1-samarqand viloyatida ekoturizmni rivojlantirishda marshrutlarning ahamiyati


Download 1.65 Mb.
bet5/8
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1018639
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.2-reja

2-маршрут. Самарқанд шаҳри- Омонқўтон ҳудуди 45 -км- Ширвоқ ота-46-км- Яхдон ғори ҳудуди - Килси ғори ҳудуди- Боғи жаҳоннома (Жаҳон кўзгуси) ҳудуди- Тахта Қорача ҳудуди – Мингарча дам олиш оромгоҳ ҳудуди-Тешиктош экотуристик ҳудуди-Самарқанд шаҳри.
1-кун. Омонқўтон ўрмон ҳудуди Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги Омонқўтон қишлоғидан 2 км шарқ томондаги Булбулзорсойнинг баланд соҳилида жойлашган. Археолог Д. Н. Лев текширган (1947 — 57). 2 та маданий қатлам аниқланган. Омонқўтон ўрмон ҳудуди экотуристларни ўзига хос бўлган табиат ёдгорликлари билан ажралиб туради. Бу Ўзбекистондаги энг қадимий манзилгоҳлардан бири ҳисобланиб фан учун аҳамияти каттадир. Масалан, яқинда «Омонқўтон» МФЙ ҳудудидаги экотуристларни қизиқтирадиган 600 ёшдан катта бўлган кенглиги 22 одамнинг қулочига тенг бўлган чинор дарахт бор, бу дарахтлар маҳаллий аҳолини айтишича чинорни яхшилаб томоша қилган одамлар чинордан руҳий қувват олар экан.
2-кун. Ширвоқ ота ҳудуди - Яхдон ғори ҳудуди - Килси ғори ҳудуди.
Ширвоқ ота экотуристик ҳудуди Ургут туманининг Хўжайдуқ қишлоғида жойлашган. Тоғ этагида катта ва кенг ғор бўлиб унинг ичида маҳаллий аҳоли Ширвоқ ота деб атайдиган авлиё кишининг қабри бор. Ҳар йили баҳор ва ёз ойларида бу ерга қўшни вилоят ҳамда туманлардан ҳам кўплаб экотуристларни учратиш мумкин. Ширвоқ ота муздек сув чиқиб турувчи муқаддас чашмалари билан машҳурдир бу чашма сувлари экотуристларни соғлиги учун фойдалидир.
Яхдон ғори. Баланд тоғлар орасида жойлашган «Яхдон» Ғори Ургутсойнинг бошланиш манбаи сифатида экотуристларни эътиборга сазовордир. Муздек сув Ғорнинг чуқур қаъридан чиқиб келаётганлиги боис ундаги микроиқлим ёзда ҳам, қишда ҳам бир хил мўътадил даражада сақланади. Экотуристлар тоғ йўлларидан баландлаб машҳур Аллаёрон чўққиларининг бутун маҳобати билан томоша қилишади.
3-кун. Боғи жаҳоннома (Жаҳон кўзгуси) ҳудуди- Тахта Корача ҳудуди – Мингарча дам олиш оромгоҳ ҳудуди.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling