1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати. J


Download 101.11 Kb.
bet19/51
Sana06.05.2023
Hajmi101.11 Kb.
#1435040
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51
Bog'liq
umumiy savol-javoblar(1)

Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви тизимининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради

33. Адлия вазирлиги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади? қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштириш масалалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тушунтиришлар беради ва зарур кўмакни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштирилиши масалалари бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ташкиллаштирилишининг мониторинги ва таҳлилини олиб боради, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари ва ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштириш бўйича ижро интизомига риоя этилишини ўрганади, шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун ахборот-таҳлил ҳужжатларни тайёрлайди;

34. Адлия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади? давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва ўрганади;
қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади, натижаси бўйича уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан халқаро ва хорижий тажриба, илмий, тадқиқот ишлари натижаларини ўрганган ҳолда қиёсий таҳлил қилади;
аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларини, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун ҳуқуқни қўллаш амалиётининг умумлаштириш материалларини давлат органлари ва ташкилотларига йўллайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи салбий омиллар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўради;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини таҳлил қилиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан ўз хулосасини шакллантиради ва етказади;
қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштиради ва тегишли соҳа фаолиятида давлат сиёсатининг амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилади, унинг асосида ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
қонун ҳужжатлари қўлланилишининг ҳуқуқий мониторингини ўтказишда қонун бузилишларни бартараф этиш бўйича таъсир чораларини кўради;
давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилишини таҳлил қилади ва улар томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказиш сифатини ошириш бўйича чоралар кўриш учун тавсиялар тайёрлайди;

35. Адлия вазирлиги маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади? давлат органлари ва ташкилотларининг маъмурий тартиб-таомиллар соҳасидаги фаолияти таҳлилини амалга оширади;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат органлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан доимий мониторингни амалга оширади;
маъмурий тартиб-таомилларни унификациялаштиради;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда уларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси таклифлар киритади;
маъмурий тартиб-таомиллар қонунчилиги нормаларини тизимлаштиради ва халқаро стандартлар талабларига ва энг яхши хорижий амалиётларга уйғунлаштиради;
маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар, қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар ва коллизияларни бартараф этиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;

36. Қонун ҳужжатларини туркумлаш деганда нимани тушунасиз ва унинг асосий мақсади?



Download 101.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling