1. Саралаш станцияларининг вазифаси
Саралаш станцияларининг таснифланиши
Download 126.42 Kb.
|
1 лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий (таянч) саралаш станциялари
- Асосий станциялар
- Ноҳиявий саралаш станциялари
2. Саралаш станцияларининг таснифланиши
Темир йўл тармоқларининг фаолиятидаги аҳамиятига қараб саралаш станциялари асосий (ёки таянч), ноҳиявий ва ёрдамчи турларга бўлинади. Асосий (таянч) саралаш станциялари кучли вагонлар оқимига ва катта миқдорда маҳаллий иш хажмига эга бўлган, ҳамда юкларни оммавий равишда ортувчи ва туширувчи, зарур ҳолларда вагонлар оқимини сараловчи ноҳияларда муҳим магистрал (йўналишлар) линиялар кесишадиган чорраҳаларда қурилади. Ушбу станцияларнинг асосий вазифаси узоқ манзилларга тўғридан – тўғри ўзгармай борадиган поездларни тузишдан иборат. Шу қаторда асосий (таянч) станцияларда бошқа категорияли юк поездлари ҳам тузилади. Асосий станциялар бир саралаш тизимида суткасига 3 - 4 минг вагонни қайта ишлайди, айрим саралаш тизимлари эса суткасига 6,5 – 7,5 минг ва ундан кўпроқ вагонларни қайта ишлай олади. Ноҳиявий саралаш станциялари узелларда, ушбу ва бошқа турдаги саралаш станциялари оралиғидаги участкаларда пайдо бўладиган ва тарқалиб кетадиган вагонлар оқимини қайта ишлайди ва шу қаторда ёндош участкаларга участка, терма ва элтиб берувчи поездлар тузади, айрим ҳолатларда эса кам сонли ўтувчи поездлар тузади. Ноҳиявий станцияларга шу қаторда порт саралаш станциялари ва йирик саноат ноҳияларига хизмат кўрсатадиган саноат станциялари ҳам киради. Саралаш воситаларининг турига қараб саралаш тепалиги бор бўлган ва саралаш тепалиги бўлмаган станциялар фарқланади. Уларнинг биринчиси поезд таркибларини тарқатиш ва янгиларини тузиш учун ўта қувватли, катта, ўрта ва кичик қувватли саралаш тепаликлари билан жиҳозланади, иккинчилари эса стрелкали бўғизлари нишабликда жойлашган ёки тепаликда жойлашган тортиш йўллари билан жиҳозланади. Саралаш тепалиги бўлмаган станциялар амалда участка станциясидан тепаликли саралаш станциясига ўтишда оралиқ ҳолатни эгаллаб саралаш йўллари ва қайта ишланадиган вагонлар сони кўп бўлмайди. Айрим чет элларнинг темир йўлларида бутун станция узунлигида ёки унинг саралаш йўналишида алоҳида парки бошидан охиригача яхлит нишабликда жойлашган саралаш станциялари мавжуд. Қабул, саралаш ва жўнатиш парклари биргаликда саралаш тизимини (саралаш комплекти) ташкил этади. Саралаш комплектларининг сонига қараб икки турдаги станциялар фарқланади: бир томонли (бир комплектли) саралаш станциялари, бир тизимда барча туташадиган йўналишлардан келадиган вагонлар оқими қайта ишланадиган ва бир тизимдаги парклар тоқ йўналишдаги, иккинчи тизимдаги парклар жуфт йўналишдаги вагонлар оқимини қайта ишловчи икки томонли (икки комплектли) саралаш станциялари. Икки томонли станцияларда саралаш тепалиги билан иккала тизим ёки улардан бири жиҳозланиши мумкин. Ҳозирда саралаш йўналишига қарши йўналиш поездларини қабул қилиш ва жўнатиш паркидан чиқариб юбориш учун ҳалқасимон келиш ва кетиш йўллари бўлган бир томонли саралаш станциялари қурилган. Шу қаторда ярим ҳалқасимон ўтиш йўллари ва тепалик ости кўприкли ўтказиш йўллари, ҳамда ўткинчи поездлар учун транзит парклари ҳар хил (қабул ёки жўнатиш паркларига параллел) жойлашган саралаш станциялари ҳам мавжуд. Асосий паркларнинг ўзаро жойлашувига қараб уч хил саралаш станциялари бўлади: парклари кетма-кет, параллел ва комбинирлашган турдаги станциялар. Охирги турдаги станцияларда фақат ягона бир парк саралаш паркига кетма-кет, бошқаси эса саралаш паркига параллел жойлашган бўлиши мумкин. Станцияларда бош йўллар икки томондан ўраб ёки фақат бир томонидан жойлашиши мумкин. Революциядан илгари қурилган айрим станцияларда бош йўллар станцияларнинг ичидан (икки томонли станцияларда икки тизим орасидан) ўтиши мумкин. Download 126.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling