1. Қоракуя касалликлари: а буғдойнинг қаттиқ қоракуя касаллиги


Препарат. Қаттиқ қоракуя замбуруғининг телиоспораларидан препарат тайёрлаб микроскопда кўриш. Буғдойнинг чанг қоракуя касаллигини


Download 15.62 Kb.
bet2/2
Sana11.05.2023
Hajmi15.62 Kb.
#1454880
1   2
Bog'liq
19-мавзу-ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИНИНГ ҚОРАКУЯ КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ

Препарат. Қаттиқ қоракуя замбуруғининг телиоспораларидан препарат тайёрлаб микроскопда кўриш.
Буғдойнинг чанг қоракуя касаллигини Ustilago tritici космополит замбуруғи қўзғатади. Касаллик буғдой бошоқлари чиққан пайтдан бошлаб кўринади ва ўсув даврида далада осон аниқланади, чунки яшил тусли соғлом бошоқлар орасида зарарланганлари қора туси билан яққол ажралиб туради. Зарарланган бошоқларнинг ўзагидан ташқари барча қисмлари қўнғир ёки деярли қора тусли чангсимон кукунга айланади. Вақт ўтиши билан телиоспоралар тўзғиб, тарқалиб кетади ва бир неча кун сўнгра фақат бошоқнинг ўзаги қолади. Ustilago tritici нинг телиоспоралари думалоқ ёки тухум шаклли, оч-зайтун-қўнғир тусли, диаметри 4-6 мкм, қобиғи силлиқ ёки майда тукчалар билан қопланган.
Чанг қоракуя билан буғдой гуллаш пайтида зарарланади. Замбуруғнинг телиоспоралари гулга тушиб, ўсади, мицелийси тугунчага кириб, 3 ҳафтадан кейин дон муртагининг ўсув нуқтасига етади ва у ерда тиним ҳолатига киради. Зарарланган дон етилганида ташқи кўринишидан соғлом дондан фарқ қилмайди. Бундай дон уруғлик сифатида экилганида у ўса бошлаши пайтида ичидаги мицелий ҳам ўсади ва аста-секин тўпгул муртагига ўтади. Кейинчалик мицелий шаклланаётган бошоқнинг ичида, тўпгул муртагида кучли ривожланади, гифалари қалинлашади, шилимшиқланади ва улардан охири телиоспоралар ҳосил бўлади, бошоқларда касалликнинг – чанг қоракуянинг белгилари намоён бўлади (дон ўрнига телиоспора тўдалари ҳосил бўлади). Касал бошоқ барг қинидан чиққанидан кейин споралар шамол билан даладаги соғлом буғдой ўсимликларига тушиб, уларни зарарлайди ва замбуруғнинг ривожланиш цикли якунланади (Гулмуродов, 2016).
Препарат. Ustilago tritici замбуруғининг телиоспораларини микроскопда кўриш.
Маккажўхорининг пуфакли қоракуясини Ustilago zeae космополит замбуруғи қўзғатади. Бошқа мамлакатларга АҚШ дан тарқалган. Бу касаллик билан макканинг барча ерусти аъзолари – барглари, поялари, сўталари ва супургиси ҳамда илдиз бўғзининг ёш, ўсаётган тўқималари локал зарарланади. Зарарланган аъзоларда оқ, сарғиш ёки нимранг мицелий қобиғи билан қопланган, ичи телиоспоралар кукунига тўла бўлган пуфаксимон шишлар пайдо бўлади. Уларнинг кенглиги 10-15 см ёки ундан ҳам катта бўлиши мумкин.
Телиоспоралари бир ҳужайрали, деярли шар ёки бироз эллипс шаклли, ўлчами 8-15х7-10 мкм, қобиғи сариқ-қўнғир, майда тукчалар билан қопланган, кўп бўлганида зайтун-қўнғир тусли. Ушбу споралар ўсув даврида тарқалиб, макка ўсимликларини зарарлаш қобилиятига эга. Зарарланган аъзолар аста-секин қурийди, емирилади ва телиоспоралар тупроққа тушиб, у ерда 2-5 йил давомида сақланиши мумкин (Пидопличко, 1977а).
Препарат. Ustilago zeae замбуруғининг телиоспораларини микроскопда кўриш.
Топшириқ. 1. Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи кўринишига қараб аниқлаш ва расмларини чизиш. 2. Чанг, қаттиқ ва пуфакли қоракуя касалликларини қўзғатувчи замбуруғларнинг телиоспораларидан препарат тайёрлаб микроскопда кўриш. Расмларини чизиш.
Download 15.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling