1. Молиявий таҳлилнинг моҳияти ва турлари. Молиявий рентабеллик таҳлили. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили


Инвестиция лойиҳасининг молиявий таҳлили


Download 189 Kb.
bet2/8
Sana24.12.2022
Hajmi189 Kb.
#1051453
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Молиявий таҳлил

Инвестиция лойиҳасининг молиявий таҳлили деганда корхонага қўйилган инвестициянинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш ва уларни олдиндан баҳолаш учун қўлланиладиган усуллар, кўрсаткичлар, коэффициентлар мажмуаси тушунилади.
Инвестиция лойиҳасини молиявий таҳлил қилишнинг зарурлиги:
− инвестициянинг ҳаётийлик даврини аниқлаш;
− инвестор билан корхона муносабатини белгилаш;
− инвестициянинг самарадорлигини баҳолаш;
− инвестициянинг жорий қийматини аниқлаш;
− барча харажатлар ҳажмини белгилаш;
− соф фойдани ҳисоблаш кабиларда намоён бўлади.
Инвестиция натижасида инвестор ўз маблағига ва қўшимча фойдага эга бўлади. Корхона эса шу ҳажмдаги моддий-техник базага эга бўлади.
Инвестициянинг самарадорлигидан икки томон ҳам манфаат кўради.
Инвестиция лойиҳаларини молиявий таҳлил қилиш натижасида:
− лойиҳанинг ҳар йиллик ва бутун ҳаётий даври давомида келтирадиган фойдаси аниқланади:
− лойиҳанинг энг самарали йўналишини танлаб олиш имконини беради;
− инвестиция самарадорлигига таъсир этувчи омилларни олдиндан баҳолаш ва салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф қилиш йўлларини ишлаб чиқиш имконини беради;
− инвестиция қийматини инфляция даражасши инобатга олганда маълум муддатдан кейин қанча бўлишини олдиндан аниқлаш имконини беради; − лойиҳанинг хатарлилик даражасини баҳолашни тақозо қилади.
Лойиҳани молиявий таҳлил қилиш бир неча кўринишга эга бўлиб, лойиҳа турига қараб, икки ёки ундан кўпроқ турдаги молиявий таҳлил амалга оширилиши мумкин. Молиявий таҳлил қуйидаги турларни ўз ичига олади:

  1. Молиявий рентабеллик таҳлили.

  2. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили.

  3. Лойиҳани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий таҳлили.

  4. Харажатларнинг қопланиши таҳлили.

Молиявий таҳлилнинг санаб ўтилган турлари қайси вазифаларга эга бўлиши, лойиҳанинг молиявий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги у қайси нуқтаи назардан туриб кўриб чиқилаётганлигига боғлиқ. Буни қуйидаги 11.1.-жадвалда кўрамиз:
жадвал Молиявий таҳлил турлари


Download 189 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling