1. Онг, рухият, онгсизлик Ижтимоий онг, унинг шакллари ва даражалари


Download 141.5 Kb.
bet6/11
Sana17.06.2023
Hajmi141.5 Kb.
#1549598
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bilish va uzini anglash

Ижтимоий онгнинг структураси ижтимоий муносабатлар ва кишилар фаолиятининг турлари билан белгиланади. Одамлар фаолияти қанчалик хилма-хил, уларнинг ижтимоий муносабатлари қанчалик бой бўлса, ижтимоий онг ҳам шунчалик бой ва мураккаб бўлади. Воқеликни акс эттириш даражасига кўра, ижтимоий онг одатий ва назарий онгга бўлинади.
Одатий онг ҳаётий тажриба асосида вужудга келган оддий хулосалар, қарашлар мажмуидан иборат бўлиб, кишиларнинг кундалик ҳаётидаги воқеаларни акс эттиради ва ривожланади. Унинг соҳиблари – субъектлари алоҳида олинган шахсларнинг ҳаётий тажрибаси, қизиқишлари, қобилиятлари, билимлари, ҳаётда эгалланган мавқелари ҳеч қачон бир хил бўлмайди.
Одатий онгда назарий билимларга далил ва асос бўлиб хизмат қиладиган элементлар бўлади. Олимлар, санъаткорлар турли назариялар, бадиий образлар яратишда ҳаётий-кундалик онгга асосланадилар, ундан маънавий озиқ оладилар.
Одатий онгда халқ донишмандлиги, анъана ва урф-одатлар, кундалик турмуш қоида ва талаблари, табиат ҳақидаги билимлар, шунингдек турли уйдирмалар, нотўғри қарашлар ҳам ўз ифодасини топади. Кўп асрлик ҳаётий тажрибани ихчам шаклда ўзида мужассамлаштирган халқ мақоллари бунга мисол бўла олади. Одатий онг соф ҳолда учрамайди. Чунки, инсон фарзанди мурғаклик давриданоқ ўз атрофидагилар, сўнгра китоблар, таълим тизими ёрдамида инсон заковати эришган илмий билимларни ҳам ўзлаштиришга киришади. Бошқача айтганда, содир бўлаётган воқеаларга нафақат ўз тажрибаси, балки илмий билимлар нуқтаи назаридан ҳам баҳо бера бошлайди, назарий онг таъсирида бўлади.
Хўш, назарий онг деганда нимани тушуниш керак?
Назарий онг деганда назариётчилар, олимлар ишлаб чиққан назарий қарашлар ва илмий билимлар тизими тушунилади. Одатий онгдан фарқли ўлароқ назарий онг ўзгарувчан характерга эга. Бу ўзгарувчанлик илмий билимларнинг шиддатли ривожланиши, воқелик ҳақидаги билимларнинг доимий чуқурлашиб ва кенгайиб бориши билан белгиланади. Шунингдек, одатий онгга воқеаларнинг ташқи томонини ифодалаш хос бўлса, назарий онг воқеаларнинг моҳиятини, ривожланиш қонуниятларини акс эттиради. Шунинг учун ҳам у одатий онгга фаол таъсир қила олади ва кундалик тажриба асосида ҳосил қилинган билимларни саралашга ёрдам беради.

Download 141.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling