар-моддий заҳиралар ликвидлигини ифодаловчи коэффициент (Ktmz) - корхонанинг товар-моддий заҳиралари тез ликвид бўладиган айланма маблағларга нисбатан қандай аҳволда эканлигидан далолат беради. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун товар-моддий заҳиралар (Аm2, Аm3, Аm4) бўлинади, яъни
K tmz = Am2 + AmAm13 + Am4

Агар ушбу коэффициентнинг миқдори 0,75 га тенг бўлса, у корхонанинг товар-моддий заҳиралари айланма маблағларнинг тез ликвид бўладиган қисмига нисбатан 75 % ни ташкил қилишини кўрсатади. Агар Кtmz=1 бўлса, айланма маблағларнинг тенг ярми товар-моддий заҳиралардан иборат эканлигини ифодалайди. Агар Кtmz<1 бўлса, корхонанинг тез ликвид бўладиган айланма маблағлари товар-моддий заҳираларга нисбатан кўплигидан далолат беради. Агар Кtmz>1 бўлса, айланма маблағларнинг асосий қисми товар-моддий заҳиралардан иборат эканлигини кўрсатади.

Download 189 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling