1-расм. Мавжуд тармоқнинг мантиқий чизмаси атб «Қишлоқ қурилиш банк»


Босқичлар бўйича ишларни қабул қилишга қўйиладиган умумий талаблар. қабул қилиш ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш тартиби


Download 0.73 Mb.
bet16/20
Sana22.12.2022
Hajmi0.73 Mb.
#1041418
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
техчасть ККБ

6.2 Босқичлар бўйича ишларни қабул қилишга қўйиладиган умумий талаблар. қабул қилиш ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш тартиби


Тизимни қабул қилиш Буюртмачи томонидан тайинланган комиссия томонидан амалга оширилади. Қабул комиссиясининг раиси Буюртмачининг вакили ҳисобланади. Қабул комиссияси таркибига Ижрочи, тегишли бўлинмалар ва АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Ахборот технологиялари Департаменти вакиллари киритилиши керак.
Ишларни қабул қилиш Буюртмачи томонидан ишнинг ҳар бир босқичи тугагандан сўнг тасдиқланган режа-жадвалда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Ўзгартирилган тизимни ишга тушириш (саноат эксплуатацияси) имконияти тўғрисидаги хулоса натижалар асосида қабул қилинади:

  • алгоритми олдиндан келишилган ва тасдиқланган назорат ишини (сценарийни) бажариш;

  • Бир ой ичида ўзгартирилган тизимни синовдан ўтказишни муваффақиятли якунлаш.

Дастлабки ёки қабул қилиш-топшириш синовларини ўтказишда Буюртмачи ва Ижрочи томонидан имзоланган протокол тузилиши керак.
Қабул қилиш-топшириш синовларини ўтказишдан олдин Ижрочи комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

  • Техник топшириқ;

  • Тизимнинг синов намунасига лойиха, ишчи ва дастурий ҳужжатлар (келишилган рўйхатга мувофиқ);

  • Синов намунаси ва ахборот ресурслари дастурий-техник воситаларининг қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома(лар);

  • Синов намунасининг дастлабки синов дастури ва методикасини, дастлабки синов далолатномасини;

  • Хизмат кўрсатувчи ходимларни ўқиши ўтказилганлиги ва эскиз вариантида бажарилган эксплуатацион ҳужжатлар топширганлиги тўғрисида далолатнома;

  • Тизимнинг синов намунаси синов эксплуатациясига қабул қилинганлиги тўғрисида далолатнома;

  • Синов эксплуатацияси далолатномаси;

  • Кенгайтириладиган намунавий сегментни яратиш мақсадида синов эксплуатацияси натижалари бўйича такомиллаштиришни амалга ошириш учун Техник топшириққа қўшимча;

  • Эксплуатация ҳужжатлари (келишилган рўйхатга мувофиқ);

  • Синов режимида ўзгартирилган тизимни текшириш бўйича ишларнинг тугаганлиги тўғрисидаги далолатнома;

  • Ўзгартирилган тизимни саноат эксплуатациясига топширишнинг қабул қилиш далолатномаси.

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» тизимини (унинг элементлари) ни фойдаланишга топшириш санаси бўлиб Тизимни кенгайтирилган маҳсулот сифатида саноат фойдаланишга топшириш далолатномаси имзоланган санаси ҳисобланади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling