1????. Pul uning kelib chiqishi va zarurligi
Erkin ishlatiladigan valyutalar
Download 94.13 Kb.
|
Pul va Banklar 1-to\'plam javoblari. Moliya Hayoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- 45.M1 pul agregatining tarkibi.
- 46.To’lov topshiriqnomasi bilan amalga oshiriladigan hisob kitoblar.
44.Erkin ishlatiladigan valyutalar.
Erkin ishlatiladigan valyutalar bu: Xalqaro valyuta munosabatlari-bu valyutalarning davlatlararo Harakatlanishi natijasida yuzaga keladigan moliyaviy munosabatlardir. Valyuta davlatlararo harakatlanishi uchun u xalqaro to`lov vositasi Vazifasini bajara olishi va xalqaro valyuta bozorlarida oldi-sotdi Qilinishi kerak. Xalqaro valyuta operatsiyalarining asosiy qismi (80 % Dan ortiq) xalqaro rezerv valyuta maqomiga ega bo`lgan etakchi Valyutalar orqali amalga oshiriladi. 45.M1 pul agregatining tarkibi. М1 – муомаладаги нақд пуллар (банкноталар, тангалар) ва жорий банк счётларидаги маблағларни ўз ичига олади; Россия Федерацияда муомаладаги жами пул массаси ҳисоб-китоби учун пул агрегатлари М1 агрегати – МО агрегати ва ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар (махсус счётлар, капитал қўйилмалар счётлари, аккредитив ва чек счётлари, маҳаллий бюджет счётлари, бюджет, касаба, уюшмалари, жамоат ва бошқа ташкилотларнинг счётлари, давлат суғурта маблағлари, узоқ муддатга кредитлаш фонди)даги маблағлар тижорат банкларига қўйилмалар ва жамғарма банкларидаги талаб қилиб олинадиган депозитларнинг йиғиндисига тенг; АҚШда нақд ва нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга оширадиган пуллар ливидлилик даражасига қараб пул агрегатлари М1 = нақд пуллар (банкнотлар ва тангалар), талаб қилиб олгунча сақланадиган депозитлар, пул чеклари, бошқа чек депозитлари; Ўзбекистонда пул агрегатлари М1 = М0 + счётлардаги пул қолдиғи + маҳаллий бюджет маблағлари – бюджет, жамоа ва бошқа ташкилотлар маблағлари; 46.To’lov topshiriqnomasi bilan amalga oshiriladigan hisob kitoblar. Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб – китобларНақд пулсиз ҳисоб – китоблар ичида тўлов топшириқномаси энг кўп қўлланиладиган ҳисоб – китоб шаклларидан ҳисобланади. Бунга тўлов топшириқномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширишнинг тўловчи, сотиб олувчи ва ҳатто банк учун ҳам қулайлиги ҳисобланади. Тўлов топшириқномаси – мол сотиб олувчи ташкилотнинг ўз ҳисобрақамидан мол сотувчининг ҳисобрақамига тўловни амалга ошириш тўғрисида банкка берган топшириғи ҳисобланади. Топшириқномалар орқали сотилган товарлар, бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб – китоблар амалга оширилиши мумкин. Топшириқноманинг санаси уни банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган ҳолда тўлов топшириқномаси ижро учун қабул қилинмайди (бюджетга ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича тўловлар бундан мустасно). Ҳозирги кунда вилоят, шаҳар ва туман бўлимларига эга бўлган тижорат банклари ягона вакиллик ҳисобварақасига ўтказилган бўлиб, ушбу вакиллик ҳисобварақалари орқали тўловларни амалга оширишда ҳужжатларни расмийлаштириш ва айланиши ўзига хос хусусиятларга эгадир. Тўлов топшириқномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширишда дастлаб сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида шартнома тузилиб, унда тўлов шакли ҳам келишилади (1), сотувчи олдиндан умумий тўлов суммасининг 15 фоизини тўлагандан сўнг, товарларни жўнатади ёки хизматларни кўрсатади (2), сотиб олувчи шартномада келишилган суммани мол сотувчининг ҳисобрақамига ўтказиш мақсадида тўлов топшириқномани банкка тақдим этади (3), банкнинг масъул бухгалтер ходими тўлов топшириқномаларни тегишли назоратдан ўтказгандан сўнг маблағни электрон тўлов тизими орқали республика банкига жўнатади (4), республика акциядорлик тижорат Агробанкида электрон тўлов топшириқнома тегишли дастурий назоратдан ўтказилгандан сўнг сотувчининг банкига жўнатилади (5), электрон тўлов топшириқнома Агрбанкнинг Оқтош бўлимида дастурий назоратдан, маблағ сотувчининг ҳисобига кирим қилинади ва бу ҳақда унга хабар қилинади (6). Тўлов топшириқномалари билан амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг қатор афзалликлари ва айрим камчиликлари мавжуд. Афзалликлари: -сотувчи бажариладиган иш ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан 15 фоизни олади; -пул тўловчи ташкилот товар олингандан ва хизматлар кўрастилгандан сўнг тўлов топшириқномасини банкка тақдим этади; -тўлов ҳужжатларининг, бошқа нақд пулсиз ҳисоб – шаклларига нисбатан оддийли ва тезлиги; -товарли ва товарсиз операцияларда қўлланилишининг мумкинлиги. Камчиликлари: -сотиб олувчи ҳисобварағида маблағ бўла туриб, ушбу суммани бошқа мақсадларга фойдаланиши натижасида сотувчи тўлов суммасини кечикиб олиши мумкин; -маблағ олувчи ташкилот жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун оладиган маблағлар пул тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмай ёки етишмай қолганда маблағни олиш жараёни чўзилиб кетади. Бироқ ушбу жараён бошқа тўлов шаклларида ҳам учрайди. Download 94.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling