1-расм. Мавжуд тармоқнинг мантиқий чизмаси атб «Қишлоқ қурилиш банк»
Ташкилий таъминоти бўйича талаблар
Download 0.73 Mb.
|
техчасть ККБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.6.7 Услубий таъминотга қўйиладиган талаблар
- 4.6.8 Кафолатлар доираси ва/ёки муддати учун талаблар
4.6.6 Ташкилий таъминоти бўйича талабларТизимнинг ташкилий таъминоти тизимга техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланишни амалга оширишда ходимларнинг уларга юкланган вазифаларини самарали бажариши учун етарли бўлиши керак. Буюртмачи қуйидагилар учун масъул бўлган мансабдор шахсларни аниқлаши керак: ахборотни қайта ишлаш; бошқарув; ахборот хавфсизлигини таъминлаш; хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ишини бошқариш. Ўхшаш тизимлар билан ишлаш кўникмаларига эга, фойдаланиш қоидалари билан танишган ва тизим билан ишлашга ўқитилган ходимлар тизим билан ишлашга рухсат этилади. 4.6.7 Услубий таъминотга қўйиладиган талабларТизим амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ташкилий-маъмурий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилиши керак. Фойдаланувчилар томонидан тизимда операцияларни бажариш усуллари ва кўрсатмалари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. Услубий таъминот таркибига қуйидагилар киради: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; Тизимдан фойдаланган ҳолда ишларни бажарувчи ходимларнинг иш йўриқномалари. Услубий таъминотнинг таркиби техник лойиҳалаш жараёнида аниқланиши ва буюртмачи билан келишилиши мумкин. Норматив-техник ҳужжатлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши ва қуйидаги стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилиши керак: O'z DSt 1985:2018 Ахборот тизимини яратишда ҳужжатларнинг турлари, тўлиқлиги ва белгиланиши; Т 45-194:2007 Ахборот тизимларига ноқонуний кириш ҳаракатларининг олдини олиш учун дастурий-техник воситалардан фойдаланиш бўйича тавсиялар. 4.6.8 Кафолатлар доираси ва/ёки муддати учун талабларТаклиф этилаётган асбоб-ускуналар ва дастурий таъминот янги (ишлатилмаган), ишлаб чиқилиши 2022 йилдан аввал бўлмаган ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган бўлиши керак. Барча тармоқ ва алоқа ускуналари камида 3 йил кафолатланган бўлиши керак. Дастурий таъминот кафолати камида 3 йил бўлиши керак. Ижрочи таклифида кафолатдан кейинги хизмат нархини алоҳида кўрсатиши керак (ишлаб чиқарувчиларнинг расмий кафолати тугаганидан кейин). Ижрочи таклиф нархида фойдаланишга топширилган дастурий-аппарат комплекси ишга туширилган кундан бошлаб 1 (биринчи) йил ичида техник таъминот қийматини ҳисобга олиши керак. Қўшимча қилиб, Ижрочи комплекс фойдаланишга топширилган вақтининг иккинчи йилидан бошлаб хизматлар кўрсатишнинг 1 йили учун техник ёрдам нархини алоҳида кўрсатиши керак. Ижрочи асбоб-ускуналарни кафолатли қўллаб-қувватлашдан ташқари, кафолат муддати давомида Банк мутахассисларига зарур ахборот ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши, шунингдек, Буюртмачининг техник ходимлари учун тренинглар ўтказиши шарт. Барча асбоб-ускуналарга кафолатли хизмат кўрсатиш иш жойида, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарувчи томонидан рухсат берилган (авторизацияга эга) сервис маркази мутахассислари томонидан амалга оширилиши керак. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling