1. Наммки қисқача тарихи, таркиби, таълим йўналишлари. Наммки бошқарув тизими
Кириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони /1/
Download 4.19 Mb.
|
Amaliyot xisoboti doc
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони /1/ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентини 6 март 2018 йилдаги “Автомобил транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорига асосан сўнги йилларда республика иқтисодиёти ва аҳолисига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Йўловчи ташиш йўналишлари тармоғи кўлами 1,4 бараварга ортди, республикада 117 та йўловчи автовокзали ва автостанциялар фаолият кўрсатмоқда. Ҳаракатдаги таркибни замонавий, қулай автобуслар, микроавтобуслар ва юк автомобиллари билан янгилаш, йўналишларни оқилона ташкил этиш ва кенгайтириш, ташишлар хавфсизлиги чораларини кучайтириш ҳисобига аҳолининг автомобил ташишларига эҳтиёжини имкон қадар тўлақонли таъминлаш автомобил траснпортини ривожлантиришнинг асосий йўналишидир /2/. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг автомобил траснпортини бошқариш тизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорини учинчи бандида 2018-2021 йилларда 437 та янги йўловчи йўналишларини ташкил этиш ҳамда 84 та автовокзал ва автостанцияни қуриш ва реконструкция қилишнинг иқтисодиёт соҳалари ва аҳолини республика чекка минтақаларида ташишларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янгиланган мақсадли кўрсаткичлари, шунингдек, юкларни халқаро автомобилда ташишларни амалга оширувчи миллий ташувчиларни оғир юк ташувчи 3824 та автотранспорт воситалари саройини янгилашни прогноз кўрсаткичлари тасдиқланмоқда. Бундан ташқари “Ўзавтотранс” агентлиги қошида автомобилда йўловчилар ёки юклар ташиш транспорт-логистика фаолиятини амалга оширувчи мустақил ихтисослаштирилган юридик шахс ҳуқуқлари билан унитар корхоналар ташкил этилади /2/. Республикамиз автомобил саройини тўла таъминлаш ва уларни ривожлантириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан 1993 йилдан бошлаб Жанубий Кореянинг ДЭУ компанияси билан шартнома тузиб, Асака шаҳрида ўрта ҳажмли Нехиа, кичик ҳажмдаги автомобиллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган УзДЭУАвто автомобил заводини қурган бўлса, ҳозирги кунда республикамиз Марказий Осиёда автомобилсоз давлат ҳисобланади. Зеро, Самарқанд шаҳрида Узбекистон-Япония қўшма корхонаси СамАвто заводида ИСУЗУ автобусларини ва юк автомобилларини ҳамда унинг агрегатларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган автомобил заводи ҳамда ЖВ МАН Ауто-Узбекистан Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида МАН автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда, "УзАутоТраилер" автомобил заводида 2018 йилнинг март ойидан Россиянинг “КамАЗ” ОАЖ ва “Ўзавтосаноат” компанияси ҳамда Даимлер АГ (Германия) автомобил консернлари билан ҳамкорликда КамАЗ автомобилларини ишлаб чиқарила бошланди. Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Хорижий инвестиция кўмагида корхоналарни ташкил этиш” бўйича 23 июн 2017 йилги қарорига асосан "Узавтосаноат" акционерлик компанияси ва Франциянинг "Пеугеот Cитроен Аутомобилес С.А." компанияси билан "Узбекистан Пеугеот Cитроен Аутомотиве" автомобил заводини қуриш бошланди /2/. Бунга асосан Республикамиз ва Марказий Осиё давлатлари учун йилига 16000 та Пеугеот ва Cитроëн брендлари билан кичик русумли йўловчи ва юк ташувчи автомобиллари ишлаб чиқариш режалаштирилди ва 2018 йилнинг декабр ойидан мазкур корхонада автомобиллар чиқарила бошланади.. Автомобил саноатининг ривожланиб бориши билан биргаликда, улардан кенг кўламда фойдаланиш ҳамда автотранспорт корхоналарини ишлаб чиқариш техник базасини ташкил этиш, қайта қуриш ва реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш ҳамда янгиларини лойиҳалаш, автомбил саройларини техник соз ҳолатини таъминлаш, ишлаб чиқариш техник негизини янада такомиллаштиришни талаб этмоқда. Натижада республикамизда замонавий аватомобилларга техник хизмат кўрсатувчи сервис корхоналари пайдо бўлмоқда, бу эса мавжуд автокорхоналарни ҳаракатланувчи таркибини янгилаш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнларини ривожлантириб, уларни такомиллаштириш кераклигини кўрсатади. Ҳозирги кунда мавжуд юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган автотранспорт корхоналарини техник базаларига ўрнига енгил ва юк автомобилларига хизмат кўрсатиш корхоналари, яъни автосервислар кенг кўламда фойдаланилмоқда. Малакавий амалиёт оташдан мақсад «МТП» корхонасининг қисқача характеристикаси, жойлашиши, вазифаси ва хизмат кўрсатиш тури., трактор, двигател ва уларнинг агрегатларни таъмирлаш технологияси: йиғиш, ростлаш, чиниқтириш ва синаш, фойдаланиладиган жиҳозлар, мосламалар ва асбоблар билан танишиш ҳамда улар билан ишлашни ўрганиш. Бундан ташқари «МТП» корхонасида фаолият кўрсатаётган минтақа ва устахоналарни фаолиятини ўрганишдан иборат. 1. «МТП» корхонасининг қисқача характеристикаси, жойлашиши, вазифаси ва хизмат кўрсатиш тури. “Ўзтранс” корхонаси республикамизда 1935 йилдан ташкил этила бошланди. Ўша йилларда корхонада 10 та автомобил билан иш бошлаган 1937 йилга келиб корхонада ГАЗ-А маркали 4 та автомобил олиб келинди ва халқ хўжалигини автомобиллаштириш бошланди. 1940 йилда корхона номи ўзгартирилиб “Ҳаракат” деб юритила бошланди. Бу даврга келиб корхонада 7 та ГАЗ-АА ва 5 та 1.5 тонналик ГАЗ-АА автомобиллари бор эди. Автокорхонани ривожлантириш даври асосан улуғ ватан урушидан кейин бошланди. 1950 йилга келиб автотранспорт корхонаси 100 та юк ташиш учун мўлжалланган автомобил 48 та автобус ва 14 та енгил такси автомобиллари билан то`лдирилди. 1953 ва 1954 йилларда автотранспорт корхонасида қурилиш ишлари ва ташкилий ишлар олиб борилишига қарамай халқ хўжалиги юкларини ташиш режасини ошириб бажарганлиги Республикамиздаги автокорхоналар ичида биринчи ўринни эгаллаб пул мукофоти билан тақдирланди. 1954 йил Қорақалпоқ йўлини муддатидан олдин бажарганлиги учун Республика автокорхоналари ичида 2-ўринни эгалланши муносабати билан бир гуруҳ ишчи ва хизматчиларни давлат фахрий ёрлиқларини олишлга сазовор бўлишди. 1955 йилда автокорхонага 10 та Газ-51 ва 10 та икки ўқлик тиргагичлар олиниб автомобиллар сони 107 етказилди. Автокорхонада 1964 йилга келиб янгиланиш даври бошланди ва автокорхона ўша даврни замонавий автомобиллари бўлган 31 та ЗИЛ-585 33 та МАЗ-305 ва ЗИЛ-ММЗ-555 автомобиллари билан та`минланди ва автомобилларни сони 264 тага етказилди. Автомобилларга хизмат ко`рсатувчи ва та`мирловчи ишчилар ишлайдиган ишчилар сони 60 кишини ташкил этди. Автокорхона ўз фаолиятини қишлоқ хўжалик юкларини ташиш, йўл қурулиши ва бошқа ишларда фаол иштирок этиб келди; жумаладан улар 1957 йилда Тошкент вилояти Мирза чўл чўлларидаги қурилишга, 1958 йилда Жиззах вилояти чўлларида ўғит ва дон махсулотларини ташишда 1960-йилда корхона Сурхондарё вилоятида дон маҳсулотларини йиғиштириб олишга 1962 йилда Чумқўрғон сув омбори қурилишишда ва 1964 йилда Қорақолпоғистон республикасида дон маҳсулотларини ташишда фаол иштирок этиб давлат мукофотларини ва байроқларини олишга сазовор бўлишди. Автотранспорт корхонаси 1953-1963 йилларда 16 млн тонна 1967-1977 йилларда 52 млн тонна халқ хўжалиги юкларини ташилди. 1990 келиб корхонада автомобиллар сони 447 тага етказилди. Автомобилларни копайтириш билан бирга уни ишлаб чиқариш негизи ҳам ривожланиб борди. 1990 йилга келиб автомобиллар сони 447 етганда автокорхонани майдони етишмай Наманган шаҳрини шимолидан ер ажратиб автомобилларни сақлаш ва кундалик хизмат кўрсатиш постлари ташкил этилди. Автокорхона майдони 2-қисмга бўлинганда автокорхонага бир қатор қийинчиликлар келтириб чиқарди. Автомобилларни сақлаш бир жойда уларга техник хизмат кўрсатиш бошқа жойда амалга оширилади. Автотранспорт корхонаси 1994 йил октябр ойида ҳиссадорлик жамиятига айлантирилди. Автотранспорт корхонаси бу даврга келиб 132 автомобилга эга бо`либ, бундан 14 та Камаз-5320, 29 та Камаз-5511, 16 та ГАЗ-53А, 27 та Газ-52, 8-та МАЗ-500, 13 та МАЗ-503, 3 та МАЗ-504, 16 та Краз-257, 6 та Газ-24 автомобиллари иборат эди. Автокорхонадаги автомобиллар сони 2004 йилга келиб 110 тагача камайди ва автокорхона эски жойига ихчамлаштирилди ва автокорхонада автомобиллар сақлаш жойлари ёнилғи қуйиш шаҳобчаси маъмурий бино автомобилларга ТХК ва таъмирлаш ишлари бир жойда амалга оширилади. Ҳозирги кунда автотранспорт корхонаси юк автомобилларига хизмат кўрстаиш марказига айлантирилган бўлиб, унда Наманган шаҳри ва вилоятидаги автотранспорт корхоналаридаги ва хусусий сектордаги юк автомобилларига хизмат кўрстаиш йўлга қўйилган. Бу ерда енгил автомобилларни кузовини таъмирлаш, юк автомобилларни двигателини, юриш қисмини тормоз механизмини, рул бошқармасини ҳамда кабиналарини таъмирлаш ҳамда автомобилларга қаз аппаратларини қо`йиш ишлари бажарилади. 2018 йил март ойидан бошлаб автокорхона ҳудудига Турон-95 МЧЖ автотранспорт корхонаси кўчиб келган бўлиб, асосан турар жой ва бошқариш идорасидан фойдаланишади. Автобусларга хизмат кўрсатиш ва та`мирлаш ишлари ИСУЗУ марказида амлга оширилади. Автотранспорт корхонаси ишлаб чиқариш техник базасини таҳлил қилганимизда қуйидагиларни аниқладик. Енгил автомобиллар кузовини таъмирлаш ишлари иккита устахонада бажарилади, биринчи устахонани қурилиш ва жиҳозланиш жиҳатдан паст бўлиб, асосий ишлар қолда бажарилади, бу ерда ишларни механизациялаштириш учун шароит йўқ. иккинчи устахонада енгил автомобилларни кузови ва юк автомобилларни кабинаси таъмирланади қурилиш жиҳатда ва устахонани қайта жиҳозлаш имконияти мавжуд, ҳозирги кунда ишлар асосан қўлда бажарилади. Ҳар иккала устахонада ҳам хизмат кўрсатиш сифати паст. Биринчи ишлаб чиқариш биносини бир қисмида қаз баллонларини алмаштириш ишлари бажарилади қолган қисми бўм-бўш ҳеч қандай хизмат кўрсатиш ишлари бажарилмайди. Иккинчи ишлаб чиқариш биносида “Аква” эшик ва ромларини тайёрлаш сехи фаолияти кўрсатади. Халқаро юк ташувчи тягачлар ва бошқа катта юк кўтарувчи автомобилларни юриш қисми, тормоз тизими ва рул бошқармасига хизмат корсатиш ҳамда двигателларни та`мирлаш ишлари айвонларда ёки очиқ майдонларда амалга оширилади. Таъминлаш тизимига, электр жиҳозларига ва АКБ ларга хизмат ко`рсатиш ва та`мирлаш ишлари қисман жиҳозланган хоналарда бажарилади. 2. «МТП» корхонаси бошқарув тизимининг таркиби Ишлаб чиқариш бўлинмаларини бошқарувчилик қилаётган звеноларнинг таркиби ва уларнинг ўзаро бўйсунувчанлиги бошқарув тизимининг таркиби дейилади. МТХ маълум ИЧТБ ва ресурсларга эга бўлиб, уларнинг ҳар бирини келиб чиқиш манбаси ва тузилиш усуллари мавжуддир ва улар МТХ самарадорлигида акс этади.Я`ни ҳар бири вазифаси, таркиби ва мос равишда бошқарувига эга бўлган ўзининг кичик тизимлари- ни ташкил қилади. АТК МТХ ташкилий - ишлаб чиқариш таркибининг умумлаштирилган тузилиши қуйидаги расмда кўрсатилган. Бошқарувнинг ташкилий ишлаб чиқариш таркибини тузишда энг келажаклиси бўлиб мақсадли дастур усули ҳисобланади. Бошқаришдан фарқи шундаки, бунда тизимни унинг олдига қо`йилган мақсад сари энг самарали йўл билан олиб чиқишга қаратилади. Шундай қилиб МТХнинг ташкилий ИЧ таркибини ва уни бошқариш тизимини ишлаб чиқишда (яратишда) тизимнинг мақсад ва вазифаларини қуйиб олиш бу усулнинг асосий талабларидан ҳисобланади.Бунда таркибнинг мустаҳкамлиги ва ҳаетийлиги биринчи ўринда тизим олдига қо`йилган вазифа таркибидаги ўзидан юқори (АТП,АТО,ТПОАТ) даражадаги тузилишига, бошқа томондан ўзининг ривожланиши ва фаолияти талабларига тоғри келишига боғлиқдир. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling