1. Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]


Download 60.55 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi60.55 Kb.
#1207326
Bog'liq
ПФ-6176 23.02.2021




[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари;

2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]

[ТСЗ:

1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-5706-сон Фармони ҳамда 2019 йил 10 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4276-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль,
ПФ-6176-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги «Республика Давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-3358-сон Фармонига илованинг V бўлими 6-бандидаги «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5066-сон Фармонида:
а) 1-бандда:
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини, шунингдек, кичик ҳажмли кемаларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва сув ҳавзаларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат назорати ва кузатувини кучайтириш»;
ўнинчи хатбошидаги «, гидрометеорологик ва сейсмологик хизматларнинг» сўзлари «ва сейсмопрогностик хизматнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.А. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ва сейсмик хавфнинг сейсмологик мониторинги ва прогностик мониторинг республика тармоғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига берилсин.
Белгилансинки, Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ва сейсмик хавфнинг сейсмологик мониторинги ва прогностик мониторинг республика тармоғи мавжуд штат бирлиги ва моддий-техник базаси билан тўлиқ, амалдаги молиялаштириш тартиби, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби билан ўтказилади»;
в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар юзага келишининг олдини олиш ва профилактика тадбирларини ташкил этиш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини, рухсат бериш ва бошқа махсус функцияларни амалга ошириш;
аҳоли ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда улар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишни ташкиллаштириш;
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини (кейинги ўринларда — ФВДТ) фаолиятини ҳамда фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлашда иштирок этиш;
фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг юзага келиши ва ривожланиши хавфини комплекс мониторинг ва прогноз қилишни таъминлаш, шунингдек, сейсмик кузатувлар олиб бориш;
табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, ушбу мақсадлар учун молиявий, озиқ-овқат, тиббиёт ва моддий-техник ресурсларнинг давлат захира фондларини шакллантиришга доир ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ёнғинларни ўчириш, инсонлар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш тадбирларини ташкил этиш, вазирлик ва унинг тузилмалари куч ва воситаларининг доимий шайлигини таъминлаш;
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш соҳасидаги илмий-техник ва инновацион сиёсат олиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва мақсадли илмий-техник дастурларни тасдиқлаш;
аҳолини, мансабдор шахсларни ва ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ва содир бўлганда ҳаракат қилишга тизимли тайёрлаш, шунингдек, кема ҳайдовчиларини ўқитишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, илғор хориж тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш;
ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятдаги объектларда, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини камайтириш ва бартараф этишга қаратилган қурилиш ишларини, реконструкция, капитал таъмирлаш, муҳандислик-қурилиш, ўрмончилик ва мелиоратив тадбирларни бажариш»;
г) 6-бандда:
тўртинчи хатбоши «муҳофаза қилишга» сўзларидан кейин «ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳар йили фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси (баҳор мавсумида) ҳамда ёнғин хавфсизлиги (куз мавсумида) ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш»;
ўнинчи хатбошидаги «олдини олиш,» сўзларидан кейин «ёнғинлар профилактикаси,» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ёнғинлар юзага келишига шарт-шароит яратувчи сабаб ва омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
қишлоқ жойларда ва чекка аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғин бўлинмалари ташкил этилишига, шунингдек, уларни моддий ва ижтимоий рағбатлантиришга кўмаклашиш»;
ўн биринчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн олтинчи ва ўн саккизинчи хатбошиларда «фавқулодда вазиятларнинг» сўзлари «фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сон Фармонига 2-илованинг 143-позициясидаги «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан, «Тошкент гидрометеорология коллежи» сўзлари «Тошкент гидрометеорология техникуми» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Узгидромета при Министерстве по чрезвычайным ситуациям» сўзлари «Центра гидрометеорологической службы» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1257-сон қарорининг 3-бандида:
а) иккинчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги давлат ёнғин назорати органларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбошидаги «Ички ишлар» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2053-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 1-илованинг ўн учинчи хатбошисидаги «при Министерстве по чрезвычайным ситуациям» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 9-бандидаги «при Министерстве по чрезвычайным ситуациям» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхати «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари» бўлимининг 3-бандидаги «Ёнғин хавфсизлиги институти ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомда:
а) 6-банднинг еттинчи хатбошисидаги «хавфсизлиги ва ёнғин» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 7-банднинг «е» кичик бандида:
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «хавфсизлиги ва ёнғин» ва «хавфсизлиги, ёнғин» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларини ўтказиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2992-сон қарорида:
а) қарорнинг номидаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 4-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ички ишлар» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги «ДЁХХ» аббревиатураси «ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ДЁХХ» аббревиатураси «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (марказлари, бўлимлари, бўлинмалари) намунавий тузилмалари 8, 9, 10-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин»;
д) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни» деб белгилансин ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қуйидаги вазифалар юклансин:
аҳоли, ташкилотлар ва таълим муассасалари ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ва муваффақиятли бартараф этиш тадбирларига жамоатчиликни кенг жалб қилиш;
маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга ошириш, уларнинг якунида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар ҳолати бўйича аниқланган камчиликларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиш;
барча даражадаги ҳокимлар билан биргаликда содир бўлган йирик ва ўзига хос хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг сабабларини, улар вужудга келишига олиб келган шарт-шароитларни ҳамда тегишли ҳудудлардаги объектларнинг ҳолатини чуқур ва танқидий таҳлил қилишни ташкил этиш, унинг якунида уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ўта муҳим давлат аҳамиятига эга ҳамда ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни мустаҳкамлаш, уларнинг раҳбарлари билан ёнғин-тактик ўқув ва машғулотлар, тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар, уларнинг олдини олиш ва содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёритиш;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан келишган ҳолда марказий ва ҳудудий телеканалларда фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар билан боғлиқ воқеаларни, уларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини ёритишга бағишланган махсус ахборот кўрсатуви, шунингдек, воқеаларни ёритиш гуруҳлари томонидан тайёрланадиган ҳодиса содир бўлган жойлардан уларни бартараф этиш бўйича тезкор репортажларни эфирга узатиш»;
е) 7 — 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин»;
з) 8-илованинг рус тилидаги матнида:
«Главное управление пожарной безопасности МВД» сўзлари «Управление организации пожарной безопасности на особо важных и категорированных объектах МЧС» сўзлари билан алмаштирилсин;
«управления» сўзидан кейин «(центра)» сўзи билан тўлдирилсин;
и) 9-илованинг рус тилидаги матнида:
«УПБ» аббревиатураси «УЧС» аббревиатураси билан алмаштирилсин;
«Военизированные части пожарной безопасности» сўзлари «Пожарно-спасательные части, укомплектованные военнослужащими» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Профессиональные части пожарной безопасности» сўзлари «Пожарно-спасательные части, укомплектованные служащими» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 10-илованинг рус тилидаги матнида:
«УПБ» аббревиатураси «УЧС» аббревиатураси билан алмаштирилсин;
«Военизированные части пожарной безопасности» сўзлари «Пожарно-спасательные части, укомплектованные военнослужащими» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон қарорининг 6-бандида:
ўн биринчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ва Ҳарбий-техника институтига» сўзлари «Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ички ишлар вазирлиги Академияси, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига ўқишга кира олмаган идоравий академик лицейларнинг битирувчилари ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида тегишлича ички ишлар органларига, Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хизматга қабул қилинади».
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига кира олмаган битирувчилари хизматга қабул қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда устунликка эга бўлади».
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3786-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошисидаги «ёнғин хавфсизлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг тегишли бўлим ва лабораторияларига бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим муассасаларининг рўйхати 15-позициясида «Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги институти» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5061-сон фармойишининг рус тилидаги матнида:
а) фармойишнинг номидаги «Государственной службы пожарной безопасности Министерства внутренних дел» сўзлари «Министерства по чрезвычайным ситуациям» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) фармойишнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Во исполнение постановления Президента Республики Узбекистан от 23 мая 2017 года № ПП-2992 «О мерах по коренному совершенствованию деятельности пожарно-спасательных подразделений Министерства по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан», а также в целях укрепления материально-технической базы подразделений по чрезвычайным ситуациям:»;
в) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Контроль за исполнением настоящего распоряжения возложить на Премьер-министра Республики Узбекистан А.Н. Арипова, исполняющего обязанности министра по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан Т.А. Худайбергенова и председателя Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан М.Б. Азимова ».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ПФ-5471-сон Фармонига илованинг рус тилидаги матни 2-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2991-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3029-сон қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4039-сон қарорига илованинг 1-банди.


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)

Download 60.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling