Хўжа чорчинор. Бу ҳудуд чинорлар билан ўралиб, юқориси тоғлар билан туташиб кетган бу зиёратгоҳ Ургут шаҳри марказидан уч километр масофада жойлашган. Хушҳаволиги ва мафтункор манзараси билан ажралиб туради. Чинорлар хиёбони бўйлаб тоғнинг бир тегирмон муздек зилол суви оқиб туради. Зиёратгоҳдаги чинорларнинг ёши 1000 йилдан ошган, деган тахминлар бор. Кириш дарвозасидан бошланган марказий йўлакнинг икки томонидан юқорига қараб чинорлар тизмаси қад ростлаб борган. Чап қатордаги чинорлар ичида иккинчи чинор ўзининг кенглиги билан кишилар диққатини тортади. Шўроларнинг дастлабки ҳукмронлик даврида бир муддат большевикларнинг мажлис ўтказадиган жойи, кейинчалик эса мактаб вазифасини бажарган. Бошқа бир ривоятга кўра, араб қўмондонларидан бири Ҳожа Абу Толиб Ургутга ҳукмдор бўлиб, булоқ атрофида тўрт дона чинор эктиради. У вафот этгач (866-867 йиллар), шу чинорлар яқинида дафн этилади. Бу жойнинг номи “Хожа Чорчинор” деб аталишининг тарихи шу воқеа билан боғлиқ.
3
3.4-расм. Чорчинор
[манба www.urgut.uz ]
Тешиктошга экотуристик ҳудудига саёҳат. Самарқанд-Термиз йўлидан Қоратепа қишлоғига кираверишда ўнг томонга эътибор берсангиз, тешик тошга кўзингиз тушади. У икки улкан кўчқорнинг бир-бири билан шохлашиб туришига ўхшайди.Германиялик киноижодкорлар суратга олган машҳур «Апачи» фильми худди ана шу жойларда суратга олинган.
Ҳар қандай маршрут йўналиши танланганда, аввало унинг мақсади инобатга олиниши лозим. Ушбу экотуристик маршрутларнинг мақсади экологик таълим-тарбия бериш, табиат билан ўзаро муносабат маданиятини кўтариш, табиий муҳитда ўзини тутиш ҳамда аҳлоқ-одоб меъёрларига риоя қилишдан иборат.
4
3.5-расм. Чорчинор
[манба www.urgut.uz ]
Экотуристик маршрутлар.
1-маршрут Самарқанд шаҳридан Самарқанд тумани, Миронқул,(22 км), Оҳалик (14 км) дам олиш масканлари, Оҳалик тоғи сойликларидаги хушманзара дам олиш масканлари, Тайлоқ тумани-Тайлоқ ота қўрғони зиёратгоҳи ҳудуди,(12 км) 300 кишилик истироҳат боғи. Жомбой тумани- Холвойи қишлоғидаги (14 км) минг йиллик чинорлар. Зарафшон дарёси ва унинг Оқдарё ва Қорадарёга ажралиши. Зарафшон қўриқхонаси, ва қадимий тепаликлари (25 км). Ҳазрати Довут ғори ва экотуристик обектлари ( 42 км). Ҳудудларига экотуристларни таклифи бўйича сайохатларни амалга ошириш мумкин. Ёки бўлмаса махсус ишлаб чиқилган экотуристик машрутлар бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |