2022 йил 1 январдан бошлаб божхона йиғимларидан келиб тушган маблағлар қай тартибда тақсимланиши белгиланди?
40 фоизи - Махсус жамғармага, 60 фоизи – Давлат бюджетига
|
50 фоизи - Махсус жамғармага, 50 фоизи – Давлат бюджетига
|
*30 фоизи - Махсус жамғармага, 70 фоизи – Давлат бюджетига
|
Тўғри жавоб йўқ
|
2021 йил 31 декабрга қадар қайси товарларга нисбатан экспорт божхона божлари белгиланган?
|
Кунгабоқар ва пахта уруғлари
|
Кунгабоқар ва пахта ёғи
|
Экспорт божхона божлари ставкалари белгиланмаган
|
*А ва В жавоблар тўғри
|
Қайси режимларда божхона расмийлаштируви учун йиғим ундирилиши белгиланмаган?
|
Экспорт божхона режими
|
божхона ҳудудида қайта ишлаш
|
*Вақтинча сақлаш
|
Барча жавоблар тўғри
|
Товарларни импорти қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун асос?
|
Божхона қиймати
|
Фактура қиймати
|
Статистик қиймат
|
*Божхона қиймати ҳамда тўланиши лозим бўлган божхона божи ва акциз солиғи суммасининг йиғиндиси
|
Қуйидагилардан қайси товарлар муайян мамлакатда тўлиқ ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмайди?
|
Мамлакат ҳудудида етиштирилган ёки йиғиб олинган ўсимлик маҳсулотлари
|
*Чорва молларини сўйиш
|
Мамлакатда тайёрланган овчилик, балиқчилик ва денгиз ови маҳсулоти
|
Мамлакатда туғилган ва парвариш қилинган тирик ҳайвонлар
|
Қуйидагилардан қайси товарлар товарнинг етарли даражада қайта ишланганлиги мезонларига жавоб бермайди?
|
сақлаш ёки ташиш вақтида товарларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича операциялар
|
товарларни сотишга ва ташишга тайёрлаш операциялари
|
оддий йиғув операциялари
|
*барча жавоблар тўғри
|
Қанча муддатда божхона органига лозим даражада расмийлаштирилган келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат тақдим этилган тақдирда, энг кўп қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режими тикланиши мумкин?
|
*божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан бир йилдан кечиктирмай
|
божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан икки йилдан кечиктирмай
|
энг кўп қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режими тикланмайди
|
Тўғри жавоб йўқ
|
“Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси” томонидан ўзбек тилида тузилган тест саволлари
“Хавф” нима?
|
*Божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилмаслиги эҳтимолининг даражаси
|
Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш содир этилганлигидан ва божхона органлари ушбу ҳолат тўғрисида маълумотга эга эканлигидан далолат берувчи факт
|
Яширин товарлар сифатида декларацияланиши эҳтимоли етарли даражада бўлган товарлар
|
Тўғри жавоб йўқ
|
“Хавф индикатори” атамасини таърифловчи қаторни аниқланг?
|
*Олдиндан белгиланган кўрсаткичларга эга муайян мезонлар бўлиб, улардан оғиш ёки уларга мос келиш назорат объектини танлашни амалга ошириш имконини беради
|
Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш содир этилганлигидан ва божхона органлари ушбу ҳолат тўғрисида маълумотга эга эканлигидан далолат берувчи факт
|
Хавф таҳлилининг айрим гуруҳларга бўлинган объектлари бўлиб, уларга нисбатан божхона назоратининг алоҳида шакллари ёки мажмуи қўлланилиши
|
Тўғри жавоб йўқ
|
“Хавф соҳаси” атамасининг тарифи тўғри келтирилган қаторни аниқланг?
|
*Хавф таҳлилининг айрим гуруҳларга бўлинган объектлари бўлиб, уларга нисбатан божхона назоратининг алоҳида шакллари ёки мажмуи қўлланилиши, шунингдек уларнинг самарадорлигини ошириш талаб этилади
|
Хавфнинг юзага келиши эҳтимолини ва у юзага келганда божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши оқибатларини мунтазам равишда аниқлаб бориш
|
Божхона органларида мавжуд бўлган ахборотдан хавфнинг юзага келиши ҳолатлари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни идентификациялаш ва божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилмаслигининг эҳтимол тутилган оқибатларини баҳолаш мақсадида мунтазам равишда фойдаланиш
|
Тўғри жавоб келтирилмаган
|
“Яширувчи товарлар” бу - ...?
|
*Хавф товарлари ўрнига декларацияланиши эҳтимоли етарли даражада бўлган товарлар
|
Аниқланмаган, лекин унинг юзага келиши учун шароитлар мавжуд бўлган хавф
|
Хавф аниқланган ёки потенциал хавф мавжуд бўлган божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар
|
Барча жавоб тўғри
|
“Аниқланган хавф” атамасига тўғри таъриф келтирилган қаторни аниқланг?
|
*Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш содир этилганлигидан ва божхона органлари ушбу ҳолат тўғрисида маълумотга эга эканлигидан далолат берувчи факт
|
Юзага келиши учун етарли шароитлар мавжуд бўлган хавф
|
Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш содир этилганлигидан ва божхона органлари ушбу ҳолат тўғрисида маълумотга эга эканлигидан далолат берувчи факт ҳамда юзага келиши учун етарли шароитлар мавжуд бўлган хавф
|
Тўғри жавоб йўқ
|
“Хавф таҳлили объекти” тўғри келтирилган қаторни аниқланг?
|
*Барча жавоблар тўғри
|
Олди-сотди ёки айирбошлашга доир ташқи иқтисодиёт контрактларида (шартномаларида, келишувларида), товарларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига оид битимларда ёхуд бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар
|
Товарнинг кузатув ҳужжатларида ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар, божхона назорати остида турган товарларга нисбатан ваколатга эга бўлган шахсларнинг фаолияти ҳамда божхона назорати шакллари қўлланилишининг натижалари
|
Божхона назорати остида бўлган ёхуд эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва тижорат учун фойдаланиладиган транспорт воситалари
|
Хавфни бошқариш тизимининг қўлланилиш стратегияси ва тактикасини, ахборот йиғиш ва уни қайта ишлаш, хавфни таҳлил қилиш ва баҳолаш, хавфни бошқаришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш тартиби ким томонидан белгиланади?
|
*Давлат Божхона Қўмитаси
|
Худудий божхона бошқармаси
|
Пост бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари
|
Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси
|
Энг кам ёки энг кўп хавф тоифасига киритиш, шунингдек божхона тартиб-таомиллари айрим турларининг ҳамда божхона назорати айрим шаклларининг қўлланилиш тартиби ким томонидан белгиланади?
|
*Давлат божхона қўмитаси томонидан манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда
|
Вазирлар Махкамаси томонидан
|
Худудий божхона бошқармалари бошлиқлари томонидан
|
Тўғри жавоб йўқ
|
Do'stlaringiz bilan baham: |