1. Ozbekistonning eng yangi tarixining organishning siyosiy va ijtimoiy ahamiyati?


БМТ Бош Ассамблеясида Президент Ш.Мирзиёев томонидан Орол муаммосини қўйилиши


Download 126.79 Kb.
bet58/75
Sana23.01.2023
Hajmi126.79 Kb.
#1112551
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75
Bog'liq
Tarix imtixon javoblari.WPS Office

39.БМТ Бош Ассамблеясида Президент Ш.Мирзиёев томонидан Орол муаммосини қўйилиши.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Мана, менинг қўлимда – Орол фожиаси акс эттирилган харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этмоқда.

Биз БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича шу йил қабул қилинган махсус дастур тўлиқ амалга оширилиши тарафдоримиз.Мамлакатимиз ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди тузилди. Умид қиламизки, ушбу фонд оғир экологик ҳудудда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг таянч платформаси бўлиб хизмат қилади. “Биз Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди”.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Орол денгизи ҳудуди бўйича 1960 йилга қадар дунёда тўртинчи ҳисобланган.
Денгиз ўша йиллардаги Совет Иттифоқи олиб борган сувни тақсимлаш сиёсати қурбони бўлган.
Орол йиллар давомида шиддатли суръатда ўз қирғоқларидан чекина борган.
Охирги 40 йил ичида денгиз майдони икки бараварига қисқарган.
Сув сатҳи 18 метрга пасайиб кетган. Денгиздаги сув ҳажми эса, беш мартага қисқарган.
Туз миқдори ошиб кетгани боис, балиқлар қирилиб кетган.
1993 йил бошида тўрт Марказий Осиё давлати иштирокида Оролни қутқариш халқаро фонди тузилган.

Download 126.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling