1-расм. Мавжуд тармоқнинг мантиқий чизмаси атб «Қишлоқ қурилиш банк»
Download 0.73 Mb.
|
техчасть ККБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.1.1 Дастлабки синовлар
- 6.1.2 Эксплуатация
6.1 Синов турлари ва хажмиБиринчи босқичда текширув Ижрочи томонидан ишлаб чиқилган ва Буюртмачи томонидан тасдиқланган экспериментал сегментнинг дастлабки синовлари дастури ва методологиясига мувофиқ амалга оширилиши керак. Синов сегментини синовдан ўтказиш босқичида қабул қилинган лойиха қарорлари тўлиқлигини баҳолаш керак ва намунавий такрорланадиган қарорларигача етказиш учун қайта кўриб чиқиш талабларини шакллантирилиши мумкин. ТТ қўшимчасига мувофиқ ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, қабул синовлари дастури ва методологияси ишлаб чиқилиши керак. 6.1.1 Дастлабки синовларТизимнинг дастлабки синовлари унинг ишлашини аниқлаш ва тизимни ишга тушириш имконияти масаласини ҳал қилиш учун ўтказилади. Дастлабки синовлар махсус жиҳозланган стендда ўтказилади. Дастлабки синовларга қуйидагилар киради: автоном, алоҳида модуллар, вазифалар ва Тизимнинг бошқа қисмларини синаш учун; комплекс, Тизимни ва кичик тизимларни умуман синаш учун, комплекс тестларни бажариш йўли орқали. Комплекс тестларда Тизим қисмларининг автоном синовлари пайтида олинган маълумотлардан дастлабки маълумот сифатида фойдаланишга рухсат берилади. 6.1.2 ЭксплуатацияТизимнинг эксплуатацияси қабул қилинган лойиха қарорларининг тўғрилигини ва қурилган ахборот моделини аниқлаш, тизим функцияларининг фойдаланувчи талабларига мувофиқлигини ва фойдаланувчи график интерфейси билан ишлашнинг қулайлик даражасини аниқлаш учун амалга оширилади. Эксплуатацияни ташкиллаштириш ишларига қуйидагилар киради: Эксплуатацияни амалга ошириладиган Буюртмачининг бўлинмаларини аниқлаш; Эксплуатацияни амалга оширадиган Буюртмачининг масъул шахсларини аниқлаш; Буюртмачининг эксплуатацияда иштирок этувчи ходимларни аниқлаш; Ҳисобга олиш ҳужжатлари қоғоз шаклларига дастлабки талабларни аниқлаш ва эксплуатацияда иштирок этувчи ташкилотларда ҳисобга олишни вақтинчалик регламентини тасдиқлаш; Тизимни жойлаштириш; Буюртмачи ходимларига Тизим билан ишлаш қоидалари бўйича маслаҳат бериш. Тизимнинг ишлаши давомида иш журнали юритилади, унда ишлаш муддати, носозликлар, фавқулоддаги вазиятлар, модернизация объекти параметрларининг ўзгариши, ҳужжатлар ва дастурий таъминотга тузатишлар, техник воситаларни созлаш тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Маълумотлар журналда сана ва масъул шахс кўрсатилган ҳолда қайд этилади. Журналда тизимдан фойдаланиш қулайлиги бўйича ходимларнинг шарҳлари бўлиши мумкин. Синов эксплуатацияси босқичида тизимига киритилган ахборот фойдаланиш босқичига ўтиш пайтида маълумотлар омборидан ўчирилган бўлиши керак ва ҳар қандай расмий ҳисобот шаклларини шакллантириш учун фойдаланилиши мумкин эмас. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling