Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 17-моддасига асосан, ТИФ соҳасидаги жиноятларнинг субъекти кимлар ҳисобланади?
* жисмоний шахслар.
юридик шахслар.
барча жавоблар тўғри.
тўғри жавоб йўқ.
7
ТИФ соҳасидаги жиноятлар кимлар томонидан содир этилиши мумкин?
ташқи иқтисодий фаолият олиб борувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг ходимлари.
давлат органлари мансабдор шахслари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислари.
халқаро транспорт компаниялари ходимлари.
* барча жавоблар тўғри.
8
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси диспозициясига асосан, “Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” жинояти содир этиладиган усуллар тўғри кўрсатилган жавобни топинг?
божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириш усули билан.
божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда.
декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланган ҳолда.
* барча жавоблар тўғри.
9
Ташқи иқтисодий фаолият соҳаси билан боғлиқ бўлган Жиноят кодексининг моддалари тўғри кўрсатилган жавобни топинг?
ЖКнинг 175-моддаси “Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш”.
ЖКнинг 178-моддаси – “Чет эл валютасини яшириш”, ЖКнинг 184-моддаси – “Солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш”.
ЖКнинг 177-моддаси – “Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш”.
* барча жавоблар
10
Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган йил ва сана тўғри кўрсатилган жавобни топинг?
2005 йил 12 ноябрь
* 2000 йил 15 декабрь
2010 йил 3 июль
Тўғри жавоб йўқ.
11
Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни талабларига асосан, “Терроризм” тушунчасига тўғри тариф берилган жавобни топинг?
«Терроризм» - сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар.
«Терроризм» - сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга қаратилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар.
«Терроризм» - сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарор- лаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар.
* Барча жавоблар тўғри.
12
Do'stlaringiz bilan baham: |