1????. Pul uning kelib chiqishi va zarurligi
O’zbekistonda milliy valyutani muomalga kiritilishi
Download 94.13 Kb.
|
Pul va Banklar 1-to\'plam javoblari. Moliya Hayoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- 39.Monometzllizm pul tizimining standartlari
38.O’zbekistonda milliy valyutani muomalga kiritilishi
1994-yilning 1-iyul sanasi milliy valyuta — soʻm muomalaga kiritilgan kun. Milliy valyuta tizimi bir qator bosqichlarni bosib oʻtgan. Markaziy bank tomonidan 1991-1993-yillar davomida milliy valyutani muomalaga kiritish uchun juda koʻp izlanishlar olib borildi, xorijiy mamlakatlar tajribasi oʻrganildi. 1993-yilning 15-noyabridan boshlab toʻlov vositasi sifatida “Soʻm-kupon” muomalaga kiritildi. Pul islohotini amalga oshirish borasida maʼlum tajribaga ega boʻlish uchun “Soʻm-kupon” oʻtish valyutasi sifatida xizmat qildi. Ushbu yoʻnalishda yetarli tajriba toʻplangach, 1994-yil 1-iyuldan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasi “soʻm” muomalaga kiritildi. Milliy valyutamiz – soʻm mamlakatda mustaqil pul-kredit siyosatini yuritish, iqtisodiyotda hisob-kitoblarni amalga oshirish imkoniyatini yaratdi. Ish haqi va ijtimoiy toʻlovlar soʻmda toʻlana boshladi. Shu tariqa davlatning iqtisodiy mustaqilligini taʼminlovchi mustaqil pul-kredit siyosati shakllantirildi. 39.Monometzllizm pul tizimining standartlari Монометаллизм пул тизими шароитида – битта қимматбаҳо металл (олтин ва кумуш, асосан олтин) умум эквивалент вазифасини бажарди. Шу билан бирга, пул тимизининг монометаллизм даврида муомалага олтин тангаларга майдаланадиган бошқа пул белгилари (хазина билетлари, банкнотлар ва майда монеталар) ҳам кириб кела бошлади. Монометаллизм ўз навбатида олтин танга, олтин қуйма ва олтин девиз стандартини ўз ичига олар эди. Олтин танга стандарти товарларнинг баҳоси олтинда ифодаланади, мамлакат бозорларида олтин тўлов воситасини бажаради ва эркин равишда зарб этилади. Олтин пулнинг барча функцияларини бажаради. Олтин танга стандарти шароитида пул тизими талаб ва таклиф асосида тартибга солиниб, муомаладан ортиқча бўлган олтин танглар “автоматик равишда” жамғармага йўналтирилди, муомалада қўшимча тўлов воситасига эҳтиёж туғилганда улар жамғармадан муомалага қайтарилади. Олтин танга стандарти шароитида мамлакатда пул тизимини ташкил этиш силлиқ ва самарали тарзда амалга оширилди, бироқ кишиларнинг товар моддий қийматларга бўлган талабининг ҳажми иқтисодиётдаги мавжуд олтин захиралари ҳажмидан сезиларли даражада ортиб борди, шунингдек, олтин танга стандарти шароитида Марказий банкларда маълум даражадаги олтин захираларини шакллантириш заруриятини келтириб чиқарди. Олтин қуйма стандарти шароитида банкноталар давлат томонидан ўрнатилган суммада олтин қуймаларга айирбошланади, олтин қуйма стандарти шароитида муомалада олтин тангаларнинг тўлов воситаси сифатида ҳаракати ва эркин зарб қилиниши амал қилмайди. Олтин қуйма стандартлари асосан олтин захираларига бой бўлган АҚШ, Англия, Франция ва Японияда ҳукм сурди. Унга кўра муомалага олтин тангаларнинг эркин зарб қилиниши барҳам топиб, пулларни олтинга алмаштириш қуйилмаларнинг қиймати асосида чегараланиб қўйилди. Масалан, Буюк Британияда бир олтин қуйилмаси 12,4 кг.га тўғри келар эди. Ушбу қуйилмани олиш учун 1700 фунт стерлинг зарур эди. Францияда бир қуйилма 12,7 кг бўлиб, ушбу қуйилма 215 минг франкка баҳоланар эди. Download 94.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling