1????. Pul uning kelib chiqishi va zarurligi


Чеклар билан ҳисоб – китоблар


Download 94.13 Kb.
bet24/56
Sana20.12.2022
Hajmi94.13 Kb.
#1038993
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56
Bog'liq
Pul va Banklar 1-to\'plam javoblari. Moliya Hayoti

53.Cheklar bilan amalga oshiriladigan hisob-kitoblar.

Чеклар билан ҳисоб – китоблар


Ҳисоб – китоб чеклари асосан аҳоли ўртасида бўладиган савдо муносабатларида кенг қўлланилиб, Давлат тижорат Халқ банки бўлимлари амалиётида учрайди. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳисоб – китоб чеклари билан тўловлар нақд пулсиз шаклда амалга оширилиб, уларни нақд пулга айлантириш таъқиқланади.
Тижорат банклари ўртасида чеклар билан ҳисоб – китобларнинг асосан қўлда амалга оширилиши, мижознинг ҳисобварағини дебетлаш орқали маблағни ўтказиб бериш лозимлиги, банк бўлимида вакиллик ҳисобварағида маблағлар тақчиллиги пайтида қабул қилинган чеклар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаслиги, чекларнинг йўлда йўқолиши ва айрим ҳолларда реквизитларининг аниқ билинмаслиги ва тўғри расмийлаштирил – маганлиги каби муаммолар мавжуд.
Ҳисоб – китоб чеки бу мижознинг хизмат кўрсатувчи банкка чек берувчининг ҳисобварағидан чек қабул қилувчининг ҳисобварағига маълум миқдордаги маблағларни ўтказиб бериш учун банкнинг махсус бланкасида – банкка берган топшириғидир.
Чек бланкалари тижорат банклари буюртмасига кўра тайёрланади. Бунда чек рақами ва серияси, банк – эмитентнинг номи ва фирма белгиси типография усулида ёзилади.
Ҳисоб – китоб чеклари фақат товар ва хизматлар учун хўжалик субъектлари ва жисмоний шахслар орасидаги нақд пулсиз ҳисоб – китоблар қилишда қўлланилади.
Ҳисоб – китоб чекининг максимал суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўрнатади, минимал суммаси эса тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади.
Жисмоний шахс нақд пул ҳисобига ёки банкдаги омонати ҳисобидан ҳисоб – китоб чеки олиш учун банккаа мурожаат этади (1), банк жисмоний шахс топширган нақд пул ёки омонат ҳисобидаги маблағлар эвазига ҳисоб – китоб чекини беради (2), жисмоний шахс ҳисоб – китоб чекини савдо ташкилоти ёки хизмат кўрсатувчи корхонага тақдим этади (3) ва эҳтиёжи учун зарур бўлган товарларни олади (4), савдо ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот сотилган товар учун маблағларни ундириш учун чекни ўз банкига тақдим этади (5), банк бўлими чекдаги суммани савдо ташкилоти ҳисобварағига ўтказганлигини тасдиқловчи ҳужжатни беради (6).

Download 94.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling