1. Очиқ ва берк контурли системалар (1)


  Суперпозиция принципига бўйсунадиган  система чизиқли система


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana27.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1235118
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2. ABS klassifikatsiyasi

2.1. 
Суперпозиция принципига бўйсунадиган 
система чизиқли система деб аталади. 
Чизиқли системани тушуниш учун биз аввал 
суперпозиция принципини билиб олишимиз 
керак. Бу принцип иккита муҳим хусусиятни ўз 
ичига олади: 
Гомогенлик (однородность)
: агар системада кириш 
сигнали қандайдир А ўзгармас сонга 
кўпайтирилганда чиқиш сигнали ҳам шундай А 
сонга кўпайса, бу система гомоген система 
дейилади.


Аддитивлик
: Бирор S система мавжуд бўлсин. 
Унга а1 кириш сигнали берилганда в1 чиқиш 
сигнали ҳосил бўлсин. Иккинчи марта а2 кириш 
сигнали берилганда в2 чиқиш сигнали ҳосил 
бўлсин.
Агар S системага юқоридаги кириш 
сигналларининг йиғиндиси а1+а2 берилганда 
чиқишда ҳам юқоридаги чиқиш сигналларининг 
йиғиндиси в1+в2 ҳосил бўлса S система гомогенлик 
ва аддитивлик принципларига бўсунади деб 
айтамиз. 


[6. Pages 20-22]


Суперпозиция принципига кўра бир вақтда берилган 
иккита турли таъсирларга системанинг акс 
таъсири алоҳида таъсирларга кўрсатилган акс 
таъсирларнинг йиғиндисига тенг
Чизиқли системага мисол
Ўзгармас ток манбаига уланган фақат актив 
қаршиликдан иборат электр эанжирини олайлик.
Бундай ток занжири гомогенлик ва аддитивлик 
принципларига бўйсунади. 
Нохуш эффектларни ҳисобга олмаганда ва ҳар бир 
элемент идеал ишлайди деб қабул қилинганда 
чизиқли вольт-ампер характеристикасини олиш 
мумкин


2.2. 
Суперпозиция принципига бўйсунмайдиган 
система чизиқсиз система дейилади. 
Бундай система чизиқсиз тенглама билан 
ифодаланади.
Чизиқсиз системани гомогенлик принципига 
бўйсунмайдиган система деб қараш мумкин. 
Реал ҳаётда барча автоматик бошқариш системалари
чизиқсиз системалардир. Чизиқли бошқарув системалари 
фақат назарияда мавжуд. 
Биз чизиқсиз бошқарув тизимларини анализ қилишда 
уларни маълум чегарада ва маълум шартлар 
бажарилганда тахминан чизиқли система деб қараймиз. 



Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling