1-samarqand viloyatida ekoturizmni rivojlantirishda marshrutlarning ahamiyati
Боғи жаҳоннома (Жаҳон кўзгуси) ҳудуди
Download 1.65 Mb.
|
3.2-reja
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тахта қорача довонига экотуристик саёҳат
- Мингарча дам олиш оромгоҳи ҳудуди.
- 4-кун. Мингарча дам олиш оромгоҳи ҳудуди – Тешиктош экотуристик ҳудуди Тешиктошга экотуристик ҳудудига саёҳат
- 3-маршрут-Самарқанд шаҳри -Каттақўрғон сув омбори-Самарқанд шаҳри. 1-кунлик экотуристик саёҳат маршрути.
- Каттақўрғон сув омбори
Боғи жаҳоннома (Жаҳон кўзгуси) ҳудуди. Амир Темур Самарқанд шаҳридан 42 км узоқликдаги масофада жойлашган. Зарафшон тоғи этагида қурдирган (тахминан Ургут туманида). Унда сарой ва қалъа бўлган. Боғнинг ҳудуди жуда ҳам катта бўлиб, йўқолиб қолган от 6 ойдан сўнг топилган дейилади. Бу боғ ҳудуди экотуризмни ривожлантириш учун жуда қулайдир.
Тахта қорача довонига экотуристик саёҳат.Самарқанд шаҳридан 42 километр жанубда Зарафшон тоғ тизмалари этагида соҳибқирон Амир Темурнинг машҳур Боғи Жаҳоннамо боғи ўрнида жойлашган сўлим тахта қорача манзилгоҳидир. Маҳаллий аҳоли манбаларга кўра бу жойга сарой аёнлари дам олиб ҳордиқ чиқариш учун келган. Мингарча дам олиш оромгоҳи ҳудуди. Мингарча манзилгоҳи Самарқанд шаҳрининг жанубида, Тошкент-Термиз йўли ёқасида жойлашган. «Мингарча» дам олиш маскани қалин дарахтзорлар орасидаги сўлим ва гўзал бир маскан. У ерда мазмунли дам олиб, хордиқ чиқариш учун экотуристларга барча шароитлар яратилган. 4-кун. Мингарча дам олиш оромгоҳи ҳудуди – Тешиктош экотуристик ҳудуди Тешиктошга экотуристик ҳудудига саёҳат.Самарқанд-Термиз йўлидан Қоратепа қишлоғига кираверишда ўнг томонга эътибор берсангиз, тешик тошга кўзингиз тушади. У икки улкан кўчқорнинг бир-бири билан шохлашиб туришига ўхшайди.Германиялик киноижодкорлар суратга олган машҳур «Апачи» фильми худди ана шу жойларда суратга олинган. Сабаби ҳудудгинг табиий географик кўриниши нафақат экотуристларни балки кино олами ижодкорларинихам ўзига жалб эта олади. 3-маршрут-Самарқанд шаҳри-Каттақўрғон сув омбори-Самарқанд шаҳри. 1-кунлик экотуристик саёҳат маршрути. Экотуристлар Самарқанд шаҳридан йўлга чиқиб, Каттақўрғон сув омбори ҳудудларига экотуристик саёхатни амалга оширишади ва кунниг охирида яна Самарқанд шаҳрига қайтишади. Каттақўрғон сув омбори Зарафшон дарёсининг ўрта оқимида жойлашган. У мамлакатимизда дастлабки барпо етилган сув омбори бўлганлиги сабабли, “Ўзбекистон денгизи” деб ҳам аталган. Бу сув омбори Зирабулоқ тепаликлари оралиғидаги табиий чуқурликда барбо этилган, чуқурликнинг шимолий томонини узунлиги 4 км, баландлиги 28 метр келадиган тупроқ тўғон билан тўсиш натижасида барпо етилди. Унинг тўлиқ сув сиғими 900 млн. м3, фойдали сув сиғими 840 млн.м3, сув юзаси майдони 84 км2, узунлиги 17 км, қирғоқ чизиғи узунлиги 180 км, энг кенг жойи 8 км, ўртача чуқурлиги 11,5 м, энг чуқур жойи эса 25 метрга тенг бўлиб, қирғоқ чизиғининг узунлиги эса 180 км га тенг. Сув омбор майдонининг катталиги ва катта имкониятга эга эканлиги экотуризмни ривожлантириш учун жуда қулай шароит яратилган. Бу ҳудудда экотуристлар учун сув спортининг баъзи турларини ривожлантиришга туртки бўлади. Бу ҳудуд нафақат Самарқанд вилояти, республикамиз аҳолисининг энг севимли дам олиш масканларига айлантириш мақсадга мувофиқ. Ҳозирги кунда ривожланиб бораётган туризм соҳасининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган экотуризмни Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон сув омбори ҳудудини экотуристик иншоат сифатида фойдаланишнинг ҳозирги кундаги ҳолати паст даражада ўрганилган. Агар Каттақўрғон сув омборининг ҳозирги кундаги мавжуд имкониятларидан тўлақонли фойдалансак. Самарқанд вилояти ҳудудидаги экотуристик иншоатлари орасидаги энг кўп маҳаллий ва хорижий туристларни ўзига жалб қиладиган экотуристик ҳудудга айланади. Каттақўрғон сув омбори табиий пастликда қурилганлиги учун у бир қанча ижобий хусусиятга эга. Жумладан унинг атрофи текис бўлганлиги сабабли дам олиш уйларини кўплаб қуришга барча шароитлар мавжуд. Каттақўрғон сув омборини ва унинг атрофидаги ҳудудларни табиий географик шароитини ўрганиш шунга олиб келдики, объект келажакда Ўзбекистоннинг энг гўзал дам олиш масканларидан бири бўлиши учун барча табиий ва иқтисодий имкониятлари мавжуд. Бу эса ўз навбатида ички туризмни ривожланишида Каттақўрғон сув омборининг ўрнини белгилашга асос яратади. Самарқанд шаҳридан бошланадиган энг катта экотуристик маршрутлардан бири Самарқанд-Ургут 5-кунлик экотуристик маршрут йўналишидир. Бу маршрут турли мақсадларда амалга оширилиши билан характерлидир. Чунки, унда табиий, тарихий, диний, маданий ва тоғ экотуристик имкониятлари юқоридир. Ургут вилоятдаги қадимий ва тарихий шаҳардир. Унинг тарихий обидалари, диний зиёратгоҳлари, минг йиллик чинорлари, шифобахш булоқлари бор. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling