1-samarqand viloyatida ekoturizmni rivojlantirishda marshrutlarning ahamiyati


Download 1.65 Mb.
bet8/8
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1018639
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.2-reja

3-боб бўйича хулоса
Ҳозирги кунда қоидага айланиб қолган ҳолатлардан бири ҳар бир экотуристик маршрутларнинг ички мазмунини белгилаш учун аввал унинг мақсади, экотур ўтказилиши кутилаётган объект, ундаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ўйлаб кўрилади.
Ўзбекистондаги кўплаб туристик фирмалар айнан ушбу ҳудудга кўплаб экотуристик маршрутлар ишлаб чиққанлар.
Экотуристик объектлар ичида экотуризмни ривожлантиришда табиат ёдгорликларнинг ўрни каттадир.
Табиий ёдгорликлар – жонли ва жонсиз табиат яратган ноёб, диққатга сазовор объектлар: ғорлар, шаршаралар, ажойиб шаклли қоятошлар, даралар, гейзерлар, булоқлар, очилиб қолган тоғ жинслари қатламлари, кўп асрлик дарахтлар ҳисобланади. Масалан: Килси ва Лев ғорлари, Ургут туманидаги чорчинор кабилардир. Табиат ёдгорликларидан илмий, эстетик, рекреация, саёҳат, туризм, истироҳат, тарбиявий мақсадларда фойдаланилади.
Экотуристик маршрут – сайёҳларнинг муайян йўналиш бўйича табиат билан боғлиқ бўлган дам олиши, спорт билан шуғулланиши, соғломлашиши, маърифий-маънавий (умумтарбиявий) ишларни амалга ошириш каби мақсадларни кўзлаган экологик йўсиндаги ҳаракат йўналишлари. Самарқанд вилоятида бир қанча йўналашларда экотуристик маршрутлар уюштириш мумкин. Барча экотурлар жараёнида табиатни муҳофаза қилишга қаратилган ташвиқот ишлари мазмун ва моҳиятига кўра ишонарли, аниқ мақсадга қаратилган, тизимлаштирилган тарзда олиб борилса юқори натижаларга эришилади.


ХУЛОСА
Мазкур магистирлик диссертацияси Самарқанд вилоятида экотуризмнинг табиий географик жиҳатларига бағишланган.
Экотуризм нафақат экологик тоза ҳудудларга саёҳат, балки соғлом ҳаёт тарзи шакли ҳамдир. Экологик турлар кўпинча спорт билан шуғулланиш, соғломлаштириш муолажаларини ҳам кўзда тутади. Экологик турлар туроператорлар томонидан алоҳида тур сифатида таклиф этилиши мумкин. Экологик туризмнинг бир неча ўзига хос йўналишлари мавжуд. Булар: туристларни экологик саводхонлиги ва маданиятини ошириш мақсадида қилинадиган, экологик мувозанатни сақлаб туриш учун табиатнинг инсон таъсирига деярли учрамаган экологик тоза ҳудудларига йўналтирилган, инсоннинг хўжалик фаолияти таъсиридан муҳофаза қилинган табиий ҳудудларга йўналтирилган саёҳатлар ва ҳоказо.
Самарқанд вилоятида экотуризмнинг табиий географик жиҳатларини ўрганиш ўрганиш асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
Туризм бошқа соҳалар қатори фаол ривожланиш босқичида бўлганлиги туфайли унинг турли илмий атамалари ва тушунчалари дунёга келди. Экотуризмнинг дунё тажрибаси ва унинг маданий ҳаётда тутган ўрни ўрганилди. Экотуризмнинг классификацияси таҳлил қилинди.
Самарқанд вилоятининг табиий шароити ва ресурслари чуқур ва атрофлича таҳлил қилинди.
1. Самарқанд вилоятида экотуристлар бориб кўрадиган ва танишадиган, табиати яхши сақланиб қолган қўриқланадиган ҳудудлар мавжуд ва улар жуда катта экотуристик потенциалга эга.
2. Самарқанд вилояти ландшафтларининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради ҳамда у экологик ва биоиқлимий нуқтаи-назардан қулайлиги билан кўзга ташланади.
3. Зарафшон дарёси ва Каттақўрғон сув омборидан экотуризм мақсадларида фойдаланиш мумкин.
4. Муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ноёб ва камёб ўсимлик ҳамда ҳайвонот турлари мавжуд бўлиб, улар экотурлар учун объект бўла олади.
5. Мавжуд экотуристик маршрутлардан ташқари янгиларни ташкил этиш, экотуристларни Самарқанд вилоятига янада кўп ташриф буюришлари учун замин яратади.
Самарқанд вилоятининг ҳудуди экотуризмни ривожланиши учун зарур бўлган барча ресурсларга эга. Мафтункор табиати, унинг хилма-хиллиги экотуристларни жалб қилувчи асосий омилдир. Самарқанд вилояти ўзининг тоғ ландшафтлари, тоғ сойлари ва булоқлари, ғорлари, сув омборлари билан экотуризм марказига айланиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, Самаоқанд вилоятида экотуристик маршрутларни кенгайтириш, янгиларини ташкил этиш ва экотуристларни дам олиб, даволаниб, сайр-саёҳатда бўлиб, кайфиятларини яхшилашлари имконияти мавжуд.
Экологик туризмни оқилона равишда ривожлантирилса у экологик инқироз ва талофатларнинг ечимини топишда жуда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Бунинг учун бугунги кунда мамлакатимизда табиий ресурс етарлича. Бироқ, уларни ўта самарадорлик билан фойдаланиш экотуризмни ҳам бошқа соҳалар каби гуллаб яшнашида муҳим ўрин эгаллайди. Бу масаланинг нақадар мувафаққиятли хал этилиши ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, тарбиявий ва таълимнинг цивилизация даражасида ҳал этилши билан бир қаторда атроф муҳитни муҳофаза қилишга олиб келади.



1 Нигматов А.Н. “Экотуризм ва унинг географик хусусиятлари” Т.: “Наврўз” нашриёти, 2019.-148 б.

2 Шамуратова Н.Т. Ўзбекистонда экологик туризм ва унинг табиий географик жиҳатлари // Г.ф.н. илм. дар. олиш учун ёз. диссертация. – Т.: 2011.-130 б.



3 Samarqand viloyati turizm boshqarmasi malumotlari asosida yozildi.

4 www.urgut.uz

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling