1. Ozbekistonning eng yangi tarixining organishning siyosiy va ijtimoiy ahamiyati?


Миллий та3ълим-тарбиянинг истиқлол ғоясини ёшлар онгига сингдириш имкониятлари


Download 126.79 Kb.
bet57/75
Sana23.01.2023
Hajmi126.79 Kb.
#1112551
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   75
Bog'liq
Tarix imtixon javoblari.WPS Office

38.Миллий та3ълим-тарбиянинг истиқлол ғоясини ёшлар онгига сингдириш имкониятлари.


Мустақиллик йилларида таълим тарбия тизимини ислох қилиш, кадрлар таёрлашни замон талаблари даражасига кутариш сохасида мухум чора тадбирлар амалга оширилмокда. Узбекистон хукумати таълимга ислохатларнинг барча босқичлари учун хам устивор соха деб қараб келмоқда.
1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни қабул қилинди. Абутурентлар ва талабаларнинг билим даражалари тест ва рейтинг асосида бахолашни илгор усуллари жорий этилди. Бир катор укув юртларидан макоми, дастурлари ва таълим услублари бутунлай узгартирилди. А. Навоийнинг юксак инсоний ғояларни диний манбалар асосида ёритувчи «Муножот» «Арбаъин» «Тарихи анбиё ва ҳукамо» («Пайғамбарлар ва ҳокимлар ҳақида») каби асарлари нашрдан чиқди.
Жамият тараққиёти, миллий фаровонлик ҳамиша ёш авлоднинг таълим-тарбияси, замонавий билимларни чуқур эгаллаган янги кадрлар, уларнинг юксак малакаси билан боғлиқ бўлиб келган. Кекса авлод эришган ютуқларга, улар тўплаган тажрибага таяниб, мамлакатнинг илмий, иқтисодий, маданий-маърифий салоҳиятини янада кўтариш ҳамиша ёшлар зиммасига тушган. Шу боисдан ҳам истиқлолимизнинг илк қадамларидан бошлаб, мамлакатимизда янги замон авлодини тарбиялаш, улар дунёқарашини янгича қадриятлар асосида шакллантириш иши давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Бунда энг муҳими, таълим-тарбия тизимида собиқ тузумдан қолган эскича қолиплардан тезроқ воз кечиш, таълимга доир энг илғор, замонавий, халқимизга хос миллий-маънавий ва ахлоқий қадриятларга ҳамоҳанг усулларни топиш ва амалиётга жорий этиш, шарқда қадимдан амалда бўлган принцип — таълим ва тарбияни бир-биридан ажратмаслик ва уларнинг ўзаро мутаносиблигига эришиш ғоят муҳим аҳамиятга эга эди. Давлатимиз раҳбарининг сўзлари билан айтганда, «Таълим-тарбия — онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди». 39.БМТ Бош Ассамблеясида Президент Ш.Мирзиёевтомонидан Орол муаммосини қўйилиши.

Download 126.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling